Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


- БОБ. ВРАЧНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ЭТИКАСИ


Download 0.89 Mb.
bet25/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

3 - БОБ.
ВРАЧНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ЭТИКАСИ

Тиббий терапевтик амалиёт ва тадқиқотлар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ бўлсада, аммо уларни ажратиш мезонлари мавжуд.


Тиббий терапевтик амалиёт - бу аниқ беморнинг ўзини яхши хис қилишини ёки касалликнинг олдини олишдан иборат бўлган ягона мақсаддаги ҳаракатдир.
Клиник синов / тадқиқот – инсон организмига тадқиқот қилинаётган дори воситаларини ёки клиник усулларни хавфсизлиги ва/ёки самарадорлиги фармакологик ва / ёки фармакодинамик таъсирини аниқлашга ёки тасдиқлашга қаратилган ва / ёки унинг ножўя таъсирини аниқлаш учун ўтказиладиган тикширув. Шундай қилиб, тадқиқот бу гипотезани синаш, хулосалар чиқариш ва умумлаштириладиган билимларни ривожланишига ҳисса қўшишга қаратилган фаолиятдир.
Биотиббий тадқиқотлар текширилувчига ҳам, жамият учун ҳам фойда келтиради. Беморларга бу уларнинг соғлиғи учун - касаллик ёки патологик ҳолатни аниқлаш, даволаш, диагностика ёки текшириш (скрининг) учун фойдалидир. Бу билимларни чуқурлаштириш, хавфсизликни яхшилаш, технологик тараққиёт ва бошқалар учун хизмат қилади. Биотиббий тадқиқотлар терапевтик муолажаларни исботлайди, уларнинг натижалари асосида турли хил касалликларнинг рационал фармакотерапияси бўйича клиник ва амалий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиди.
Биотиббий тадқиқотларни ахлоқий экспертиза тамойилларини назарий ривожлантириш ва амалда қўллаш қуйидаги тушунчаларга асосланади:
1) инсоннинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисида тушунча, хабардорлик ва фойда манфаати, ўрганиш объектини оқилона танлаш тамойиллари асосида амалга ошириладиган тушунча;
2) услубий ва ахлоқий жиҳатдан яхши ташкил этилган илмий жараённи ўз ичига оладиган ва илмий лойиҳанинг аҳамиятини баҳолаш орқали амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар фойдалари ва аҳамияти ҳақида тушунча.
3.1.Тадқиқотни сифатли ўтказишнинг умумий қоидалари
Биотиббий тадқиқотлар этикаси биология ва тиббиёт соҳасидаги фаолиятни самарали тартибга солувчи кучли замонавий тизимдир. Биотиббий тадқиқотлар учун асосий ахлоқий меъёрлар Жаҳон тиббиёт ассоциациясининг (ЖТА) Хелсинки декларациясида келтирилган. Улардан энг муҳимлари қуйидагилар.
Одамлар иштирокидаги биотиббий тадқиқотларни ўтказиш умумий қабул қилинган илмий тамойилларга тўла мос келиши ва етарли даражада олинган лаборатория ва экспериментал маълумотлар илмий адабиётларнинг пухта билимларига асосланиши керак;
• биотиббий тадқиқотда ҳар бир тадқиқот олиб борувчи объектни ўз вазифалари, усуллари, мумкин бўлган хавфлари ва ноқулайликлари тўғрисида хабардор қилиниши керак;
• беморларни даволашда шифокор, унинг хохишига кўра, ҳаётини сақлаб қолиш, соғлиғини тиклаш ёки азоб-уқубатларни енгиллаштиришга имкон берадиган янги диагностика ва даволаш усулини эркин танлаши керак;
Ҳар қандай тиббий текширувда ҳар бир беморга, шу жумладан назорат гуруҳига киритилган беморларга энг яхши диагностика ва терапевтик усуллар қўлланилиши керак;
• беморни тадқиқотда қатнашишдан бош тортиши, шифокорнинг унга бўлган муносабатига таъсир қилмаслиги керак;
• агар шифокор беморнинг розилигини олишнинг иложи йўқ деб ҳисобласа, бунинг аниқ сабаблари тадқиқот баённомасида акс эттирилиши ва кейинчалик мустақил қўмита томонидан кўриб чиқилиши керак;
• шифокор тиббий тадқиқотларни ўзининг профессонал фаолияти билан янги тиббий билимларни олиш учун бирлаштириши мумкин, агарда ушбу тадқиқот бемор учун потенциал ташхисий ёки терапевтик фойдали бўлиши билан асосланган бўлса.
Бирор кишининг иштирокидаги биотиббий тадқиқотлар беморнинг шахсиятини ҳурмат қилиш, минимал зарар билан фойда олиш, ахлоқ қоидаларига мувофиқ адолатни ҳурмат қилиш каби асосий ахлоқий меъёрларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Шахснинг шахсиятини ҳурмат қилиш. Ушбу принцип инсонни автоном шахс сифатида кўришни ва имконияти чекланган одамларни (болалар, руҳий касаллар ва бошқалар) ҳимоя қилишни англатади. "Биология ва тиббиётга нисбатан инсон ҳуқуқларини ва инсоннинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Конвенцияга (17-модда) кўра, имконияти чекланган одамлар, агар бу одамнинг соғлиғига бевосита фойда келтирадиган бўлса уларни тадқиқотларга жалб қилиниши мумкин. Ушбу тиббий муаммони умуман, инсон саломатлиги учун минимал хавф остида бўлган ҳолда ҳал қилишга уриниш инсоннинг соғлиқ учун фойдалидир. Тадқиқот субъекти сифатида автоном ўзи ёлҳиз розилигини билдиришга қодир шахсни жалб қилиш унга бўлган ҳурматни бузмайди, чекланган автономияга эга шахсларни жалб қилишга ахлоқий жиҳатдан рухсат этилмайди ёки фақат соғлиқ учунгина тўғридан-тўғри фойда келтирганда рухсат этилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling