Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

орасидаги боғлиқлик – муносабатни ҳам билиш зарур. Мақсадга эришиш 
учун қисмлар орасидаги зарур ва етарли муносабатлар мажмўи система 
тузилмаси дейилади. Унсурлар орасидаги муносабатлар рўйхати қисман, 
мавҳум модел ҳисобланади. У унсурлар орасидаги муносабатнигина 
белгилайди, унсурларни тавсифламайди. 
Система тузилмасининг модели унинг таркиби модели қисмлари 
ўртасидаги муносабат (алоқа)ни ифода этади. 
Система таркибининг модели ва тузилиши модели биргаликда яна битта 
модел – система тузилмавий тархини ташкил этади. Унда системанинг барча 
қисмлари, система ичидаги қисмлар ўртасидаги барча алоқалар ва айрим 
қисмларнинг атроф муҳит билан алоқаси, яъни система кириш ва чиқиши 
кўрсатилади. 
2.12 – расмда системанинг тузилмавий тархи «синхронловчи соат» 
берилди. Система таркибига уч унсур киради: вақт датчиги, индикатор ва 
вақг эталони. Система тузилмаси система ичидаги 1, 2 ва 3 муносабатлари 
(датчик-индикатор, эталон-датчик, эталон-индикатор), киришлар 4 
(ташқаридан қувватнинг кириши) ва 5 (индикаторни тўғрилагич), 


61
шунингдек чиқиш 6 (милларни кўрсатиш) билан белгиланади. 
Система тузилмавий тархи - унинг таркиби ва система ички 
ҳамда атроф муҳит билан муносабати (алоқаси) мажмўи. 
Система тузилмавий тархини математик тадқиқ қилишда графлардан 
кенг фойдаланилади, буларда система қисмлари ва улар ўртасида алоқа 
мавжудлиги, шунингдек қисмлар ҳамда алоқалар ўртасидаги фарқ 
белгиланади. Граф чўққиси эркин табиат қисмини, қобирға эса улар 
ўртасидаги алоқани билдиради. Чўққи чулғамлар тарзида, қобирға эса 
чизиқлар кўринишида берилади (2.13 - расм). Агар чўққи ўз-ўзи билан 
туташган бўлса, унда қобирға сиртмоқ дейилади. 
Граф мўлжалсиз дейилади, агар алоқалар йўналиши белгиланмаса, 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling