Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet142/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Операцион ричаг компанияда фойдаланилаётган мунтазам чиқимлар даражасини кўрсатади. У мунтазам чиқимлар улуши ўзгарувчан чиқимлар улушига қараганда катта бўлган корхоналарда анча юқори. Операцион ричаги юқори бўлган корхоналарда фойда даромаднинг ўзгаришларига жуда сезгир: даромаддаги кичиккина фоиз ўсиши (пасайиши) фойдада катта фоиз ўсишига (камайиши) олиб келади. Фойданинг даромадга нисбатан ошиши (камайиши) операцион ричаг даражаси воситасида ифодаланади.
Операцион ричаг даромаддаги фоиз ўзгариши фойданинг фоиз ўзгаришига қанчалик таъсир кўрсатишини ўлчайди.
Маржинал даромад
Операцион ричаг даражаси = --------------------------------
Фойда

Харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” таҳлилида қабул қилинган тахминлар


Агар асосида ётган тахминлар бажарилса, “харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” ўзаро алоқаси таҳлили, кескин нуқта таҳлили жуда фойдали бўлиб, аниқ маълумотлар бериши мумкин. Бу тахминларга қуйидагилар киради:
- ўзгарувчан ёки мунтазам чиқимларнинг табиати аниқ ўлчаниши мумкин, ва у режалаштириш даври мобайнида ўзгармайди;
- ўзгарувчан чиқимлар ва сотишдан тушган тушум ишлаб чиқариш даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ;
- ишлаб чиқариш фаолликнинг релевант даражаси ичида ўзгармайди;
- ўзгарувчан чиқимлар ва нархлар режалаштириш даври мобайнида ўзгармайди;
- маҳсулот тузилиши режа даври мобайнида ўзгармайди;
- сотув ҳажми ва ишлаб чиқариш ҳажми тахминан тенг, яъни тайёр маҳсулот қолдиғи нолга тенг.
Агар мазкур тахминларнинг биттаси ва ундан кўпроғига риоя қилинмаса, “харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” таҳлилини қўллаш хато қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling