Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Маркетинг назорати ва унинг турлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

5.4. Маркетинг назорати ва унинг турлари
Маркетинг назоратининг мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
- мақсадга эришиш даражасини белгилаш, 
- яхшиланиш имкониятини аниқлаш, 
- корхона мослашувчанлигини талаб қилинган атроф-муҳит 
ўзгаришларига қанчалик мос келишини аниқлаш ва ҳоказолар. 
Маркетинг фаолиятини назорати маҳсулотларни сотиш устидан 
назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик 
фаолиятини назорат қилиш, маркетинг ҳаражатларини таҳлил қилиш, 
техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда тўтади. 
Қуйидаги 5.6.- расмда маркетинг назорати жараёни келтирилмоқда.


140
 
5.6.- расм. Маркетинг назорати. 
Рентабелликни 
назорат 
қилиш 
ҳақиқий 
сотиш 
ва 
улар 
тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таккослашда 
ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади. 
Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг ҳаражатларини таҳлил 
қилиш алоҳида товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор 
сегментлари, ҳудудлари, савдо каналлари, реклама воситалари, савдо 
ходимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади. 
Маркетингни стратегик назорати ва таҳлили корхона ишлаб 
чиқариш-сотиш ва илмий-техник фаолияти ривожланишнинг асосий 
қийинчиликлари ва истиқлолини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар, 
стратегияларини чамалайди. Маркетинг тафтиши ўз ичига маркетинг 
макро ва микро маркетинг муҳити маркетинг хизматларини фаолият 
юритиш самарадорлигини таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати, товар, 
нарх реклама ходимларини олади. 
Маркетингда назоратни уч тури фарқланади: 
Сотув 
назорати 
Ахборот 
назорати 
Мақсадлар ва 
стратегиялар 
назорати 
Бозор 
ҳиссаси 
назорати 
Чора-тадбирлар 
назорати 
Сотув хизмати 
фаолияти 
натижалари 
назорати 
Ноиқтисодий 
кўрсаткичлар 
назорати 
Ташкилий 
жараёнлар ва 
структуралар 
назорати 
МАРКЕТИНГ 
НАЗОРАТИ 


141
1. Йиллик режани бажарилишини назорат қилиш; 
2. Фойдага эришганликни назорат қилиш; 
3. Стратегик назорат . 
Йиллик режани назорат қилишдан мақсад мўлжалланган натижаларга 
эришишга ишонишдир. Бунда сотиш имкониятлари таҳлили, бозордаги 
хисса таҳлили, маркетинг ҳаражатлари билан маҳсулот сотиш ўртасидаги 
нисбий таҳлиллар, мижозларнинг муносабатини кўзатиш каби назорат 
усулларидан кенг фойдаланилади. 
Фойдани назорат қилишни мақсади фирма нима ҳисобига даромад 
топаетганлигини ва қайси ўринларда уни йўқотаетганлигини аниқлашдан 
иборат. 
Стратегик назоратнинг мақсади эса ҳақиқатдан ҳам фирма ўзидаги 
маркетинг имкониятларининг энг яхшиларидан фойдаланаётганлиги ёки 
фойдаланмаётганлиги аниқланади. 
Маркетинг тактикаси стратегиясидан фарқ қилган ҳолда бош 
мақсадда 
фирма 
маҳсулотига 
бўлган 
истеъмолчилар 
талабини 
шакллантириш ва қондириш тамойилларини ҳамда конъюнктура 
шароитларини ифодалайди. Маркетинг тактикаси маълум бир муддатдаги 
аниқ товар номенклатураси бўйича ҳамда аниқ бозорда фирма 
мақсадларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқдир. У 
конъюнктура ва ҳақиқий бозор ҳолати динамикасини ҳисобга олиш, 
шунингдек маркетинг стратегияси асосида шаклланади. Маркетинг 
тактикасини вазифаси корхонада маркетинг фаолиятини ташкил этини 
жорий вазифалари билан қисман боғлиқдир. Маркетинг тактикаси 
фирманинг стратегик мақсадларига эришишни оқилона таъминлашда 
маркетингни амалга оширишни йўллари ва воситалари, шакл ва 
усулларини аниқлайди ва тартибга солади. 
Маркетингни оператив ривожлантиришда қисқа давр учун режа чора-
тадбирларини аниқлаш йўли билан тактик дастурларни аниқлаштиради. 


142
Маркетингни стратегик, тактик ва оператив режаларини ишлаб чиқиш 
жараёнида режалаштиришнинг турли хил услубларидан фойдаланилади. 
Улар бир-биридан муддати бўйича фарқ қилади ва ўзоқ муддатли, Ўрта 
муддатли ва қисқа муддатли бўлади. Ўзоқ муддатли маркетингни 
режалаштириш услубига портфел таҳлил, морфологик таҳлил, Дельфи 
услубларини киритиш мумкин. 
Ўрта муддатли маркетингни режалаштириш услубларига тармоқли 
режалаштириш техникаси, мақсадли дарахт бўйича қарор қабул қилиш 
услуби, морфологик таҳлил, чизиқли дастурлаш, молиявий-математик 
услублар, эвристик услублар киради. 
Қисқа муддатли маркетингни режалаштириш услубларига эса 
тармоқли режалаштириш техникаси, чизиқли дастурлаш, транспорт 
масалаларини оптималлаштириш услублари, эвристик услублар киради. 
Амалиётда тармоқли режалаштириш, бозор таҳлили, молиявий-математик, 
чизиқли дастурлаш услублари кенг қўлланилади. 
Маркетингни назорат қилиш жараёни 5 та асосий босқични ўз ичига 
олади: 
1.Назорат қилишга мўлжалланган режа кўрсаткичларини асослаш 
(масалан, бозор улуши, оборот ва ҳоказо) 
2.Фаолиятни 
ҳақиқий 
кўрсаткичлари 
натижаларини 
ўлчаш 
(маълумотларни йиғиш) 
3.Фаолиятни режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини 
солиштириш 
4. Режа кўрсаткичларидан ҳақиқийсини имконият фарқини таҳлили 
5. Янги режалар ишлаб чиқиш, аниқлаштириш. 
Маркетинг соҳасида назорат қилишни асосий вазифалари қуйидаги 
расмда берилган. 
1974 йилда Ф.Котлер маркетингни назорат қилишни икки турини 
маркетингни бошқариш тизимига таъсир этишини кўрсатиб ўтган, яъни 


143
ташқи ва ички муҳитни омилларини ўзгариш имкониятига кўра – 
маркетингни назорат қилишни очиқ ва ёпик тизимларидир. 
Ёпиқ назорат тизимида маркетинг-менежмент гуруҳи вакилини тўғри 
аралашувсиз режа ва ҳақиқий кўрсаткичларини солиштириш ва уларни 
аниқлаштириш орқали амалга оширилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling