Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 0.89 Mb.
bet21/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

Тиббий-биологик эксперимент Тиббий ва биологик текширувларда экспериментлар зарурдир. Бу инсон физиологияси ва патологиясининг яширин томонларини очувчи энг самарали йул ҳисобланади ҳамда тиббий билим шароитларни прогресс билан ўсишига жалб қилади.
Одатда, тиббий ва биологик экспериментларнинг объектлари ҳайвонлар ҳисобланади. Уларда тезкор ва режали тажрибалар ўтказилади, улар инсонда кузатиладиган ҳар хил моделдаги биологик жараёнларни яратиш учун ишлатилади.
Ҳайвонларда тиббий-биологик экспериментларни ўтказиш талаблари тегишли буйруқларда белгилаб қўйилган, унда экспериментал ҳайвонларни сақлаш шароитлари ва улар устида тажриба ўтказиш шароитлари алоҳида айтиб ўтилган. Қандай натижа кутилишидан қатьий назар, хайвонлар устида ўтказилган тажрибалар инсонларга мос келадиган коррекцияларсиз ўтказилиши мумкин эмас.
Айрим экспериментларни инсонларда ҳам ўтказиш мумкин. Инсон устида ўтказиладиган тажрибалар экспериментлар характери, мақсадлари, ҳаёт ва соғлиқнинг хавфсизлилик даражаларига кўра бир қанча гуруҳларга бўлиш мумкнн:
- янги иммунобиологик воситаларни (вакцина, зардоб ва бошқалар) инсоилар учун иммуногенлигини ва реактогенлигини намоён қилиш мақсадидаги илмий тажрибалар;

  • янги даволаш препаратларининг самарадорлигини ва намоён бўладиган ножуя таъсирларини аниқлаш мақсадидаги илмий тажрибалар;

- диагнозни аниқлашни тезлаштириш, ойдинлаштириш ёки беморни даволаш жараёнида энг яхши натижаларга эришиш максадида; синовдан ўтмаган диагностик, актив терапия, жарроҳлик аралашув методларига оид тажрибалар;
- ҳар хил методларни қўллаш билан ўтказиладиган текширувлар. Янги препаратларнинг даволаш-профилактик таьсирини аниқлаш тартибини қуйидагича белгилаш мумкин:

  • препаратнинг бирламчи реактогенлигини, зарарсизлигини ва иммуногенлигини аниқлаш учун кунгиллилар (20 кишигача) устидаги тажрибалар;

  • чегараланган тартибдаги тажрибалар;

ССВнинг буйруқлари асосидаги амалиётда кенг қўлланиладиган тажрибалар.
Деонтологик нуқтаи назардан, биринчи этап анча масъулиятли ҳисобланади, чунки бу тиббий эксперимент характерга эгадир. Бунда кунгилли тажрибанинг мазмунини, унинг илмга кераклигини. унинг хавф-хатарларини чин кунгилдан чуқур уйлаб, режали равишда тан олиниб, тажрибани хамма оқибатларни тушнтириб ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Деонтологик нуқтаи назардан ножоиз (умидсиз) ётган беморларда ўтказиладиган тажрибалар анча мураккаб кечади, чунки бундай беморлар
кўпинча экспериментларни айнан узларида утказилишини такрор-такрор айтиб ўтади. Албатта, бу ҳолат махсус зарурий шароитлар асосида ўтказилиши талаб қилинади, яъни умидсиз ҳолатдаги беморларга иложи борича азоб бермаслик кўзда тутилган.
Табиий равишда, янги дори препаратларни татбиқ этишдан аввал уларнинг дастлабки тажрибаларсиз ҳамда уларнинг экспериментларисиз рухсат этиб бўлмайди. Энг маъсулиятли этап - бу бемор кишиларда препаратни бирламчи қўллаш ҳисобланади. Албатта, бу тажрибалар, энг аввало (ҳайвонларда лаборатор текширувлар ўтказилгандан сўнг), алохида махсус юкори номга сазовор бўлган даволаш муассасаларида, дастлабки текширувларнинг ўтиладиган хамма натижалари билан яхши таниш бўлган малакали шифокорлар томонидан чегараланган гурухдаги беморлар устида ўтказилади.
Фақатгина бу тажрибага беморнинг ўзи ҳам рози бўлиши керак.
1964 йилда бутунжахон тиббиёт ассоциасияси томонидан Хельсинки Декларацияси қабул қилинди. 1975 йил Токиода унга қўшимчалар киритилди.
Мазкур кодексларда тиббий-биологик эксперимент қуйидаги талаблар ва ҳолатлар инобатга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган:

  • даволаш диагностикаси ва профилактика янги услуб ва воситаларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги;

  • тажрибанинг ижтимоий фойдалилиги;

  • оғир беморнинг ҳолатини енгиллаштириш;

  • оғир асоратларга қарамасдан муваффакиятга эришиш;

  • врачлик сирини сақлаган ҳолда тажриба вақтида ошкоралик;

  • эксперимент ўтказиш тўғрисида барча шарт-шароитлар ва маълумотларга тажрибачининг эга бўлиши.

Руҳий беморларда. қамоқда сақланадиганларда, асирга тушганларда, оғир беморларда, хомиладор аёллар ва касаллиги тажриба мақсади билан боғлик бўлмаган беморларда эксперимент ўтказиш тақиқланади. Тўқнма ва органларни кўчириб ўтказиш – трансплантация, трансплантациянинг тнббий-хукукий тамойиллари.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling