Ўзбекистон республикаси президенти
-мавзу. Шўро ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга
Download 5.26 Mb.
|
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Октябр тўнтариши. Туркистонда шўро тузумининг ўрнатилиши, большевикларнинг мустамлака ва шовинистик сиёсати
9-мавзу. Шўро ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тадбирлари ва уларнинг мустамлакачилик моҳияти. Ўзбекистоннинг маънавий-маданий қарамлиги ва унинг оқибатлари
Октябр тўнтариши. Туркистонда шўро тузумининг ўрнатилиши, большевикларнинг мустамлака ва шовинистик сиёсати 1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) В.И.Ленин бошчилигидаги большевиклар (коммунистлар) Петроградда Муваққат ҳукуматни ағдариб ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашдилар. Россиянинг марказида юз берган воқеаларнинг акс-садоси орадан кўп ўтмай Туркистонга ҳам етиб келди. 28 октябрда Тошкентнинг янги шаҳарида рус ишчилари ва солдатлари большевикларнинг қутқуси билан қуролли тўқнашувларни бошлаб юборишди. Улар генерал Коровиченко қисмларидан устун келдилар. 1 ноябрда Коровиченко ва Муваққат ҳукуматнинг Туркистон Қўмитаси қамоққа олинди. Тошкентда зўравонлик йўли билан шўро ҳокимияти ўрнатилди. Ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, 1917 йилнинг кузига келиб, ўлка шаҳарлари, вилоятлари ва уездларида аҳолининг ҳокимиятни шўроларга ўтишини талаб қилувчи фаол чиқишлари кузатилмаган. Аксинча, жойлардан келиб турган хабарлар ва телеграммаларда Муваққат ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирилар экан, большевиклар ва бошқа босқинчиларнинг ҳокимиятни шўроларга бериш ҳақидаги талаблари фош этилар, мамлакат тақдирини ҳал қиладиган Таъсис Мажлисини чақириш ғояси қўллаб-қувватланарди. 1917 йил 15-22 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўлка рус ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советларининг III съездида 15 кишидан иборат ҳукумат-Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети тузилди. Унда 8 ўрин сўл эсерларга, 7 ўрин большевиклар билан максималистларга берилди. Туркистон Халқ Комиссарлари совети (ХКС) раиси лавозимини касби чизмачи бўлган большевик Ф. Колесов эгаллади. Ҳарбий комиссар қилиб, извошчи Перфильев, бошқа комиссарлик лавозимларига ҳам шунга ўхшаш келгиндилар тайинландилар. Ҳукумат таркибига туб аҳоли вакилларидан битта ҳам вакил киритилмади. Туркистон ўлкасидаги дастлабки шўро ҳукуматининг зиддиятли таркиби минтақада европалик аҳоли ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган эди. Маҳаллий миллатларни сиёсий жараёнга аралаштирилмаганлиги ўлка халқларининг совет ҳокимиятига бўлган ишончсизлигини янада кучайтирди. Ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада Муваққат ҳукуматнинг барча бўғинлари тугатилиб, ўрнига аввало жазо органлари ва шўро бошқарув тизими ўрнатилди. Туркистон ХКС 1917 йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия бўлинмаларини тузиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу бўлинмалар шўро тузуми ва большевикларга қарши кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол иштирок қилдилар. Шу вақтнинг ўзида Бутунроссия Фавқулодда комиссияси (чека) органлари ва Инқилобий трибуналлар ташкил этилди. Пролетариат диктатурасининг бу жазо органлари озодлик ва демократияни бўғишда, тўғри фикрлайдиган кишиларни қатағон қилишда муҳим қурол бўлди ва Ватанимизнинг тарихида ўзининг машъум асоратларини қолдирди. Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан “Шўрои Исломия” ва бошқа маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. Бу ташкилотларнинг раҳбарлари кейинчалик Туркистон Мухторияти ҳукуматига қўшилдилар, айримлари шўро ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракатига ғоявий раҳнамолик қилдилар. Шуниси характерлики, “Шўрои Уламо” ташкилотининг Тошкент шўъбаси фақат 1918 йил 13 майда ёпилди. Download 5.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling