Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet9/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

Қор қопламининг таснифи

Гуруҳ

Зичлик г/см3

Қорнинг турлари

1. Янги ёққан қор

0,01-0,02
0,1-0,3

1. Янги ёққан қуруқ қор
2. Янги ёққан нам қор.

2. Зичлашган эски қор (ётган қор)

0,2-0,6

1. Чуккан курук қор
2. Чуккан намланган қор.
З. Бурон қор

З. Эски (фирнланган қор)

0,3-0,7

1. Майда донали қор.
2. Ўрта донали қор.
3, Катта донали қор.
4. Балқиган қор.

Қорнинг зичлиги ва сувлилик хусусиятлари. Қорнинг барча характеристикалари зичликка боғлиқ бўлиб, вақт ичида тез ўзгаради. Қор зичлигининг ўзгариши 0,01 г/см1 дан 0,7 г/см3 гача кузатилади.
Қор зичлигини ҳисоблаш эмпирик формулалари кузатиш маълумотлари асосида тузилган. Энг биринчи ва қулай формула бўлиб, XX аернинг бошида Абэ тавсия этган ифода ҳисобланади:
Р = а 10 ,
бу ерда: а=185,4; в=0,54; z-қор қопламининг қалинлиги (м).
Бу формулани амалда қўллаш учун уни қуйидагича ёзиш қулайдир
lgp = Igl85,4 + 0,545 z.
А.Дефант Абэ билан бир вақтда ишлаган ва ўзининг формуласини тавсия этган. Қор қопламининг қалинлиги 0 м дан 0,70 м гача бўлганда унинг зичлиги қуйидагича ҳисобланади:
lgp = lgI94,6 + 0,663z.
Қорнинг зичлиги 0,12 дан 0,85 гача бўлганда қуйидаги формула қўлланилади:
lgp = lg 319,8 + 0,201z.
Қорнинг иссиқлик характеристиқадарини, жумладан унинг иссиқлик утказувчаилик ( ) ва температура утказувчашшк (а) коэффициентларини, нисбий иссиқлик сиғимини (с) аниқлаш катта қийинчиликлар туғдиради. Аммо бу характеристикалар табиатда муҳим рол ўйнайди.
Иссиқлик характеристикаларини аниқлашнинг қийин томони, бу қор қопламининг мураккаб структурага эга бўлишлигидир. Хўл қор таркибида 0°С температурада эриган сув ҳам бор бўлади.
Қор характеристикалари вақт ичида ҳам ўзгариб туради (қиш давомида). Мана шу факторларнинг таъсири остида қорнинг иссиқлик характеристикаларини ўрганган олимларнинг натижалари бириники иккинчисидан катта фарқ қилади. Масаланинг қийинлиги яна шундаки, шу характеристикаларни аниқлайдиган аниқ бир услуб йуқ. Қорнинг исссиқлик характеристикалари лаборотория ёки дала шароитида аниқланади. Қор қопламининг умумий хусусиятлари интеграл усулда ҳам аниқланиши мумкин. Агарда алоҳида ҳар бир қор қатламининг характеристикалари керак бўлса, бу ҳолда диференциал характеристикалар ўлчанади.
Қор қопламининг иссиқлик характеристикаларини биринчи бўлиб К.П.Абельс аниқлаган. 1893 Йилда Свердловсқ хрзирги Екатеринбургда Абельс Г.П. қор қопламининг иссиқлик ва температура ўтказувчанлик характеристикаларини обсерватория майдончасида ҳар соатли кузатишлар натижасида, 5ва 10 см чуқурликда аниқлаган.-
Қуруқ қорнинг эриши учун сарфланадиган иссиқлик миқдори:
Qэp=Lэр.pv,
бу ерда: Lэp -музнинг нисбий эриш иссикдиги; Р ва V-қорнинг зичлиги ва
ҳажми.
Намланган қорнинг эриши учун сарф кйлинадиган иссиқлик
миқдори:
Qэр нам –Lh • Р1МЧ1. V(1- /100),бу ерда -қор қопламининг намлик коэффициенти. Қорнинг қуёш
радиатциясини қайтариш қобилияти муз ва сувникидан анча устун туради. Қорнинг Қуёш радиатциясини ютиш қобилияти ҳам анча юқори; асосан қуёш радиацияси қорнинг устки қатламида ютилади ва шунинг учун ҳам ер юзасигача етиб бормайди.
Қорнинг электр ва акустик ҳусусиятлари. Қуруқ қор ўзининг кичик электр ўтказувчанлиги билан характерланади. Шунинг учун ҳам изоляциясиз электр симларни қорнинг устида қолдирса бўлади. Ўтказилган изланишлар вақтида қорнинг зичлиги 0,1 -0,5 г/см3 га тенг бўлган Қуруқ қор температураси 2 дан 16 ° гача бўлганза унинг нисбий электр утказувчанилиги қаршилиги катта қийматларга эга эканлига аниқланди ( 2,8 • 10 5 Ом *м)
Қор, ҳаво ва металлар билан ишкаланганда зарядланиши кузатилади. Бурой вақтида қор заррачаларинин! зарядлари анча кучга эга бўлади ва чакмок чакиши ҳам к Узатилиши мумкин.
Қорнинг аккустик хусусиятлари чанғи, чаналарнинг ва йуловчиларнинг оёга остида гарчиллашидан билинади. Қорнинг гарчиллаши унинг зичлигига, температурасига ва унга таъсир этаётган босимга ботиқ бўлади. Олимлариинг аниқлашича қор гарчиллаши температура -2 ° дан -20 ° гача эшитилар, ундан кичик температурада эшитилмас экан. /арчиллашнииг температурага боғлиқлигини шундай тушунса бўлади: температура пасайиши билан қор кристалларинниг қаттиқлиги ошади, шунинг учун ҳам уларнинг синиши босим остида кузатилади ва товуш эшитилади. Температура -20 ° дан васт бўлса, қор заррачалари анча мустахкам бўлади ва босим таъсирида кам синади.
Қорда товушнинг тарқалиш тезлиги ҳар хил усуллар ёрдамида аниқланган: товушнинг тарқалиши қорнинг зичлигига боғлиқлиги ҳам аниқланган. Мисол учун зичлик р = 0,125 г/см 3 тенг бўлганда тезлик V=227 м:с га тенг бўлган, р=0,280 г/см3, V=207 м/с. Шундай қилиб қор структураси бир хил бўлган шароитда товушнинг таркалиш тезлиги қор зичлигига тескари пропорционал бўлганлйги изланишлар натижасида аниқланди.
Қорнинг механик хусусиятлари. Қорнинг қаршилигини енгиш учун қилинган иш ёки ҳаракат натижасида иссиқлик ажралиб чиқади, бу иссиқлик қорнинг ҳаракатланиш учун қилинган мосламалар остида эришига олиб келади ва натижада сув вардаси ҳосил бўлади. Бу сув қатлами устида ҳаракат учун мулжалланган мосламалар сирванади, агарда мосламалар тухтаб қолса, бу сув қатлами музлаб колади ва мосламалар қорга ёпишиб коладилар. Чанғи ва чаналарда ҳаракат қилиш учун энг қулай шароит -3° дан -10° температура оралигида булар экан. Қор зичлиги ва ҳаракат тезлиги ошиши билаи ишқаланиш коэффициентининг қиймати (сирғалиши) камаяди. Ёғоч чанғилар учун 0,02, пўлат учун - 0,07 бўлади. Температура 0° га яқин бўлганда чанғи остига қор ёпишиши кузатилади.
Қор ёпишкоклиги-қор кучкилпри ҳосил бўлишида катта роль ўйнайди. Янги ёққан қор катта эластикликка эга, яъни эгилувчанликка ва зичлиги катта қорга қараганда кичик ёпишқоқликка эга.
Қор доналарининг катталашуви – фирнланиши – пластик хусусиятларининг камайишига олиб келади. Япон олимларининг маълумотларига кўра - 1 дан -3 ° гача ва -5 дан - 13 ° гача қор ёпиищокдиги қор зичлигининг функцияси холида қуйидаги эмпирик формулалар ёрдамида аниқланиши мумкин:
= 9,81 • 10 7 : ( 0,10 - 0,19 р).
Қор қопламидаги физик - механик жараёнлар Қор қоплами пайдо бўлишидан то тугашигача бўлган давр ичида қатор физик ва механик омиллар таъсир кўрсатади, уларнинг таъсири натижасида қор қопламининг тўзилиши, таркиби ва ҳажми узлуксиз ўзгаради.
Бу омиллар ва уларнинг таъсири хали тўлиқ ўрганилмаган. Физик омиллар ва жараёнларга режеляция, рекресталлизация, возгонка ва сублимация, гелио ва геоиссиқликларнинг таъсири киради. Механик факторларга Оғирлик кучи ва шамол киради.

  1. Режеляция (қайта музлаш) деб нисбий босим таъсирида муз кристалларининг эриши ва қайта музлашига айтилади. Қорнинг режеляцияси 0° температурага яқин бўлган қийматларда интенсив ўтади, бу температурада музнинг эриши учун катта нисбий босим талаб этилмайди.


  2. Download 0.49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling