Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 0.89 Mb.
|
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эвтаназия масалалари
- Пассив эвтаназия
2.2. Инсоннинг ўлимга бўлган ҳуқуқи?
Инсон ҳаётининг бошланғич босқичидаги ахлоқий ва этик қадриятлар билан бир қаторда, унинг якуний босқичи - ўлимни ахлоқий-гуманистик тушуниш зарурияти мавжудир. Инсон ҳаётининг ушбу "чегаравий ҳолати" билан боғлиқ ҳаёт мазмуни, ўлимнинг таъриф бериш, ҳаёт ва ўлим чегаралари муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Ўлим табиий ҳодиса бўлиб, инсон ҳаётининг бошқа томонидир. Ҳаёт уруғланиш ва ўлим билан чегараланган ва унинг олдида ҳамма одамлар тенгдир. Шунинг учун, энг муҳим ахлоқий вазифа, биринчидан, ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш (ўлимдан эмас, балки ўлим қўрқувидан ҳам ҳиссий, ҳам оқилона), иккинчидан - инсоннинг муносиб ўлимга бўлган ҳуқуқи табиий равишда унинг муносиб ҳаёт кечириш хуқуқи кабидир. Ўз қадр-қиммати билан ўлиш муаммоси ўлаётган одамнинг шахсий қадр-қимматига ҳам, жамиятнинг қадр-қимматига ҳам таъсир қилади, бу эса ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини ўз ҳаракатлари билан ҳимоя қилиши керак. Қадр билан ўлиш, биринчи навбатда, ўлганларга маънавий ғамхўрлик қилишни англатади. Бу нафақат одамнинг ҳаётдан ўтиши табиий жараён, балки беморнинг онгли равишда унинг ақлий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳаётни тарк этиш тўғрисидаги қароридир. Эвтаназия масалалари Одамларнинг яшаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи барча илғор мамлакатларнинг қонунлари билан кафолатланган бўлиб, бошка ҳуқуқлар орасида энг устувор ва муҳим ҳуқуқлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тиббиёт ходими жамиятда кўпчилик умидсиз ҳаста одамни барча ҳолларда ҳалос этиши шарт, бу уларнинг касбий бурчи ва тиббиётнинг вазифаси деб ҳисоблайди. Аммо ёрдам беришнинг иложи бўлмаган беморнинг азоб-уқубатларини мумкин қадар камайтириш ва айни найтда Гиппократ касамёдини бузмаслик учун нима қилиш керак, деган саволга сўнгги йилларда айрим муаллифлар эвтаназияни тадбиқ этиш керак. деб жавоб бермоқдалар. Эвтаназия ҳакида сўз юритилганида кўпинча фаол эвтаназия назарда тутилади. Фаол эвтаназия (уни яна «тўлдирилган шприц усули» деб хам атайдилар) деганда ўлаётган беморга ўлимнинг тез ва оғриқсиз келишига сабаб бўладиган бирон бир дори ёки бошқа воситаларни киритиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаракатлар тушунилади. Албатта, бу ҳолат барча мамлакатларда қораланди. Эвтаназиянинг бошка шаклларини куйидагича таърифлар билан изоҳлаш мумкин: Пассив эвтаназия - бунда тиббиёт ходими бедаво дардга чалинган беморнинг ҳаёти учун курашишни тўхтатади, аммо унинг ўлимини тезлатиш учун хеч қандай чора кўрмайди. Тўғри эвтаназия- бунда тиббиёт ходими беморнинг умрини қисқартнриш мақсадини кўзлайди. Эгри эвтаназия - беморнинг ўлиши тиббиёт ходимининг бошқа мақсадга йўналтирилган ҳаракатларининг билвосита (ножуя таъсири) оқибатида тезлашади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling