Збекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Download 0.49 Mb.
bet5/49
Sana17.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1539887
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
KITOB Gidrofizika va SBT

Синов саволлари:

  1. Табиатда моддалар қандай тузилган?

  2. Молекўляр кинетик назариянинг асосчиси ким?

  3. Термодинамика ва молекўляр кинетик назариянинг фарқц

нимадан иборат?
4. Сув моддасининг тўзилиши ҳақидаги гипотезаларни
таърифлаб беринг?
5. Жисмнинг ички энергияси қандай аниқланади?

  1. Жисмнинг ички энергияси қайси омилларга боғлиқ бўлади?

  2. Сув молекўласи қайси ҳолатда юқори қийматли ички
    энергияга ва бўлади?



1.4. СУВ, АТМОСФЕРА БУҒИ ВА МУЗНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Мавзунинг асосий мақсади талабаларга сувнинг зичлиги, температурасининг ҳарактерли қийматлари, иссиқлик характеристикалари, юза тортишиш, ҳўллаш, капиллярлик ҳодисалари, электр хусусиятлари, атмосферадаги сув буғининг хусусиятларини дифференциал ва эмпирик тенгламалар ёрдамида ифодалашга каратилган. Шунингдеқ мавзуда сувнинг аномалиялари ва музнинг физик хусусиятлари ҳақида тушунчалар берилади.
I. Сувнинг зичлиги. Ҳаммага маълумки, моддалар исиши натижасида уларнинг ҳажми ортади ва зичлиги камаяди. Сувда ҳам шу ҳодиса. 0° дан 4° С гача бўлган интервалда температура ошиши билан сув ҳажми ошмасдан, аксинча кичиклашади. Сувнинг максимал зичлиги 40 С да кузатилади. Сув зичлик эталони бўлиб ҳисобланади. 4° да 1см3 сув ҳажми 1 грамм массага эга, р = 1г/см3 ёки р = 1000 кг/м3 Музлаш натижасида сувнинг ҳажми ортади ва аксинча муз эриши натижасида ҳажми камаяди (0° да). Сувнинг муз ҳолатига ўтиши билан ҳажми катталашишини ҳисобга олиш табиатда ва инсон фаолиятида жуда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Ёпиқ ҳавзаларда сув музга айланганда ҳажми кенгайиши натижасида ортиқча босим ҳосил бўлади ва унинг миқдори 2500 кг/см2 га тенг бўлади.
Шунинг учун табиатда температура ўзгариши билан катта тошлар таркибидаги сувлар музга айланиб, тошларни емиради, сув кувурларининг ёрилиши ҳам шу сабабдан бўлади. Юқорида келтирилган жараёкларнинг ҳаммаси босим I атмосферага тенг бўлганда содир бўлади. Босим ортиши билан сувнинг музлаш температураси 1° га камаяди (ҳар 130 атмосферадан кейин). Босим 500 атмосфера бўлганда музлаш жараёни -4° да содир бўлади. Босим 2200 атмосферага етганда музлаш -22° кузатилади. Бу боғланиш аномалияга эга, чунки бошқа моддаларда босим ортиши билан музлаш температураси ҳам ортади. Бундай аномалия табиатда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун океаннинг чуқур жойларида ҳам сув музламайди. Сувнинг минераллашуви ортиши билан музлаш температураси ҳам пасаяди (абсолют қийматлари кўтарилади). Дунё океанинипг юзасида сувнинг зичлиги 1,0281 Зг/см3 га тенг, 10 км чуқурликка эса 1,07104 га тенг, яъни зичлик деярли кам ўзгаради, агарда сув сиқилувчанликка эга бўлмаганда ади, дунё океани сатҳи 30 метргача кўтарилар ади.
Табиатда муҳим аҳамиятга эга бўлган сувнинг аномалияларидан бири бу сув зичлигининг максимал қийматлари 4°С да кузатилганлиги, чунки фақат шу сабабдан муз сувдан енгил бўлиб, унинг юзасида сўзиб юради. Агарда бу аномалия бўлмаганида Ер юзидаги барча сув ҳавзалари кишда ўзан тубигача музлаб колар ади.
Бир хил муҳит учун зичлик муҳитдаги модда массасининг ҳажмига бўлган нисбати билан ифодаланади.
Сув зичлиги бошқа моддалар зичлиги сингари температура ва босим функциясидир. Шур сувларнинг зичлиги дистилланган сув зичлигидан анча катта ва аралашган тузлар таркибига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Денгиз сувларининг таркиби доимий бўлганлиги учун ва моддаларнинг узаро нисбати ўзгармаганлиги сабабли «Океанологии жадваллар» тузилган. Бу жадваллар асосида ҳар хил боғланишлар тузилган, масалан, зичлик ва Бошқа физик характеристикалар билан шурлик ва температура орасидаги бошанишлар келтирилган. Шурлиги 35 промилли кўлларнинг сувлари учун океанологии жадваллар сингари жадвал тўзиб бўлмайди, чунки' ҳар қайси берк ҳавза ўзига хос кимёвий характеристикаларга эгадир. Яна шуни айтиб ўтиш керакки, денгиз сувларининг шурлиги 40 промиллдан ортмаса, кўлларнинг шурлиги эса 250-300 промиллгача етади (Каспий, Орол, Ўлик кўллар). Ҳар бир кўлнинг шурлиги ва тузлар таркиби ўзгачадир. Каспий ва Орол кўллари учун алоҳида жадваллар тузилган.
Суюқликлар ўзларининг сиқилувчанлик коэффициентлари билан ( ) характерланади. У суюқлик ҳажмининг нисбий ўзгаришини босим ( ) Ўзгариши нисбатига тенг бўлади ва қуйидаги формула бўйича аниқданади:

Тенгламадаги манфий ишора, босимнинг ортиши билан суюқлик ҳажмининг қисқаришини кўрсатади. Сиқилиш модули сиқилувчанлик коэффициентига тескари микдор бўлиб ҳисобланади ва қуйидагича аниқланади:
Ҳажмий сиқилиш модули Па га тенг ва сиқилувчанлик коэффициента ( ) қуйидагича аниқланади:

Сув табиатдаги бошқа моддалар сингари температура ортиши билан кенгаяди ва температура пасайиши билан сиқилади. Бу кенгайиш (ёки сиқилиш) ҳажмий кенгайиш (ёки сиқилиш) коэффициентлари билан характерланади. Бу коэффициент ( ) суюқлик ҳажмининг нисбий ўзгаришини ( ) температура ўзгаришига нисбати билан ифодаланади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
р = dv/v • 1/dt = -(1/р) • dp/dt ёки ,
бу ерда: V2 = V1 (1 + ), = V2 –V1 - суюқлик ҳажмининг ўзгариши; V1 ва V2-суюклик хажмлари t1 ва t2 температурада: .
Сувнинг зичлик аномадиясига кўра ҳажмий кенгайиш коэффициента 0° С гача манфий курсаткичларга эга бўлади, 4° С дан ошгандан кейин температура кўтарилиши билан мусбат қийматларга эга бўлади.
Бошқа суюқликларга қараганда сувнинг ҳажмий кенгайиш коэффициенти температурага кўпрок боғлиқ бўлади.
II. Сув температурасининг ҳарактерли қийматлари.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling