Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Бозордаги ўз улушини ошириш: товарларни ўтказиш бўйича фаол 
хатти-ҳаракатлар орқали рақобатчи фирмаларнинг собиқ мижозларини 
жалб қилиш, масалан: сотилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматларни 
яхшилаш; маркетинг позициясини ўзгартириш; нархни сезиларли 
камайтиришга журъат этиш; сотиш тармоғини мустаҳкамлаш; сотишни 


125
рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Бундай хатти-ҳаракатлар бирламчи талаб кенгаймайдиган бўлиб 
қолган, яъни товар яшаш циклининг етуклик босқичида бўлган бозорларга 
хосдир. 
Бозорларни қуйидаги йўллар билан сотиб олиш: 
-рақобатчи фирмани унинг бозордаги улушини қўлга киритиш 
мақсадида сотиб олиш; 
-бозордаги катта улушни назорат қилиш мақсадида қўшма корхона 
ташкил қилиш. 
Бозордаги ўз мавқеини ҳимоя қилиш (мижозлар билан алоқа, сотиш 
тармоғи, имидж): шу мақсадда операцион маркетингни фаоллаштириш, 
масалан: 
-товар ёки унинг позициясини бирмунча яхшилаш; 
-нархни шакллантиришнинг мудофаа стратегияси; 
-сотиш тармоғини мустаҳкамлаш; 
-сотишни рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириш ёки қайта 
йўналтириш. 
Бозорни рационаллаштириш: ҳаражатларни камайтириш ёки 
операцион маркетинг самарадорлигини ошириш мақсадида хизмат 
кўрсатилаётган бозорларни қайта ташкил қилиш. Масалан: 
-энг рентабелли сегментларга эътиборни жамлаш; 
-энг самарали дистрибьюторларга мурожаат қилиш; 
-энг кам буюртма ҳажмини белгилаб, мижозлар сонини камайтириш; 
-баъзи сегментлардан кетиш. 
Бозорни ташкил қилиш: иқтисодий секторнинг самарадорлик 
даражасига қонунчиликда рухсат берилган даражада таъсир кўрсатиш.
Масалан:
1) бошқарув органларининг ёрдамидан фойдаланган ҳолда тегишли 
тармоқдаги рақобатчилик кураши қоидаларини ўрнатиш; 
2) профессионал ташкилотлар ташкил қилиш (масалан, бозор 


126
ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун); 
3) ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки барқарорлаштириш тўғрисида 
битим тўзиш. 
Бу сўнгги уч стратегия кўпроқ мудофаа ҳарактерига эга бўлиб, 
уларнинг мақсади бозорга кириб бориш даражасини қўллаб-қувватлашдан 
иборатдир. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling