Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Рақобатчилик стратегиялари. Ф. Котлер фирманинг бозордаги 
улушидан келиб чиққан ҳолда рақобатчилик стратегиясини 4 та турга 
ажратиб кўрсатади: 
1. Лидер стратегияси. 
2. “Курашга чақирувчи” стратегия. 
3. “Лидер орқасидан борувчи” стратегия. 
4. Мутахассис стратегияси. 
Одатда лидер бу асосий бозорни ривожлантиришга катта ҳисса 
қўшувчи фирмадир. Лидернинг жавобгарлигини аниқловчи энг табиий 
стратегия бўлиб, янги истеъмолчиларни эгаллашга, мавжуд товарларни 
қўллашда янги ташвиқотга ёки товарларни бир марта истеъмолини 
ўстиришга йўналтирилган глобал талабни кенгайтириш стратегияси бўлиб 
ҳисобланади. 
Мудофаа стратегияси бозор лидерининг стратегияси бўлиб, у 
орқали корхона бозорда рақобат курашида қўлга киритган ютуқларини, 
позицияларини (масалан, бозорда катта улушни сақлаб қолиш, маҳсулот 
маркасини обрўсини кўтариш, товар ҳаракати каналларини устидан 
назоратни сақлаб қолиш)га интилади. Мудофаа стратегияси бозор лидери 
томонидан ўзининг бизнесини рақобатчилар тажовўзидан доимо ҳимоя 
қилиш мақсадида танланадиган стратегиядир. Мудофаа стратегиясининг 
қуйидаги турлари мавжуддир: позицияли мудофаа, қанот мудофааси, 
мудофаа қайта ҳужумга ўтиш йўли билан, мобил мудофаа ва қисилиб 
қолаётган мудофаа. Ҳужум стратегиясини қўллаш натижасида фирма 


129
бозорда ўз улушини оширишга ҳаракат қилади. Бундан мақсад тажриба 
самарасини кенг ишлатиш ҳисобига рентабелликни оширишдан 
иборатдир. Демаркетинг стратегияси эса бозор лидерининг тўртинчи 
стратегияси бўлиб, лидер фирма монополизмда айбланишдан қочиш учун 
бозордаги ўз улушини қисқартиришни кўриб чиқиши мумкин. Унга 
эришиш йўлларини биттаси кўрсатилаётган хизматларни, реклама ва 
талабни рағбатлантириш мақсадида қисқартириш, айрим сегментларда 
нархни ошириш ҳисобига талаб даражасини пасайтириш мақсадида 
демаркетинг тамойилларини қўллаш ҳисобланади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling