Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 0.89 Mb.
|
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc
Клонлаштириш (биологияда) – табиий йўл билан ёки жинссиз йўл билан (жумладан вегетатив) бир неча генетик жиҳатдан бир хил олинган организмларни кўпайтириш.
Буюк Британиялик доктор Ян Вильмут ва унинг ҳамкасблари томонидан амалга оширилган тарихий илмий инқилоб сабабли одамни клонлаштиришни ҳақиқатга айланишига жуда яқин қолди. Бу имконият ҳаммага потенциал ғаройиб афзалликларини беради. Афсуски, бошидан оммавий ахборот воситалари томонидан бу мавзузинг муҳокамаси шов-шувли, адашишга олиб келедиган ва ҳатоли илмий фантастиканинг пайдо бўлиши умумий негатив руҳий реакциягани вужудга келишига ўз таъсирини кўрсатди. Инсон клонлашувига нисбатан салбий муносабат - ҳар қандай реал номақбул оқибатлардан кўра ғоянинг ҳайратомуз янгилиги натижасидир. Оқилона тартибга солиш билан, инсонни клонлаш афзалликлари унинг камчиликларидан анча юқори бўлади. Агар адашган жамоатчилик клонлаштиришга тўлиқ тақиқ қўйса, бу инсоният тарихидаги аянчи эпизод бўлар эди. Клонлаш ҳақида кенг мунозара ва муҳокамалар мавжуд,, шунингдек бу мавзунинг долзарблиги оддий мисол билан исботланган - клонлаш ҳақида мавжуд фильмлар ва сериаллар («Юра давридаги парк», Маҳфий материаллар», «Ўзга сайёрадан келганлар» «Клон» ва бошқ). Инсонларда янги ва номаълум воқеалик олдида қўрқув хиссиёти мавжуд. Ҳозирда унитилган ўтган асрнинг етмишинчи йилларда бутун дунёда қурбақаларни муваффақиятли клонлаштиришдан кейин инсонни клонлаштиришнинг эҳтимоли ҳақида анча қизғин баҳс-мунозара пайдо бўдган эди. Ўша пайтда олимлар "Сутэмизувчилар қурбақа эмас. Бу жуда кичик одам тухум ҳужайраси билан ишлашни ўрганиш учун ўзоқ ўн йиллар балки юз йил керак бўлади, деб қўл силтаган эдилар. Аммо жамоатчиликнинг қизиқиш тўлқини пайтида фан мавзусида ёзувчи таниқли америкалик журналист Айра Левин Бразилия мамлакатнинг ўзоқ чакалакзорларида фюрернинг тери ҳужайраларидан гитлерларни клонлаштириш ҳақида ҳикоя қиладиган «Бразиялик болалар» номли китобни чоп эттирди. Францус биологлари инсонни клонлаштириш истиқболини оммавий муҳокама қилмоқда. Ўтган даврлар мутахассислар учун вазиятни ҳушёрлик билан англаш, юқори сутэмизувчиларни клонлаштириш соҳасида ётувчи услубий ва технологик қийинчиликларни баҳолаш имкониятини берди. Ниҳоят, ахлоқий муаммоларни кўриб чиқииш: ахир, инсонни клонлашда ҳар бир "муваффақиятсиз нусха" нуқсонли бўлиб чиқади, лекин айни пайтда тўлақонли шахс ва унинг чирканчлиги учун деярли барча инсоният жавобгар бўлади. Бунда илм-фаннинг ахлоқсиз тажовузларини тўхтата олмаган одамлар жамоаси ҳам жавобгар бўладилар. Кейинчалик нашр этилган тўпламда клонлашга "тарафдор" ва "қарши" амфибия ва сут эмизувчиларни клонлаш бўйича ишлар хронологияси берилган у америкалик физик Сиде ҳақида ҳикоя қилади, унинг инсонни клонлаш бўйича иш бошлаш нияти ҳақидаги ваҳимали баёнотлари жамоатчилик фикрида ўта кучли реакцияга сабаб бўлди. Аслида, клон - бу бошқа одамнинг бир хил эгизаги бўлиб, вақт бўйича кечиктирилганидир. Бироқ, илмий-фантастик романлар ва филмлар одамларда гўёки инсон клони нодон зомби бўлади деган таассурот беради, Буларнинг барчаси тўлиқ бемаъниликдир. Инсон клонлари сиз ёки мен каби зомби эмас, оддий инсон бўлади. Уларни 9 ой давомида оддий аёл томонидан қорнида олиб юради, улар туғади ва бошқа ҳар қандай бола каби оилада тарбияланади. Улар бошқа барча одамлар каби вояга етиши учун 18 йил керак бўлади. Шунинг учун, эгизак-клон аслига (оригинал) кўра бир неча ўн йил ёш бўлади, шунинг учун одамлар уларни асли билан эгизак-клонни алмаштириб қўйишига ҳеч қандай хавф йўқ. Худди бир хил эгизаклар сингари клон ва донор ДНК ҳам турли бармоқ изларига эга бўлади. Клонда асл шахснинг хотираларидан ҳеч бири мерос бўлиб қолмайди. Барча бу фарқлар туфайли, клон – бу асл шахснинг ксерокопияси ёки иккинчи нусхаси эмас, балки оддий бир хил ёшроқ эгизакидир. Инсон клонлари бошқа ҳар қандай инсон каби бир хил ҳуқуқ ва масъулиятга эга бўлади. Клонлар тўла маънода инсон ҳисобланади. Клонларни қул қилиб сақлашга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмайди. 1865 йилда АҚШ инсон қуллиги тақиқланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсон клонлаш индивидуал ихтиёрий асосда амалга оширилиши керак. Клонлаштирилиши режаланаётган тирик одам ўзининг розилигини бериши керак бўлади. Шунинглек, эгизак-клонни қорнида кўтариб, кейин бу болани тарбиялайдиган аёл ўз ихтиёрий ҳаракат қилиши керак. Эркин демократик мамлакат учун бошқа ҳеч қандай сценарий ақлга сиғмайди. Клонлаштиришда болани қорнида олиб юрувчи аёл талаб қилинади, бу ерда ёмон олимлар махфий лабораторияларда минглаб клонлар яратади, деган ҳеч қандай хавф йўқ. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling