124
- асосий бозорга нисбатан ўсиш; биз буни интенсив ўсиш деб
атаймиз;
- ишлаб чиқариш занжирига нисбатан ўсиш - асосий
фаолиятга
нисбатан «олға» ёки «орқага» интеграцияланиш; бу интеграцион ўсишдир.
- диверсификацион ўсиш.
Бу
ўсиш
мақсадларининг
ҳар
бирига
мумкин
бўлган
стратегияларнинг маълум бир сони тўғри келади.
Уларнинг турлари
қуйида келтирилган.
Интенсив ўсиш стратегияси фирма ўзи фаолият кўрсатаётган
бозорлардаги товарлари билан боғлиқ барча
имкониятлардан фойдаланиб
бўлмагунча долзарб бўлиб қолаверади. Бундай ҳолатда қуйидаги муқобил
вариантлар бор.
Бозорга кириб бориш стратегиялари. Кириб бориш стратегиялари
доирасида мавжуд бозорларда товарлар савдосининг ҳажмини
оширишга
уриниб кўриш лозим. Бунга бир неча хил йўл билан эришиш мумкин.
Бирламчи талабни ривожлантириш: глобал талабнинг таркибий
қисмлари таъсир кўрсатиб, қуйидаги усуллар билан бозорнинг ҳажмини
ошириш:
-товар ёрдамида янги фойдаланувчиларни жалб қилиш;
-ҳаридорларни товардан тез-тез фойдаланишга ундаш;
-ҳаридорларни каттароқ миқдорда бир марталик истеъмол қилишга
ундаш;
-янги фойдаланиш имкониятларини топиш.
Бундай стратегия бозорнинг кенгайишидан ҳаммадан кўпроқ
манфаатдор бўлган пешқадам фирмага хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: