Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 0.89 Mb.
|
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc
Тиббий деонтология - бу беморларнинг соғайиши учун энг қулай шароитни яратишга қаратилган тиббиёт ходимларининг хулқ-атвори тўғрисидаги таълимот.
Бу тиббиёт ходимининг беморга нисбатан ҳуқуқий, касбий ва ахлоқий жиҳатлари, мажбуриятлари ва хулқ-атвори тўғрисидаги таълимот. Тиббий деонтологиянинг жиҳатлари қуйидагилардан иборат: • тиббиёт ходимларининг беморлар билан муносабатлари; •тиббиёт ходимларининг беморнинг қариндошлари билан муносабатлари; • тиббиёт ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар. Биоэтиканинг ривожланиш натижаснда қуйидаги икки йуналиш шаклланди: ннсонга маънавий муносабат масалаларини кўриб чиқиш йўналиши. инсоннинг ҳайвонларга муносабати этикасини, яъни ҳайвонлардан турли мақсадларда фойдаланиш масалаларини ўрганувчи йўналиш. Бугунги кунда биоэтиканинг 1- йўналиши амалий этикага айланади ва асосий эътиборни тиббиёт амалиётининг аҳлоқий муаммоларига каратди. Биоэтика бугунги кунда врач ва мижоз муносабатларининг аҳлоқий жиҳатларига, шунингдек, эвтаназия, инсон аъзолари трансплантацияси, ҳомила тушириш (аборт), клонлаш, ирсий инжинерия ва бошқа шу каби масалаларга алоҳида эътиборни қаратмоқда. Замонавий адабиётларда этика тушунчаси ўрнига қўпинча «деонтология» тушунчаси қўлланилади (бу тушунчани инглиз файласуфи И.Бентам киритган, XIX аср). Биоэтика масалалари Биоэтика инсоннинг турли тириклик шаклларига ва ҳайвонларга муносабатини кўриб чиқувчи инсон хулқ - атворининг аҳлоқий жиҳатларга тааллуқли бўлган ва инсоннинг ўзини қуршаган муҳит олдидаги масъулиятини белгилайди. Инсоннинг ҳулк - атвори ва бошқа инсонга муносабати этика коидаларига кай даражада мувофиклигини тахлил килиш жараёнида биоэтика, тиббиёт этикаси (деонтология) билан туташади. Дунёкараш сифатида биоэтика инсоннинг бутун дунёга муносабатини, унинг ўзини қуршаган олам ва ундаги ўз ўрни и ҳақидаги тасаввурини англатади. XX аср бошларига қадар амал қилиб келинган антропоцентризм номли дунёқарашда тирик мавжудот сифатида факат инсон кимматли булиб, у жонли ва жонсиз табиатнинг истаган объектларидан эркин фойланиш хукукига эга деган тушунча хукм сурган эди. Этика фалсафий тафаккурнинг ривожланиш ҳисобига инсониятнинг атроф-мухитга нисбатан ўз қарашларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги вужудга келтиради, яъни биоцентризм дунёкараши равнак топади. Биоэтика ва амалий этика (тиббиёт этикаси) масалалари. Биоэтика фалсафа ва тиббиётнинг қўшилиши натижасида юзага келди ва у моҳир тиббиёт ходимига ҳаёт-мамот масалаларини ҳал қилишда ижобий самараларга эришиш имконини берадиган амалий тиббиёт этикасига айланди. Тиббиёт этикасида врачлар мажбуриятлари ҳакида сўз юритилса, биоэтикада мижозлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Тиббиёт этикаси ривожланишида қуйидаги босқичларни кўрсатиб ўтиш мумкин: I- босқич - тиббиётнинг шаклланишида- «Гиппократ корпуси» нинг пайдо бўлишига қадар ўтган давр (яхшилик ва ёвузлик тушунчаларига таянган). 2- босқич - монатеистик динлар пайдо бўлиши билан бошланди ва профессив дин таълимоти шаклланиш доирасида ривожландн. Кейинчалик Ибн Сино, А.Розий ва бошкаларни асарлари дунё миқёсида таржима қилинди. 3- боскич - X-XII асрлардан сўнг врачлар уюшмаси ташкил топган. 4- боскич - Деонтология босқич (И.Бентам, 1834 й). яъни ҳар қандай касб учун деонтологиянинг зарурлиги утилитаризм нуктаи назардан тасдиклади, фойда келтириш, бурч принциплари муҳокама қилинди. 5- боскич - 1948 й. Жаҳон тиббиёт уюшмасини Женевада бўлиб ўтган 2- сессиясида Декларация (XX аср) ва тиббиёт этикаси халкаро кодекси (1949 й.) нинг қабул қилинишидан бошланди. Мазкур босқичда врачнинг ижтимоий роли янада ортди. Тиббиёт ходимларини аҳлоқий тартибга солиш эса янги поғонага кўтарилди, халкаро битимлар тузиш орқали мустаҳкамланди. 1970 й. В.Поттер «Биоэтика» атамасини муомалага киритди. Тиббий деонтология - бу тарихан ўрнатилган нормалар, замонавий ҳуқуқий ҳужжатлар ва шифокорнинг амалий касбий фаолиятида кўзда тутилган тартибга солинадиган талаблар мажмуасидир. Тиббий деонтология доирасида тиббий сирни сақлаш, тиббий хатоларга ҳуқуқ, шифокорнинг ўзида тажриба ўтказиш ҳуқуқи, беморнинг тиббий муолажага розилигини олиш, табибларга бўлган муносабати, халқ ва муқобил тиббиёт ва бошқалар каби тиббий ва ахлоқий муаммолар кўриб чиқилади. Шундай қилиб, деонтологиянинг назарий асоси тиббий этика бўлиб, ҳуқуқ ва деонтология тиббий ходимларнинг ҳаракатларида намоён бўладиган тиббий ва ахлоқий принципларни амалда қўллашдир. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling