Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
marketing asoslari oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР
1.4.-жадвал
Маркетинг эволюцияси илм сифатида 1 Йиллар Назарий асослари Услублари Қўллаш соҳаси 1900- 1950 йиллар Товар ҳақида ўрганиш, тақсимлашга мўлжал олиш, сотиш ва экспорт назарияси Кўзатиш, ҳаридни ва сотишни таҳлил килиш, эҳтимолларни ҳисоблаш, истеъмол панели Оммавий товар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги тармоғи 1960 йил Сотиш ҳақида ўрганиш, товарга, сотиш ҳажмига мўлжал олиш, дистрибьютерлик назарияси Мотивлар таҳлили, фаолиятни тадқиқ қилиш, моделлаштириш Истеъмол воситалари истеъмолчилари 1970 йил Қарор қабул қилиш ва хулқ-атворни илмий асослари Факторинг, дискриминант таҳлил, математик услублар, маркетинг моделлари Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол воситалари истеъмолчилари 1980- 1990 йиллар Ҳолатли таҳлил, менежмент функцияси сифатида маркетинг ҳақида ўрганиш, Позициялаштириш, кластер таҳлил, истеъмолчилар типологияси, Истеъмол воситалари, ишлаб чиқариш воситалари, хизмат соҳаси, фойда 1 Багиев Г.Л., Тарасевич В.М., Анн Х. Маркетинг. учеб. - СПб.: Питер, 2008. 29 рақобатни таҳлил назарияси, экология асослар, стратегик маркетинг экспертиза, сабаб- оқибат таҳлили курмайдиган ташкилотлар истеъмолчилари 1990 йилдан шу давргача Тадбиркорлик қуроли ва функцияси сифати маркетинг ҳақида ўрганиш, бозор тармоқлари назарияси, коммуникация ва ўзаро таъсир назарияси, ижтимоий ва экологик самарага мўлжал олиш Позициялаштириш, кластер таҳлил, истеъмолчилар типологияси, рақобатчилар ва истеъмолчиларни хулқ- атвори моделлари, бенчмаркетинг, ўйин назарияси Ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол воситалари, хизмат соҳаси, фойда курмайдиган ташқилотлар, давлат тадбиркорлиги соҳасидаги истеъмолчилар Маркетинг концепцияси - бу бошқарув фалсафасидир. У эса, товар ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш натижасида фойда олишлари учун ёрдам беради. Бунинг учун ҳар куни ва ўзоқ муддат давомида: • тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштиришга; • бозорга; • истеъмолчиларнинг мақсадли гуруҳларига; • бош стратегик мақсадларга эътиборни жалб этиш лозим. ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР Маркетинг эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. Маркетинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири - бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар турининг кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосининг вужудга келишидир. Муҳтожлик – кишини бирон бир нарсани етишмаслигини хис этишидир. Эҳтиёж – индивид шахснинг маданий даражасига асосан махсус шаклга муҳтожликдир. Талаб – бу ҳарид қувватига эга бўлган эҳтиёж. 30 Талаб – мавжуд, потенциал ҳамда хохиш талабга бўлинади. Товар – бу эҳтиёжни ёки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир. Маркетинг асосида бозорни ҳар тарафлама ўрганиш йўналишларининг асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: • талабни ўрганиш; • бозор таркибини аниқлаш; • товарни ўрганиш; • рақобат шароитларини тадқиқ қилиш; • сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш. 1908 йили тижорат маркетинг ташкилоти илк бор ташкил топди. 1926 йилда АҚШда маркетинг ва реклама миллий уюшмаси ташкил топди, кейинчалик унинг негизида Америка Маркетинг жамияти барпо этилди, бу жамият 1973 йили Америка Маркетинг уюшмаси номини олди. Бир оз кейинроқ бундай уюшма ва ташкилотлар Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда ҳам пайдо булди. 50-йилларда бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш ҳажми, ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатлари даражаси, даромад, фойда ва бошқа кўрсатгичларни ўзоқ муддатли ўзгаришларини аниқлаш таҳлил қилинди. Шунга кўра бозордаги иш фаолиятини бир йилдан беш йилгача мослаштириш кўзда тўтилган. 60-йилларга келиб бозордаги ўзгаришларга қараб стратегик режалаштиришни амалга ошириш масаласи илгари сурилди ва ҳал қилинди. 70-йилларга келиб, маркетингнинг шундай консепцияси ишлаб чиқилдики, у иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар хаётига мустақил кириб борди. Маркетинг ўз ривожида бир қадар эволюция тараққиёт босқичини кечди. Бу эволюция бир-бири билан изчил тарзда алмашадиган уч йирик 31 даврни ўзига камрайди: биринчи давр - маркетинг концепцияси “ишлаб чиқароиш концепцияси” - “маҳсулот устунлиги” тарзида белгиланади, бунда энг муҳим масала яхши товар ишлаб чиқариш ва уни ҳаридорга арзон нархларда сотиш деб ҳисобланади. Концепция шиори - “имкони борича кўпроқ товар ишлаб чиқар, чунки бозор талаби чексиз”; иккинчи давр “сотиш концепцияси” номини олди. Бунда фирманинг маҳсулотини “мана товар тайёр, келаверинг ва савдолашинг” шиори билан сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга чиқади. Маркетинг фаолияти учун қуйидаги тамойиллар хосдир: 1. Бозорни, иқтисодий ҳолатни ва корхонанинг ишлаб чиқариш-сотиш имкониятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш; 2. Бозорни сегментлаш; 3. Ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳаридор талабларига аниқ жавоб бериш; 4. Янгилик киритиш; 5. Режалаштириш. Маркетинг функциялари қуйидагилардан иборат: бозорни комплекс ўрганиш, корхонанинг ишлаб чиқариш, айирбошлаш имкониятларини таҳлил этиш, маркетинг стратегияси ва дастурини ишлаб чиқиш, товар сиёсати, нарх сиёсати ва айирбошлаш сиёсатини ишлаб чиқариш, талабнинг шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш, маркетинг хизматлар тўзилмасини шаклланиши, маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling