Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Маркетингда тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

5.3. Маркетингда тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни 
Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, 
унга қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари 
аниқланади. Агар стратегик режалаштиришни асосий мезони ўзоқ 


137
муддатлилик ҳисобланса, унда маркетингни тактик режалаштиришда ўрта 
муддатли стратегик чора-тадбирлар амалга оширилади. Маркетингни 
оператив режалаштиришнинг мезони бўлиб қисқа муддатлилик 
ҳисобланади. Тактик режаларда умумий сотиш режаси, ҳар бир товар 
гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, даромадлар режаси, ҳаражатлар 
режаси, фойда режаси, савдо учун зарур жихозлар, асбоб-ускуналар 
билан таъминланиш режаси, бозорнинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, 
корхона имкониятлари ва хавф-хатарлари ифодаланади. 
Қуйидаги 5.4.-расмда маркетингда режалаштириш жараёнининг 
ТУЗИЛИШИ келтирилмоқда.
 
5.4.-расм. Маркетингда режалаштириш жараёнининг тузилиши 
 
Тактик режаларда ўтган йилдаги кўрсаткичлардан, жумладан
корхонанинг товар обороти кўрсаткичидан ўсиш, устунликка эга бўлиш
мўлжалланса, бу ўсишга имкон берувчи воситалар (хусусан, сотишни 
рағбатлантириш, реклама ва бошқалар) ҳам келтирилади. Бозордаги 
сотиладиган товарлар ҳаридори, асосий сегменти, истеъмолчиларнинг
зарурати, рақобатчилар ва мол тақсимоти йўллари кўрсатиб берилади. 
Ҳолат (ситуация) таҳлили
SWOT - таҳлил
Таклиф 
Маркетинг мақсадлари ва стратегиялари 
Кўзда тутилаётган натижаларни
баҳолаш 
Муқобил(альтернатив) терма
режалар 
Режа-дастур 
Баҳолаш, назорат қилиш 


138
Қуйидаги 5.5.-расмда маркетинг режасини шакллантириш жараёни 
келтирилмоқда.
5.5.- расм. Маркетинг режасини шакллантириш. 
 
Айниқса корхонани фаолият давомида кўтаётган хавф-хатарини
билиш, имкониятларини аниқлаш муҳимдир. Корхона раҳбарияти
буларни доим диққат марказида сақлаши ва хавф хатарнинг салбий 
таъсири олдини олиш чораларини излаши керак. 
2. Мақсадни танлаш. 
1. Таҳлил 
- Корхона мақсади; 
- Соҳани танлаш; 
- Харидор (истеъ-
молчи)ни танлаш; 
- Товарни аниқлаш; 
- Бозор мақсади; 
- Иқтисодий натижалар. 

Бозорни аниқлаш, 
танлаш; 
- Соҳангизни аниқлаш; 
- Харидор (истеъмолчи) ни 
аниқлаш; 
- Рақобатчини аниқлаш; 
- Товар таҳлили; 
- Сотувни таҳлил қилиш; 
- Корхона ҳолатини таҳлил 
қилиш. 
- Товар сиёсати; 
- Нарх сиёсати; 
- Тақсимот сиёсати; 
- Сотув сиёсати; 
- Алоқа сиёсати; 
- Силжитиш, етказиш 
сиёсати. 
- Хизмат кўрсатиш 
сиёсати; 
- Корхонанинг 
имкониятлари. 
- Иқтисодий ҳисоб-китоб; 
- Корректировка восита-
лари ва стратегия 
варианти 
МАРКЕТИНГ 
РЕЖАСИ 
3. Амалга ошириш 
воситалари. 
4. Назорат 


139
Товарни сотиш имкониятларида аввало корхонанинг бозордаги 
товари улуши, рақобатчилар Ўртасидаги мавқеи ҳисобга олинади. Агар 
корхона товарининг сотилиш ҳажми ошаетган бўлса, бу ёки умумий 
иқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши ҳисобига (бунда барча фирмалар 
обороти ошади) ёки рақобатчиларига нисбатан корхона фаолиятининг 
такомиллашгани ҳисобига бўлиши мумкин. Раҳбарият корхонанинг 
бозордаги улуши ўзгаришини мунтазам равишда назорат қилиб бориши 
керак. Агар бу улуш ошиб борса, корхонанинг рақобат қобилияти 
кучайганини билдиради, ва аксинча. 
Корхона раҳбарияти, менеджери мижозлар муносабатига, уларнинг
ўзгарувчан эхтиёжига эхтиёткорлик билан қараши, уларни йўқотмасликка
йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқиши ва ҳаётга тадбиқ этиш
йўлларини белгилаши керак. Бу борадаги ахборотлар мижозларнинг 
имконияти ёки таклифлари орқали фикрлари ёки махсус тўлатиладиган
суровномалар ёрдамида тўпланади. 
Бозор талаби асосидаги жорий кўрсаткичлар мўлжалланган режа 
кўрсаткичларидан кескин фарқ қила бошласа, мўлжалланган режага
тўзатишлар киритилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling