Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Ривожланишнинг асосий стратегиялари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Ривожланишнинг асосий стратегиялари. 
Ривожланишнинг 
асосий стратегиялари 3 турга бўлинади: 

дифференциация стратегияси; 

концентрация стратегияси; 

ҳаражатлар бўйича устунлик стратегияси. 
Ривожланишнинг асосий стратегиялари қуйидаги расмда келтирилган. 
Ракобатли афзалликлар 
Товарнинг харидорлар 
нуктаи назаридан 
ноёблиги 
Кам харажатлар
Жами 
секто р 
Дифференциация
Харажатлар бўйича 
устунлик 
Муайян 
сегмент 
Концентрация
5.1-расм. Портер бўйича асосий стратегиялар 
Танланадиган асосий стратегиялар бир-биридан қайси устунликка 
таяниши билан фарқ қилади. Портернинг фикрича, фақат учта асосий 
рақобатли стратегия мавжуд бўлиб, улар ўзининг мақсадли бозори билан 
(бутун бозор ёки унинг маълум бир сегменти) ва амалга оширилаётган 
рақобатли устунлик тури билан (ҳаражатлар ёки товарнинг устун 
сифатлари бўйича) фарқ қилади. 
Дифференциация стратегияси. Дифференциация стратегиясида 
жами сектор учун товарнинг ҳаридорлар нуқтаи назаридан ноёблиги 
эътиборга олинади. Дифференциация товарларнинг хилма-хиллигини 


123
ифодалайди. 
Ҳаражатларни иқтисод қилиш ҳисобига лидерлик стратегияси. 
Ҳаражатларни иқтисод қилиш ҳисобига лидерлик стратегияси марказида 
рақобатчига нисбатан паст ҳаражат бўлади. У доимий ҳаражатларни 
назорат қилишни, ишлаб чиқаришга инвестиция, янги технология 
конструкциялари устида яхшилаб ишлашни, савдо ҳаражатларини 
камайтиришни назарда тутади. Ҳаражат муносабатига афвзалликлар 5 та 
рақобатли кучга қарши самарали ҳимояни ташкил этади: 
- фирма ўзини тўғри рақобатчиси билан нарх жангида ҳам қарама-
қарши туришга лойиқ ва нархда фойда олишга эга; 
- кучли мижозлар кучли рақобатчи учун даражасидан нархни 
пасайишига эриша олмайди; 
- паст ҳаражатлар кучли таъминотчиларга қарши ҳимояни 
таъминлайди; 
- паст ҳаражатлар янги рақобатчилар учун кириш тўсиқларини 
ташкил қилади ва бир вақтнинг ўзида товар-ўринбосарларга қарши яхши 
ҳимоя ташкил қилади. Барча стратегиялар марказ эътиборида 
рақобатчилар билан солиштирганда паст ҳаражатлар бўлади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling