Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


-модда. Тиббий аралашувни рад этиш


Download 0.89 Mb.
bet15/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

27-модда. Тиббий аралашувни рад этиш
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса - тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
Башарти тиббий аралашувни беморнинг қонуний вакили рад этса ва бу ҳол бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, шифокор бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши шарт.
28-модда. Фуқароларнинг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш
Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонун ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.

2 - БОБ.
ХОЗИРГИ ЗАМОН БИОТИББИЙ ЭТИКАНИНГ
МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАРИ
Илмий-техник тараққиёт ютуқлари биология ва тиббиётни ривожлантиришда янги истиқболларни очиб берди. Бир томондан, тиббиёт амалиётга тўғридан-тўғри кириш имконига эга бўлган соҳаларда экспериментал тадқиқотларнинг кенгайиши янги имкониятларни очиб берди - генэтик манипуляция, эмбриональ жарроҳлик, туғилишнинг янги технологиялари, аъзоларни трансплантацияси, беморни узоқ вақт давомида беҳуш ҳолатда - "вегетатив" сақлаш ва бошқалар. Бошқа томондан, ушбу тадқиқотлар ва ютуқлар илгари мавжуд бўлган ва яна пайдо бўлган ахлоқий, ахлоқий-ҳуқуқий муаммоларнинг кескинлигини оширадиган ностандарт вазиятларни келтириб чиқарди: генетик муҳандислик ва биотехнологияларни инсон турига салбий таъсирини олдини олиш учун уни назорат қилиш зарурати, эмбрионнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш, трансплантация пайтида донорларнинг маблағларини тақсимлаш асослари, ўлим мезонларини аниқлашнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, БТЭ хусусиятларидан бири аниқ, бу алоҳида ҳолатлар - инсон ҳаёти ва соғлиғига таъсир этувчи тиббий ҳодисаларни таҳлил қилишга қаратилган бўлиб, муайян вазиятларнинг ахлоқий жиҳатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган. Бундай ҳолатларнинг хилма-хиллиги ва ўзгарувчанлиги тобора кўпроқ "очиқ" саволларни келтириб чиқармоқда. Буларга қуйидагилар киради:
• инсон ҳаётининг бошланишидаги ахлоқий ва ҳуқуқий муаммолар: сунъий уруғлантириш ва ҳомиладорликни тугатиш, ҳолатни белгилаш, инсон эмбрионининг нормаси ва патологияси;
• реанимация ва oрган трансплантацияси билан боғлиқ муаммолар;
•тиббиётнинг мисли кўрилмаган ютуқлари натижасида инсоннинг умрини узайтириш ўлим азобларидан қутилиш эвтаназия муаммоси;

  • биотиббиёт, айниқса генетик, тадқиқот ва экспериментларнинг одамларга салбий оқибатларини башорат қилиш ва олдини олиш муаммоси; тадқиқотчининг жавобгарлик даражаси ва субъектнинг мумкин бўлган хавф даражасини аниқлаш.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling