Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


-расм. Ҳисоблаш натижалари бўйича қиёсий диаграмма кўриниши


Download 2.61 Mb.
bet38/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
халимов

3.9-расм. Ҳисоблаш натижалари бўйича қиёсий диаграмма кўриниши
Демак барча олий таълим муассасаларида Н0 фараз рад этилиб, Н1 фараз қабул қилинади. Якунловчи босқичдаги ўтказилган тажриба-синов ишларида тажриба ва назорат гуруҳларидаги билим даражаси турли хил, улар фарқи мавжуд ҳамда ишонч оралиғи ва стьюдент статистикаси қийматларига кўра тажриба гуруҳларида самарадорлик мавжуд ва у 1.14 баробардан 1,15 гача бўлиб, назоарт гуруҳларига нисбатан ўртача 15% га юқори эканлигини статистик қийматлар орқали исботланди.
III боб бўйича хулосалар:
Ўтказилган педагогик тажриба-синов натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:

  1. Бўлажак муҳандислик таълимиўқитувчиларини математик компетентлигини ривожлантириш жараёнига инновацион технологияларни қўллаш бўйича олиб борилган тажриба-синов иши уч босқичда амалга оширилди ҳамда унинг маълум мақсад ва унга мувофиқ белгиланган вазифалар асосида ташкил этилиши қуйидаги ҳолатларни юзага келтирди: Амалий ва лаборатория машғулотларнинг инновацион технологиялардан, хусусан компьютер дастурий воситалардан фойдаланиб ўтказилиши; мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилганлиги; кутилаётган натижани олдиндан башорат қилиниши; аниқ натижаларнинг қўлга киритилганлиги; ТСИ нинг самарадорлиги таъминланганлиги.

  2. Тажриба-синов ишларида тажрибанинг аниқлаш (тасдиқловчи), изланиш ва ўқитиш тажрибаси шаклларидан фойдаланиб, унинг барча шакллари вариантлар асосида ўтказилди. Ўтказилган анкета, сўровнома ва назорат ишларининг натижалари миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил этилди ва кейинги вазифалар белгиланди.

  3. Тадқиқотни амалга ошириш дастурига биноан талабаларда математик компетентликнинг ривожланишининг статистик тавсифи техника йўналиши олий таълим муассасаларида олий математика фанини ўқитиш бўйича биз ишлаб чиққан амалий ва лабораториялар машғулотлари учун методика мазмунининг самарали эканлигини баҳолаш имконини берди.

  4. Машғулотларнинг таклиф қилинган турлари ва мазмуни талабаларнинг билим даражасини ҳамда математик компетентлигини сезиларли даражада оширди.

  5. Тажриба-синов натижалари асосида диаграмма тузилди ва унда талабаларнинг математик компетентлигини ривожлантиришнинг статистик тавсифи яққол намоён бўлди.



ХУЛОСА

  1. Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда математик компетентлигини ривожлантириш методикаси ўрганилди. Ушбу ўрганиш жараёнида математик компетентликни ривожлантириш педагогикасининг ишлаб чиқилганлик даражаси аниқланди. Бундан ташқари тизимдаги бир нечта долзарб муоммолар ўз ечимини топди. Биринчидан, техника олий таълим тизимидаги айрим мийёрий хужжатларидаги камчиликларни аниқлаш ва ушбу камчиликларни бартараф қилиш техналогиясини ишлаб чикиш орқали техника олий таълим сифатини ошириш заруриятини исботлаш; иккинчидан, ўқув фанларинг, шу жумладан олий математика фани силлабусини қайта тахрирлаш талаб этилиши; ўқув режадаги аудитория соатларининг қисқартирилиши, мустақил иш соатлари ҳажмининг кўпайтирилиши, талабаларнинг мустақил иш фаолиятини ошириш учун йўналтиришни талаб этиши;учинчидан, бугунги кун замонавий ишлаб чиқариш соҳасидаги техник жиҳозларнинг жадал суратда ривожланиши, бўлажак муҳандисларни касбий тайёрлашда долзарб миуоммолар деб қараш мкмкин. Юқорида аниқланган холатлардан кўриниб турибдики ушбу йўналишда тахсил олаётган талабаларда кўп қиррали ижодий фаолиятда фундаментал билим кўникма ва малака етишмайди. Бу эса бўлажак муҳандислардан юқори даражадаги касбий компетентликга эга бўлишни талаб этади. Янада аниқроқ қилиб айтганда касбий компетентликнинг асоси сифатида математик компетенликни талаб этишини тадқиқот давомида аниқладик.

  2. Мантиқий тушунчалар учун асосий компонентларининг таркибини таҳлил қилдик: касбий тайёргарлик - математик тайёргарлик, касбий компетентлик- математик компетентликдир. Тадқиқот давомида шунга амин бўлдикки яъни, бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлик даражасини ривожлантириш мақсадида олий математика фанининг турли бўлимларидаги фундаментал билимларни ўзлаштиришнинг мақсадли жараёни сифатида уларнинг математик тайёргарлигини тушунишимизга олиб келади.

Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлиги мотивацион – қийматли, когнитив – фаолиятли, амалий – ижодий, рефлексив компонентлардан иборат ва у касбий билим, кўникма ва малакаларни эркин эгаллашда яқиндан ёрдам беради. Математик компетентликни мазмунан турлича йўналган фаолиятни амалга ошириш ва мураккаблиги юқори даражадаги касби масалаларни ижодий ечиш жараёнида намаён бўладиган муҳандиснинг интегралли хусусияти сифатида қарадик.
3. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш қуйидаги олтита ўзаро бир-бирига боғлиқ компонентлардан иборат таркиби – мазмунли моделини амалга ошириш ёрдамида таъминланади: 1) ижтимоий буюртма ва таълим мақсадини акс эттирувчи мақсад компоненти; 2) методологик ёндошувлар ва уларга мос тамойиллардан иборат методологик компонент; 3) бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги ўзагини характерловчи мазмун компоненти; 4) моделнинг барча компонентлари билан мазмунан боғлиқ педагогик шартлар мажмуаси ва қуйдагилардан иборат ташкилий компонент: а) бўлажак муҳандислар томонидан касбий ахамиятли математик билимларни актуаллаштириш усуллари (умумлаштирувчи такрорлаш; максимал қийинчилик даражасидаги вазифалар; "Ўзига ишонч"; маълумот етишмаслиги шароитида эркин импровизация; ҳаётий тажрибага суяниш) математикани ўрганишга бўлган мотивациясининг асоси сифатида эгалланганлиги; б) ижодий лойиха топшириқларни бажариш жараёнида бўлажак муҳандисларни мустақил билиш фаолиятига жалб этиш; в) бўлажак муҳандисларни интерфаол таълим шаклларига, янги қийматларни топиш усуллари намуналарини узатиш ва ҳар бир босқич учун мухим бўлган асосий ва ўқув вазифаларини мустақил тузилган алгоритмлар бўйича ечиш фаолиятга жалб этиш ёрдамида улар томонидан олий математика фанини касбий аҳамиятли қиймат сифатида англангандиги.

  1. бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини ташкил этишнинг усул, восита ва шакллардан иборат технологик компоненти;

  2. бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожланиш даражасини бахолаш мезони ва кўрсаткичларини очиб берувчи мезонли-бахолаш компоненти;

  3. бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш моделини амалга ошириш натижаларининг мазмунини акс этувчи натижали компоненти.

4. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш стратегиясини тадқиқот мақсадига мос қуйидаги методологик ёндошувларнинг синтези асослайди:
а) тизимли ёндошув (у тадқиқотнинг асосий ва мухим тушунчаларини аниқлашни таъминлайди, натижага эришиш жараёни стратегиясини аниқлайди, ўрганилаётган жараённи моделлаштириш, ўйлаб чиқилган мазмунли – таркибий моделнинг ишлаш қонуниятини аниқлаш ва компонентларнинг тизимдаги ўзаро таъсирларини, уларнинг ташқи ва ички ўзаро боғланишларини аниқлаш учун асосдир);
б) шахсга йўналтирилган ёндошув (бўлажак муҳандисларнинг математик билимларининг дастлабки даражаси, уларнинг математикани касбий ахамиятли қиймат сифатида ўрганишга бўлган мотивацияси, шунингдек индивидуал имкониятлари ва қизиқишлари ҳисобга олган ҳолда бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини ташкил этиш векторини аниқловчи);
в) фаолиятли ёндошув (у бўлажак муҳандисларни тартибга солинадиган ва ўз-ўзини бошқарадиган, мақсадга йўналтирилган билиш ва махсулли фаолиятга фаол субъект сифатида жалб қилиш имконини беради);
г) компетентли ёндошув (унинг асосида,биринчидан, бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги таркиби таълимнинг техник йўналишлари бўйича Давлат Таълим Стандартида (ДТС) белгиланган компетенцияларга мувофиқ тузилади, иккинчидан, математик компетентлигини ривожлантириш жараёнининг мазмуни, хусусиятлари аниқланган, шунингдек мазмуни, тамойиллари, тузилиши ва функциялари ишлаб чиқилган);
д) лойхали ёндошув (бир томондан, бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги жараёнини, бошқа томондан уларнинг лойха фаолиятини ташкиллаштиришни тартибга солиш, унинг ўқув натижаси бўлажак муўандислар томонидан эгаллаб олинадиган тегишли зарур мавзулар бўйича маълумот тўплаш ва ишлов бериш, математикада олган назарий билимларни амалиётда қўллаш ва уларни доимий равишда такомиллаштириш каби ҳаракатлар ва операцияларни мустақил бажариш орқали лойиҳаларни яратиш, тайёрлаш, ривожлантириш орқали лойиха тажрибасини эгалланиши).
5.Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш қиймати: 1) шахснинг йўналтирилганлиги, унинг кўрсаткичлари бўлажак муҳандисларнинг қийматли йўналиши, ўзини ривожлантириш қобилияти ва ижодий потенциалининг мавжудлиги; 2) тўлиқлик ва мустахкамлик нуқтаи назаридан математик тушунчаларни эгаллаш даражаси; 3) тўлиқлик, мустахкамлик билан ўлчанадиган математик қобилиятларни шакллантирилганлиги; 4) коммуникативлик, алоқа, мустақиллик ва ижодкорликдан иборат бўлажак муҳандиснинг шахсий фазилатлари; 5) ўзини ўзи англаш қобилиятида, ўзини ва ҳиссиётларини бошқариш қобилиятида намоён бўладиган ўзига, ўқув ва билим фаолияти натижаларига бўлган муносабат каби мезонлар мажмуаси бўйича аниқланади. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиш даражасини баҳолаш воситаси сифатида талабаларнинг ўқув ишларининг ижодий лойиҳа топшириқларини тайёрлаш, портфолиоларини тузиш, илмий мақолалар ёзиш, муаммоли вазиятларни ҳал қилишда, талабалар илмий жамияти йиғилишларида иштирок этиш, конференциялар ва давра суҳбатларида маърузалар билан чиқиш каби шакллари олинган.
Касбий тайёргарлик жараёнида бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигининг ривожланиш динамикасининг берилган мезон ва кўрсаткичлар бўйича мониторинги тадқиқот фаразининг ишончлилиги ва биз томондан ишлаб чиқилган мос моделнинг амалга оширилиш методикасининг самарадорлиги хақида хулоса чиқариш имконини беради.
Ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича олиб чиқилган фараз ўз тасдиғини топди, илмий изланиш масалалари ечилди, тадқиқот мақсадига эришилди. Шу билан бирга, таклиф этилган диссертация тадқиқоти белгиланган муаммонинг барча омилларини қамраб олмаган. Кейинги иш техника олий талим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини масофавий таълим шароитида ривожлантириш, бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини математикани блокли – моделли ўқитиш шароитда ривожлантириш, мос таълим ва ташхис усулларини ишлаб чиқиш каби йўналишлар бўйича давом эттирилиши мумкин


Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling