фойдалана олиши;
-
Пул ва банкларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро алоқадорлигига баҳо
бериш;
-
замонавий пул назариялари аҳамиятини англаш;
-
пул айланмасини ташкил этиш;
-
пулларга бўлган талаб ва таклифни аниқлаш ҳамда пул ислоҳотларини амалга
ошириш;
-
пул муомаласини барқарорлаштириш;
-
кредит шаклларидан фойдаланиш;
-
кредит тизимининг барқарорлигини таъминлаш;
-
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини тартибга солиш;
-
тижорат банклари актив операцияларининг рисклилиги ва даромадлилигини
баҳолаш;
-
валюта муносабатларини барқарорлаштириш;
-
халқаро молия институтлари фаолиятини тартибга солиш кўникмаларига эга
бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвийлиги
“Пул ва банклар” курси институтда ўрганиладиган бошқа иқтисодий фанлар билан
узвий боғлиқдир. Бу фан “Банк иши”, “Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш”, “Иқтисодиёт
назарияси”, “Банк менежменти ва маркетинги“, “Халқаро валюта-кредит муносабатлари”,
“Чет мамлакатлар банк тизими”, “Молия” ва бошқа фанларидан етарли билим ва
кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Пул ва банклар курси иқтисод ва молия йўналишлар учун энг асосий таянч
фанлардан бири саналади. Курсни ўрганиш жараёнида пул муносабатларини иқтисодий
асослаш, кредит ва тўлов тизимининг ташкилий ва иқтисодий асоси, банк фаолияти
бўйича қарорларни иқтисодий ва ташкилий ўрганишнинг илғор шакллари ва
усулларини ишлаб чиқиш, банк фаолиятини тартибга солувчи иқтисодий меъёрлар
ҳисоб-китоби, уларни баҳолаш, ташкил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқишда муҳим
рол ўйнайди.
Шунга кўра, банк иши фаолиятида иш юритадиган мутахассисларга алоҳида
талаблар қўйилади. Бу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, иқтисодиёт бўғимининг
ажралмас қисми ҳисобланган банк тимизига кадрлар етказиб беришда муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |