Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet7/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

F= 1,
бу ерда 1 - суюқлик контурининг узунлиги, 5 - сирт таранглик коэффициент
VI. Сувлаш (ҳўллаш) ва капиллярлик ҳодисалари. Қаттиқ жисм билан сув тўташган муҳитда қўллаш ҳодисаси кузатилади, бу ҳол тулиқ ҳўллаш ёки тулиқ ҳўлламаслик бўлиши мумкин. Агарда молекўлалар орсидаги тортиш кучлари сув билан қаттиқ жисм молекўлалари орасидаги тортиш кучларидан зиёдроқ бўлса, бу ҳолда жисм сув билан ҳўлланмайди.
Қаттиқ жисм сиртига ва суюқлик сиртига ўтказилган уринмалар орасидаги бурчак чегаравий бурчак деб аталади. Бу бурчак суюқлик ичида хисоб килинади, Чегаравий бурчакнинг мавжудлиги шунга олиб келадики, идиш деворлари яқинида суюқлик сирти тўғриланади. Ингичка майда (капиллярда) ёки икки девор уртасидаги тор буғизда суюқликнинг буғун сирти эгри бўлади. Агар суюқликнинг сирти эгри бўлиб, идиш деворлари ҳўлланса, суюқлик сирти кавариқ булади. Суюқликнинг бундай эгри сирти мениск деб аталади. Ҳўллаш ҳоллари намликнинг тупроқ грунтларда, қор қатламида ҳаракатини урганиш учун катта аҳамиятга эга бўлади.
VII._Сувнинг электр хусусиятлари Тоза сувнинг злектр ўтказувчанлиги жуда ҳам кам. Шунинг учун сувнинг злектр ўтказувчанлиги сув ҳавзасининг ифлосланганлик курсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Сув яхши эритувчи модда. Сувнинг тузларни эритиш қобилияти температура ортиши билан ошади, температура пасайиши билан камаяди. Шу сабабга кўра киш ва куз ойларида кучли минераллашган кўлларда сувдаги эриган тузлар ётқизикларга ўтади.
VIII. Оғир сув. Қуруқликдаги табиий сувларда отр сувларни жуда
ҳам кам микдорда учратиш мумкин, нисбатан тахминан 1: 7000, Оғир сув саноатда қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқилади. Оғир сув ядро энергетикасида катта аҳамиятга эга, унинг таркибига водороднинг 2Н оғир изотопи киради, шунинг учун ҳам уни Д ҳарфи билан белгилашади ва оғир сувнинг формуласи Д20. Оғир сув 3,82 °С да музлайди ва 101,42 °С да кайнайди. Оғир сувнинг максимал зичлиги 11,6 °С ҳароратда кузатилади. Оғир сувнинг 20 °С ҳароратдаги зичлиги 1,1056 га тенг, оддий сувнинг зичлиги эса 0,9982 га тенг, демак оғир сувниинг зичлиги 20°С даги ҳароратдаги оддий сув зичлигидан 10,1 % га кўпдир. Оғир сувнинг ёпишқоқлиги оддий сув ёпишқоқлигидан кўп бўлади ва уларнинг нисбати 5 °С дан 35°С гача бўлган интервалда 1,3 дан 1,2 гача камаяди. Юза тортишиш кучи оғир сувда оддий сувга қараганда камдир-67,8 • 103 н/м2, оддий сувники эса 72,8*10-3 н/м2 га тенг бўлади, агарда шароит бир хил бўлса.
IX. Сув аномалиялари. Сув бошқа суюқликларга қараганда ўзига хос бўлган қатор хусусиятларга эгадир. Бу хусусиятлар сув аномалияси номини олган ва сув молекўлаларининг тўзилиши, узаро таъсир курсатишлари билан белгиланади.
Энг асосий аномалиялар қуйидагилардан иборат:
1. Дистилланган сув зичлиги температура ошиши билан (4,0 °С дан 100° гача камаяди, максимумга 4°Сда эришади, бошқа суюқликларда эса 0° дан 100° гача доимо камайиб боради. Зичликка боғлик ҳолда 0° дан 4° гача бўлган температурада сувнинг ҳажми қисқаради ва сўнг температура ошиши билан ошади;
2. Бошқа суюқликлардан фарқли равишда сув музлаганда кенгаяди. Музнинг зичлиги 0°С да сув зичлигидан 10 процентга кичикрок бўлади;
З. Сувнинг музлаш температураси босим ортиши билан пасаяди. Бу аномалия билан денгизларнинг чуқур жойларида 0° температурада сув суюқ ҳолатда бўлганлигини тушунтирса бўлади;

  1. Сув кескин совуши мумкин, яъни суюқ ҳолатини музнинг эриш температурасидан анча паст температурагача сақлаши мумкин;

  2. Сувнинг нисбий иссиқлик сиғими бошқа табиий моддаларнинг нисбий иссиқлик сиғимидан 5-10 баравар кўпрокдир;

  3. Нисбий иссиқлик сиғими температура ортиши билан камаяди, бошқа моддаларда эса бунинг акси кузатилади. Сувнинг нисбий иссиқлик сиғимининг камайиши 0°дан 370°С гача бўлган температура интервалида
    кузатилади, бу интервалдан ошгандан кейин иссиқлик chfhmh ошади;

  4. Сувнинг ёпишқоқлиги босим ортиши билан камаяди;

  5. Сувда нурнинг синиш коэффициенти п =1,333. Т = 20° да
    назария бўйича п = =81 = 9 га тенг;

9. Сув буғнинг нисбий иссиқлик сиғими Т=50О°С гача манфийдир, яъни сув буғи сиқилганда тиниқ бўлиб тураверади, бўш қўйганда эса туманга айланади (ёки куюклашади).
Сув буғнинг, физик хусусиятларини асосан Тўйинган сув буғлари учун кўриб чиқамиз. Тўйинган сув буғининг босими кўпгина гидрофизиқ гидрологик формулаларда иштирок этади.
Тўйинган сув буғлари босимини (Ео) эмпирик ёки ҳисоблаш нули билан назарий формулалар ёрдамида топилади (асосан Клапейрон-Кла Ўзиус тенгламаси бўйича).
Сув буғи атмосфера ҳавосидан енгил. Тўйинган сув буғининг босими нормал атмосфера босими ва температура 0° га тенг бўлганда 0,0493 кг:м3, ҳавоники -1,293 кг:м3га тенг. Бугнинг нисбий иссиклик сиғими 2,01 -Дж:кг °С, хавоники 1,005 =Дж:кг°С га тенг.
Музнинг финик хусусиятлари. Нормал босим ва 0° температурада кристаллашган муз зичлига 917 кг/м^ га тенг. Бундан келиб чиқадики, муз зичлиги сув зичлигадан кичикдир (сувники 1000 кг:м3).
Сувнинг зичлиги унинг структурасига, температурасига ва ғоваклигига боғлиқ бўлади. Температура пасайиши билан муз зичлиги ортади, ҳажми эса қисқаради. Температурага боғлиқ ҳолда зичликни ва нисбий хажмни Вейиберг формуласи билан ҳисоблаш мумкин.
Р = 937 (1 - 0,000158 t)(1- n),
V = 1090 (1 + 0,000158 t),
бу ерда n-муз говаклиги.
Муз зичлигининг ўзгариши босим ўзгаришига боғлиқ ва у сиқилувчанлик коэффициенти билан характерланади.
Ҳажмий кенгайиш (сиқилиш) коэффициентини катта аниқликда хисоблаш мумкин:

Чизиқди кенгайиш(сиқилиш) коэффициенти қуйидаги ифода билан Ҳисобланади:
Lt =Bt : 3 = 0,053 • 10' О С-1 .
Муз сиқилувчанлик хусусиятига эга. Сикилувчанлик ниш характеристикаси бўлиб ёпишқоқлик коэффициенти (|д) Ҳисобланади. Бу коэффициент муз температурасига боғлиқ холла қуйидаги формулалар билан Ҳисобланади:
Т = 20° С да = (11,6 - 0,978 0293) 1011 ,
бу ерда t-ўртача температура, - ёпишкркдик коэффициенти, музлик структурасига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Музнинг эриши босим таъсирида 0°С да содир бўлади. Нисбий зриш иссиқлиги нормал шароитда нисбий кристаллизация иссиклигига тенг: 33,3 104 Дж:кг.
Музнинг нисбий эриш иссиклиги ва сувнинг нисбий буглаииш иссикдигайинг йиғиндиси музнинг нисбий сублимация (возгонка) иссиклигини ташқил этади:
0° С Lвоз= 33,3 • 104 +250 • 104= 283 • 104Дж:кг
Музнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ўртача 2,24(Вт:м°С) га тенг. Музнинг нисбий иссиқлик сиғими Б.П.Вейнберг формуласи билан ҳисобланади:
с = 2,12 (1 + 0,0037 t),
бу ерда Т=0° да Р=917 кг: м3 га тенг солиштирма иссиқлик сиғими с=2,12Дж:кг, бундан температура ўтказувчанлик коэффициенти келиб чиқади:
а = /(с р) = 4,1-10-3 .
Температура пасайиши билан «а» ҳам ортади.
Музнинг эластикдик модули Е кенг ораликда ўзгаради: О,12*1010 дан 1, 1010 Па гача.
Муз мустщкешлиги температура пасайиши билан ортади, шурлик ортиши билан камаяди.
Музнинг 'Электр уггцсазувчднлиги жуда ҳам кичик бўлади. Қуёш пуршшнг тоза музда ва сувда ютилиши бир хил бўлади.
Музнинг қуёш нурларини ўтказишда синиш коэффициенти 1,31 га тенг.
Муз адгезияси (қаттик. жисмлар сиртига ёпишкоклиги) жисмларнинг физик хоссалари, гадир-будурлиги ва юза температурасига боғлиқ бўлади. /адир-будурлик ортиши билан ва температура пасайиши натижасида адгезия ортади.
Денгиз музларининг зичлиги денгиз сувининг ортиши билан ортади ва хаво бўшликлари кувайгаи сари камаяди. Музнинг нисбий эриш иссиклиги сувнинг шурлигига ботиқ бўлади.
Музнинг иссиқлик сиғими денгизларда ва чуқур ҳавзаларда ҳар хил, яъни денгиз музларининг нисбий иссиқлик chfhmh бир оз катгарок. бўлади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling