Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


-расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

5.8.-расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни 
Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқади, йўналишига 
қараб маркектинг дастури юқори ва пастки бўғин учун бўлиши мумкин. 
Агар дастур юқори бўғин учун бўлса, у қисқа ва лўнда тўзилган бўлиши 
лозим. Чунки унда муҳим томонлари ажратиб кўрсатилади пастки бўғин 
учун тўзилган дастурларда эса ҳар бир саволлар ёритилиб берилади. 
Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва ўзоқ муддатли 
турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ёқлама дастур тўзадилар, 
яъни ўзоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар. 
Қамраб олаёиган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга 
бўлинади.
Нарх 
Товар 
Коммуникациялар 
Тақсимот
Бошқалар
Маркетинг мажмуи элементлари-
нинг бир-бирига боғлиқлиги
Маркетинг дастурининг 
шаклланиши
Маркетинг режаси


146
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш 
фаолияти билан барча функцияларни саволларини ечишга йўналтирилади. 
Мақсадли дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сегментни 
ўзлаштириш, фирма сиёсатини рағбатлантириш самарадорлигини ошириш 
каби муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилади. 
Объектига боғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича 
ва ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадга 
эга: 
• товарлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаётган маҳсулотни 
зарурий номенклатурасини аниқлаш; 
• инновация бўйича қарорни асослаш; 
• чиқарилаётган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш 
бўйича қарор қабул қилиш; 
• товар ишлаб чиқариш ТУЗИЛИШИда ҳар бир маҳсулот улушини 
ўрнатиш; 
• ишлаб чиқаришни устивор йўналишлари бўйича ҳаражатларни 
умумий ҳажми ва уларни ТУЗИЛИШИни ҳисоблаш; 
• молиялаштириш манбаларини топиш; 
• ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш; 
• ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларини ҳисоблаш; 
• ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат 
қилиш. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ 
ички режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи 
оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай 
қилиб, ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш 
бўлимининг хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили 
асосида ишлаб чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади. 
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга: 


147
• маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб 
чиқиш; 
• маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп 
вариантли ҳисоб-китобини ўтказиш; 
• янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва 
зарурлигини асослаш; 
• чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида 
белгилаш; 
• истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш; 
• ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (ҳаражатлари, нарх ва 
фойдани солиштириш); 
• мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини 
ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини 
ҳисоблаш. 
Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ёндашиш 
услубига асосан корхонанинг мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни 
бажарилишини назорат қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими 
шакллантирилади. 
Корхонанинг имкониятлари таҳлил қилинганда унинг бозордаги 
шарт-шароитлари (ташқи муҳити) ва ўзининг ички салоҳияти турисида 
батафсил ахборотлар тўплаб, аниқ хулоса чиқарилади. Бунинг учун 
“Бозорни комплекс тадқиқ қилиш” ва “Ҳолатли таҳлил” усулларидан 
фойдаланилади. 
Бозорни комплекс тадқиқ қилиш бошлангич даври бўлиб, корхона 
маркетинг дастурини ва режасини тўзиши учун манба ҳисобланади. 
Ҳолатли таҳлил, фирма фаолиятини ўзига хос тафтиш қилиш ва тарофлича 
баҳолашни ўз ичига олади. 
Қуйидаги 5.9.-расмда 
маркетинг 
режасини 
шакллантириш 
келтирилмоқда.


148

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling