Барг тилчаси конуссимон, узунлиги 3-5мм бўлади, гултўплами
супургисимол, тарқоқ баъзан бир ѐнли(25-расм).
Бошоқчалар 2-4 гулли, баъзан бир гулли бўлади, яланғоч
донли
шаклларида 5-7 гулли бўлади, гуллари икки жинсли, тепада жойлашган
гул
узун гул баргига эга, юқорги гули кўлинча ривожланмайди.
Бошоқча қобиқлари пардасимон, кенг, ланцетсимон шаклда, қилтиқсиз,
гулнинг узунлигига тенг бўлади, 9-10 та томирлари бўлади. Ташқи гул
қобиғи ланцетсимон, 5-9та томирлари бўлиб, учида иккита қилтиқсимон
ўткир ўсимта бўлади. Ички гул қобиғи ташқи гул қобиғига
нисбатан
калта, энсиз, чеккаларида иккита киприксимон томирлари бўлади.
Сулининг дони узунчоқ, тукли, кўпчилик навларида қобиқли,
қобиқсиз шакллари хам бўлади. Янчишда гул қобиқларидан осон
ажралади.
Сулининг навлари
Дўстлик-85.1993 йилдан Самарқанд вилоятининг суғориладиган
ерларида Давлат реестрига киритилган.
Рўваги яримтарқоқ, оқ, сариқ
рангга айланади, узунлиги 19-25 см.
Рўвагидаги донининг ўртача сони 52-54 до-на. Дони оч-сариқ рангли.
1000 та донининг вазни 31.7 г.
1993-1997 синов йилларида қуруқ моддасининг ўртача ҳосилдорлиги
гектаридан 31.4 центнерни ташкил этди.
Ўсув даври кўк озуқа учун ўрилгунга қадар 162-170 кун,
дон учун
190-200 кун.
Узбекский широколистый,
Пугнакс тур хилига киради. Вир
коллекциясидан Австралия сулисидан танлаш усули билан Ўзбекистон
чорвачилик илмий текшириш институтининг
ходимлари томонидан
яратилган. Супургиси бир ѐнли, қилтиқти. Дони қобиқти, гул қобиқлари
қўнғир рангда. Суғориладиган ерларда баҳорда
экиш учун туман-
лаштирилган
51