Ўзбекистон республикаси ўрта ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/28
Sana15.02.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1199739
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
donli ekinlar rivozhlanishi va ularning ahamiyati

8.Маккажўхори ва унинг турлари 
Маккажўхори қўнғирбошлилар -Роасеае- оиласига Zea mауs L. 
турига киради. Бу тур 8-та кенжа турга эга.Кенжа турларга бўлишда 
қуйидаги белгилар асос қилиб олинган: а)доннинг қобиқлиги, б) 
доннинг ташқи кўриниши, в)доннинг тузилиши (эндоспермнинг ун 
ѐки ойнасимонлиги) ва бошқалар. Шу белгиларга қараб маккажўхори 
қуйидаги кенжа турларга бўлинади: 
1 Тишсимон
2.Кремнийсимон 
 
3.Крахмалли 
 
4.Қандли ѐки ишрин
5.Чатнайдиган ѐки гуручсимон - 
6.Мумсимон  
7.Қобиқли 
8.Серкрахмал-ширин 
Маккажўхорини айтиб ўтилган турларидан фақат бештаси 
аҳамиятга эгадир (28-расм).
1.Тишсимон 
маккажўхори-дони йирик, чўзинчоқ, ясси, қорни ва 
орқа томони ботиқ, донининг учи юмалоқ эндоспермнинг ойнасимон 
қатлами доннинг ѐн томонида бўлиб, унсимон қавати эса доннинг 
марказ ва тепа қисмида жойлашган. Доннинг устки қисмида чуқурча 
бўлиб,бу унсимон крахмал-қисмини ойнасимон қисмига нисбатан тез 
қуриши натижасида ҳосил бўлади. 
Доннинг ранги-оқ, сариқ, қорамтир. Донининг таркибида 68-78% 
крахмал ва 8-14% оқсил бўлади. Бу кенжа турнинг навлари ва 
дурагайлари кўп тарқалган. 
2.Кремнийсимон маккажўхори-дони йирик, юмалоқ, донининг 
юзаси силлиқ, ялтироқ, учи юмалоқ. Эндосперми ойнасимон 
бўлиб,фақат марказий қисмида унсимон бўлади.Донининг ранги ҳар 
52 


хил: оқ, сариқ, қизил. Дон-нинг таркибида 65-87% крахмал ва 8-18% 
оқсил бўлади. 
3.Крахмалли маккажўхори. Дони йирик, юмалоқ, устки қисми 
силлиқ, ойнасимон эндосперми йўқ, унсимон эндосперми яхши 
ривожланган, донни бутунлай тўлдириб туради. Доннинг ранги оқ, оч 
сариқ ва бошқа рангда бўлади. Донининг таркибида 72-85% крахмал 
ва 6-13% оқсил бўлади. 
4.Қандли 
ѐки ширин маккажўхори-дони йирик ва ўртача 
катталикда бўлади. Донининг шакли ҳар хил бўлади, ботиқ, бир оз 
бурчаксимон, буришган бўлади, шохсимон эндосперми яхши 
ривожланган, унсимон эн- досперми бўлмайди. Донининг ранги оқ, оч 
сариқ, қўнғир. Сўтаси донининг сут пишиш даврида консерва 
тайѐрлаш учун ишлатилади. 
5.Чатнайдиган ѐки гуручсимон маккажўхори дони майда, юмалоқ, 
бир оз ботиқ, донининг учи ўткир, ойнасимон, эндосперми яхши 
ривожланган, донни бутунлай тўлдириб туради.Донининг ранги 
асосан оқ бўлади, таркибида 62 -70% крахмал ва 10-15 % оқсил бўлади 
(26-расм). 
26-расм. Ҳар хид кенжа турларига мансуб маккажўхори сўтаси: 
1-1 ремнийсиман, 2-тишсимон, 3-крахмалли, 4-чагпнайдиган, 5-ширин 
маккажўхори. 
53 



Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling