Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 0.89 Mb.
bet18/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

Ихтиёрий эвтаназия - беморнинг ўз илтимосига кўра уни ҳаётдан маҳрум этиш.
Мажбурий эвтаназия - бу ҳақда сўраш ёки унга розилик беришга лаёқатли бўлган, аммо бундай ҳаракат қилмаган бемор ҳаётини тўхтатиш. Бу харакатларнинг барчаси ғайриқонуний ҳаракат ҳисобланади. Турли олимлар ва юристлар фаол, пассив тўғри ва эгри ихтиёрий эвтаназия билан бир қаторда бир неча чегарадош тушунчалар - дистаназия, ортатаназияни хам ажратишга ҳаракат қилмоқдалар. Масалан. дистаназия - этиологик маъноси ўлимни инкор этиш. Дистаназия - деганда терминал ҳолатдаги ҳар бир беморни ҳалос этиш мумкин бўлган барча чораларни кўриш тушунилади. Бу ҳолат ҳар бир тиббий ходимнинг асосий бурчи ва мажбурияти ҳисобланади. Ортатаназия- пассив эвтаназияга яқин тушунча, бўлиб врач беморни қутқариш учун қўлидан келган чораларни кўрмайдигаи, аммо унинг ҳаётини қисқартирадиган воситалар ҳам киритмайдиган ҳодисадир. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси (117-модда) талабида кўриб чиқилади.
Кўплаб олимларнинг фикрича, эвтаназияни ҳуқуқий тартибга солиш тиббий нуқтаи назардан ортиқча, психологик жиҳатдан хавфли, аҳлоқ нуқтаи назаридан эса нотўғри, тиббиёт принципларига зиддир. Кўплаб мамлакатларда эвтаназиянинг барча шаклларн қонун йўли билан тақиқланган. Беморни онгли равишда эвтаназияга даьват этган ёки эвтқонунга мувофиқ жиноий жавобгар бўлади.
Маълумки, оғир ҳаста беморлар алоҳида парваришга мухтож бўлади. Бундай беморларни парвариш қилиш бўйича тиббий амалиёт масаласи турли мамлакатларда иқтисодий имкониятлар, диний ва миллий анъаналар, қариликка ҳурмат, беморлар ва ожизларга ёрдам кўрсатишга тайёргарлик даражасига қараб ҳар хил ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги соғлиқни сақлаш соҳаси тегишли қонун ҳужжатларида беморларга тиббий аралашувга розилик бериш («Фукаролар Соғлиғини сақлаш тўгрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси) ёки уни рад этиш (27-модда) ҳуқуқини беради.
Бироқ, одамнинг ўлим ҳуқуқи яшаш ҳуқуқига тенгми? Инсоннинг муносиб ўлимга бўлган ҳуқуқи билан боғлиқ ахлоқий муаммоларнинг ҳақиқий тимсоли эвтаназия. "Эвтаназия" атамаси ихтиёрий оғриқсиз ўлимни англатади ва инсоннинг осонгина ва осойишта ўлишига бўлган табиий истакни акс еттиради. Бу ўз-ўзидан, бу тушунча ғайри инсоний характерга эга эмас.
Аммо, ушбу ҳодисанинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари атрофидаги тортишувлар янада фаоллашмоқда. Баъзилар ҳатто ўлдирилганларнинг розилиги билан ҳам эвтаназия амалга оширилган бўлсада қотиллик хатти-ҳаракати сифатида уни рад этсалар, бошқалар эса уни барча касалликлар учун (панацея) даво деб билишади, чунки "ўлим олдида турган одамларни ҳаётини сақлаб қолишга бўлган ҳарактлар билан қийнаш ноинсонийдир". Айримлардан эҳтиёткор овозлар ҳам эшитилмоқда: эвтаназияни қонунийлаштириш тиббиёт касбининг обрўсига айланадими? Шифокорларни янги, янада самарали восита ва анестезия усулларини излашнинг ўрнига, "раҳмдилликдан ўлдириш" ни осонроқ ва содда усулга ўтказиш мумкинми? "Осон, оғриқсиз ўлим" каби истиқболнинг мавжудлиги жиддий касал бўлган, аммо ҳаётдан умидини узмаган беморларнинг иродасини сусайтирадими, улар касалликка қарши туриб, ҳаёт учун кураша оладими?
Бундай хавф-хатарлар мавжуд, аммо улар инсонни ўз ҳаётини ва ўлимини мустақил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги керак. Агар эвтаназиянинг фаол тарафдорлари ҳаётнинг ришталарини зўравонлик билан узилишига имкон берсалар, инсоннинг биологик имкониятини имкон қадар узайтириш тарафдорлари худди шу зўравонлик чоралари билан бу риштани чексизликка узатишга ҳаракат қиладилар. Муаммонинг мураккаблиги шундан иборатки, уни ҳал қилиш нуқтаи назаридан ахлоқий, этик ва ҳуқуқий нуқтаи назардан мутлақо бенуқсон бўлган усуллар мавжуд эмас, чунки танлов ҳар доим яхшилик ва ёмонлик ўртасида эмас, балки кичикроқ ва каттароқ ёвузлик ўртасида амалга оширилади.
Эвтаназия муаммоси, асосан, инсоннинг яшаш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлиб, унинг бир неча жиҳатлари бор. Хусусан, бу нафақат ҳаётни сақлаб қолиш ҳуқуқи, балки ўз ҳаётини тасарруф этиш ҳуқуқи, бу ҳаётни жиддий хавф остига қўйиш, шунингдек, ўз ҳаётини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш қобилиятида намоён бўлади. Дарҳақиқат, баъзи ҳолларда, инсоннинг ҳаёти ва фаолияти унинг ҳаёти ва соғлиғига катта хавф туғдиради, аммо бу қонун билан тақиқланмаган ва шунинг учун билвосита тан олинган. Масалан, олимнинг ўзи устида тажриба ўтказиши, қутб кашфиётчиси, космонавт, спортчи авто- пайгачининг ҳаёти. Бу рағбатлантирилмайди, лекин шу билан бирга, бунда ўз жонига қасд қилиш қарорини қабул қилмайди. Аммо эвтаназия масаласига муносабат бутунлай бошқача. Бу ерда жамият, давлат ва қонун инсоннинг ҳаётини бошқариш ҳуқуқига шубҳа туғдиради.
Энг мунозарали, ихтиёрий фаол эвтаназия масаласи. Унинг тарафдорлари орасида иккита асосий ахлоқий далиллар мавжуд: раҳм-шафқат ва Олтин қоида. Биринчи далил, ўлган одам бошига тушадиган азоб-уқубатларга тоқат қилмаслик ва уни бу азоблардан халос этиш истаги билан боғлиқ. Ихтиёрий фаол эвтаназия ҳимоячиларининг фикрига кўра, бундай ҳаракатлар, натижада тиббий ходимлар ва дори-дармонларга кўпроқ эътибор қаратадиган бошқа беморларга нисбатан раҳмдилликнинг намойиши бўлади. Бу Олтин қоида аргументи (далили) Кантнинг категорик императивига асосланган бўлиб, биз бошқаларга ўзимизга қандай муомала қилишимиз керак бўлса, шундай муносабатда бўлишимизни талаб қилади. Эвтаназия муаммосига келсак, "олтин қоида" ҳар биримиз, шахснинг автономияси принципига асосланиб, ўзи учун оғриқли ёки оғриқсиз ўлимни танлаш ҳуқуқига эга бўлишини англатади.
Ҳозирги кунда одам ўзини тобора Худо ёки табиатнинг қўлидаги "пассив материал" сифатида қабул қилишдан бош тортмоқда ва ўзини "мулк эгаси" ва ўз ҳаётининг яратувчиси сифатида кўришга мойил бўлмоқда. Анъанавий ахлоқий онгда қотиллик ёки ўз жонига қасд қилиш, биология ва тиббиётнинг янги технологик фазосида баҳоланган ҳаракатлар бошқа этик-ахлоқий принциплар билан белгиланадиган, бошқача мавқега эга бўлиб, унинг моҳияти "муносиб яшаш ва муносиб ўдиш" дир. Шу муносабат билан, баъзи муаллифларнинг фикрича, янги реал воқелик тиббиётни анъанавий соғлиқни сақловчилиги билан бир қаторда янги функцияни - ҳаётни сақлаб қолишни шакллантиришга катта ҳисса қўшади.
Эвтаназияни қонунийлаштиришнинг ижобий ва салбий томонларини таққослаш баъзи умумий хулосалар чиқаришга имкон беради. Албатта, эвтаназия хатти-ҳаракатларини маънавий (ва қонуний) қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар билан қонуний равишда чеклаш керак. Фаол мажбурий эвтаназия ҳаётга бўлган ҳуқуқнинг бузилиши сифатида рад этилиши керак. Пассив ихтиёрий эвтаназияга тиббий, махсус шартлар асосида (мия ўлими, ҳаётга мос келмайдиган бошқа белгилар мавжудлиги ва бошқалар) йўл қўйилиши мумкин. Ихтиёрий эвтаназия (фаол ва пассив) адолат, инсонпарварлик ва раҳм-шафқат билан уйғун бўлиши керак ва унинг қонунийлаштирилиши инсоннинг муносиб ўлимга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Қандай бўлмасин, танлов шахс томонидан амалга оширилиши керак. Эвтаназияни легаллаштириш, унга аянчли эҳтиёж бўлган тақдирда бундай танлов имкониятини бериши мумкин.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling