120
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Асосий адабиётлар
1. Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing.
Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b.
2. Soliyev A., Buzrukxonov S.
Marketing, Bozorshunoslik. Darslik. –T.:
Iqtisod-Moliya, 2010.- 424 b.
3. Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.:
Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с.
Қўшимча адабиётлар
1. Басовский Л.Е. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М,
2010.– 219 с.
2. Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики: учебник. -М.:
КНОРУС, 2010. – 680 с.
3. Бронникова Т.С. Маркетинг: теория, теория, практика. Учебное
пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 208 с.
4. Голубков Е.П. Основы маркетинга. Учебник. –М.: Финпресс, 2008.-
704.с.
5. Юсупов М.А., Абдурахмонова М.М. Маркетинг.Ўқув қўлланма. –
Т.: Иқтисодиёт, 2011.- 190 б.
121
5-БОБ. МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИ, УНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА
МАРКЕТИНГ ДАСТУРИ
5.1. Маркетинг стратегияси ҳақида тушунча
Маркетинг стратегияси фирма имкониятларининг бозордаги ҳолатга
мувофиқлаштириш, қўйилган мақсадларга
эришишнинг комплекс
воситаларини белгилашдан иборат. Америкалик етук иқтисодчи олим И.
Ансоффнинг фикрича, стратегия ўз моҳияти ва жиҳатидан ташкилотнинг
ўз фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнида қўллаш учун мавжуд бўлган
қоидалар мажмуига айтилади.
Стратегия бир мунча қийин ва мавҳумлаштирилган амалий фаолият
фалсафаси сифатида намоён бўлади. У аниқ шароитда ва ўзгаришлар
таъсирида ойдинлаштирилиб ориентирларга айланади.
Тегишли давр
мобайнида, қисқа муддатда, тегишли шароитдан келиб чиққан ҳолда қабул
қилинадиган қарорларда, таваккалчилик сиёсатида (уни хавф-хатар
даражасига кўра) услублар йиғиндиси - тактикаси
тарзида ушбу
стратегияни амалга оширади. Умумлаштириб айтганда,
маркетинг
стратегияси ўзаро бир-бирига асосланган 5 асосий жиҳат билан
тавсифланади:
- бозорни танлаш;
- мақсадни танлаш;
- маблағ ва муддатларни танлаш
- самарадорликни назорат қилиш;
- муқобил стратегияни танлаш.
Бу ҳолда истеъмолчилар тамойилини ҳам кўриб чиқсак бўлади.
Аслида маркетинг асосини, унинг концепсиясини ташкил қилувчи назария
ёки ғоя мутлақо бошқачадир. У истеъмолчининг устуворлик тамойилидан
келиб чиқадиган шахсий танлаш назариясига асосланади. Ушбу ёндашув
нуқтаи назаридан қарасак, маркетинг – ХХ
асрнинг охирида классик
иқтисодиёт томонидан илгари сурилган тамойиллар менежментининг
ижтимоий ифодаси ва операцион атамаларга қилинган таржимасининг
122
айнан ўзидир.
Маркетинг стратегиясининг бир неча турлари мавжуд.
Булар
қуйидагилардир:
-
ривожланишнинг асосий стратегиялари
-
ўсиш стратегиялари;
-
рақобатчилик стратегиялари;
-
сегментлаш стратегиялари ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: