Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов
- расм. Маркетинг соҳасида назоратни асосий вазифалари
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
marketing asoslari oquv qollanma
5.7.- расм. Маркетинг соҳасида назоратни асосий вазифалари
Очиқ назорат тизимида эса аниқ кўрсаткичларни киритилаётган корректировкасини баҳолаш ва мақсадга эришиш даражасини текширишда маркетинг-менежмент гуруҳини вақилини фаол қатнашиши кўзда тутилади. 5.5. Маркетинг дастури ҳақида тушунча Тор маънода маркетинг дастури (бизнес режа) ҳужжат бўлиб, корхонанинг бозорда аниқ фаолият кўрсатиш тамойилини ифодалайди. Маркетинг дастури кенгроқ маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга йўналтирилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш жараёни деб қаралади. Маркетинг дастурлари қисқа Маркетинг булими фаолият Маркетинг чора- тадбирлари Маркетинг нуктаи назаридан аралаш Маркетинг хизма-ти ходимлари фао- лиятини Таксимлаш тизимида фаолият Маркетинг- микс самарадорлигин Ташки муҳит омиллари Фирмада мар- кетинг потенциали Маркетинг назорати 144 муддатли(бир йилгача), ўрта муддатли (5 йилгача) ва ўзоқ муддатли (10 йилгача ва ундан кўпроқ) бўлади. Улар умумий шаклда ёки корхонанинг махсус фаолиятларига мўлжалланган бўлиши мумкин. Маркетинг дастури бу корхонани умумхўжалик фаолиятини директив режасини тўзиш учун стратегик тавсияномадир ва юқори бошқариш бўғини учун қарор қабул қилишни асосидир. Маркетинг дастурини асосий мазмуни - бу корхонани ўтган даврдаги фаолият натижалари бўлиб, унда мақсадли бозорни ривожланишини қисқа таҳлили ва башорати, фирмани ривожланишини асосий мақсади, бозордаги хулқ-атворини стратегик йўли, товар, нарх, сотиш ва рағбатлантириш сиёсатларининг чора-тадбирларини, маркетинг тадқиқотларини мазмуни, ҳаражатлар сметаси, маркетинг ҳаракатлари самарадорлигини олдиндан баҳолаш, маркетинг дастурини амалга ошириш бўйича назорат чора-тадбирлари ва ҳаракатлари берилади. Маркетинг дастури маркетинг комплекси тадқиқотлари ва фирмани ўз имкониятларини баҳолаш асосида тўзилади. Дастур тавсияли ҳарактерга эга бўлсада, компанияни стратегик режалаштиришда зарур босқич сифатида кўрилади. Фирмалар фаолиятининг замонавий шароитда маркетинг дастури компанияни юқори бошқарув бўғини (жорий режалаштириш, директив режалар, стратегик дастурлар, стратегияни танлаш) даражасида асосланиб бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарурдир. Маркетинг дастурини стратегик йўналиши бозордаги мавқесидан ва корхонани ўз ҳолатини боғлигига қараб ўз ичига турли вариантларни олади. Стратегиялар диверсификацияси, тадбиркорлик фаолиятини сегментациялаш, хужум ва химоя стратегиялари бўлиши мумкин. Маркетинг дастурини ишлаб чиқаришда кўп вариантлилик тамойиллари ишлатилади. Хизматни ТУЗИЛИШИга биноан маркетинг дастурини ва режасини бир неча варинатлари: икки ёки уч, яъни минимал, оптимал ва максимал турлари бўлади. Дастурни минимал варианти, 145 дастурни оғир (ёмон) шароитларда ривожлантиришни, максимал вариантида эса яхши шароитларни ривожлантиришни кўзда тўтади. Масалан, Япония фирмалари маркетинг дастури ва режасини минимал вариантини назарда тутиб, уни амалга оширишда ҳақиқий муваффақиятга иқтисодий ва ижтимоий ҳамда псиҳологик самарани олишни мақсад қилиб эришади. Шунингдек дастурни ўртача ёки оптимал вариантлари кенг тарқалган. Қуйидаги 5.8-расмда маркетинг мажмуи дастури жараёни келтирилмоқда. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling