Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet13/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Таҳлилнинг энг асосий тамойиллари қайси жавобда тўлиқ акс эттирилган?
  1. Ишончлилик, Бетарафлилик, Даврийлик, Таққосланувчанлик, Пулли баҳолаш, Ҳисобга олиш, Аниқ баҳолаш;

  2. Тизилмалилик, Ишончлилик, Бетарафлилик, Даврийлик, Таққосланувчанлик, Пулли баҳолаш, Ҳисобга олиш, Мазмуннинг шаклдан устунлиги, Аниқ баҳолаш, Узлуксизлик;
  3. Таҳлил дастурини тузиб олишлик, Тизилмалилик, Ишончлилик, Бетарафлилик, Даврийлик, Таққосланувчанлик;

  4. Тизилмалилик, Ишончлилик, Бетарафлилик, Даврийлик, Таққосла- нувчанлик, Мазмуннинг шаклдан устунлиги, Аниқ баҳолаш, Узлуксизлик.
ИИ боб. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ МАЗМУНИ, ПРEДМEТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ




    1. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида иқтисодий таҳлилнинг мазмуни



Бозор иқтисодиёти — бозорнинг ўзига хос қонунлари, фу0кциялари ва вазифаларини бажаришга асосланган иқтисодий муно- сабатларнинг алоҳида шаклидир. Бу жараёнда бозор муносабат- ларининг барча жиҳатлари, хусусиятлари амал қилади.

Бозор субъектлари яъни ишлаб чиқарувчилар ёки харидорлар, майжуд таркиб топган тизимда талаб ва таклиф, пул муомаласи, иъақобат, инқироз ва шу каби томонларга мослашиб, ўз фаолиятини амалга ошириши шарт. Бу эса уларни мазкур шароитда яшаб қолиш ёки ривожланишини таъмин1айди. Акс ҳолда, улар ўз1ари олдига қўйи1ган мақсадга эриша олмай бозор муносабатларида ўрин1арини йўқотадилар.
Демак, корхоналар бозордаги мавжуд ҳолатни ва ўз1аридаги ички имкониятларни чуқур ўрганмай туриб фаолиятларини амалга ошира олмайдилар ёки қўйи1ган мақсадга эриша олмайдилар.

Бозор муносабатларида корхоналар фаолиятини бошлаши ёки давом эттиришидан олдин, даставвал унинг ва ўзининг барча ҳолат ва имкониятларини чуқур таҳлил қилишга мажбур. Натижада, таваккалчиликка асосланган, лекин айни пайтда илмий асосига эга бў1ган фаолият дастури ишлаб чиқилади. Дастурга амал қилиш эса маб1ағлардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъмин1айди.
Бозор муносабатларини ривожланиб, тобора такомиллашиб бориши корхоналарда таҳлил қилинадиган, ўргани1адиган объектлар сонини ҳнм кўпайитириб, мураккаблаштириб бормоқда. Жумладан. бозордаги инфраструктура хизматидан бошлаб то корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа ҳисоб-китоблар ҳамда молиявий муноса-батларгача, қиймат яратилиши ва эришилишининг барча босқичлари ва шу кабилар улар учун таҳлил объекти бў1иб қолмоқда. Айниқса, 2009 йилдан бошланган жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози иқтисодий таҳлил ишларида ҳам жиддий камчиликлар

мавжудлигини ва бу борада кўплаб ишлами амалга ошириш зарурли- гини кўрсатиб берди.
Маъ1умки, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт ўзгарувчанлик тавсифига эга. Корхоналар ўз фаолиятини ҳар доим узлуксиз унинг талабларига мослаштириб боради. Бу жараён корхона- да маркетинг тадқиқотларини ишлаб чиқиш ва унга амал қилишни талаб этади.
Демак, ташқи ва ички муҳит таъсиридан келиб чиққан ҳолда корхоналар ўз фаолиятини маркетинг йўна1ишида олиб боришга мажбур. Натижа эса, стратегия ва тактикани ҳамда унга мувофиқ келувчи дастурлар ва режалами ишлаб чиқишни таъминлайди.
Бозор шароитида илмий асосда ишлаб чиқилган бимес-режалар ҳаракат учун кў11анмадир. Режани илмий асосда бў1иши бевосита иқтисодий таҳлил ишлами билан боғлангандир. Чунки, режа кўрсаткичлари бозордаги ҳолат, ўтган йиллар тажрибаси, белгиланган меъёрлар, етакчи корхоналар ҳамда ички имкониятлар аҳволи- дан келиб чиқиб белгиланади.
Мазкур тадбир мулк эгалари учун ўта муҳим ҳисобланиб, маблағлардан фойдаланишда энг яхши деб танланган самарали йўна1ишнинг ҳар бир босқичида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат аниқ белгиланиб олинади. Ундан кутиладиган натижалар эса илмий асосда ҳисоб-китоб қилинади. Демак, режалаштириш ишларининг ҳар бир элементи даставвал турли Усуллар билан муқобиллик асосда таҳлил этилади. Натижада эса, энг мақбул фаолият деб танлаб олинган йўна1иш учун маб1ағ1ардан фойдаланишда имкон қадар самарали чора-тадбирлар илмий асосда ишлаб чиқилади.
Корхоналар ишлаб чиқариш ва тижорат ъишларини амалга ошира бошлаганида ҳақиқий маълумотлар олиниб уни режа кўрсаткич1ари билан таққосланиб кўрилади. Бу билан режанинг нақадар реаллигига баҳо берилади, юзага келган ижобий ёки салбий ҳолатлар аниқланади ҳамда қай даражада имкониятлар кўзда тутилгани ўргани1ади. Ҳақиқий маъ1умот1ар бевосита бозордаги ҳолат билан ҳам боғ1анади. Бозордаги ўзгариш1ар ва уларнинг корхона фаолиятига ижобий ёки салбий таъсирини тезкорлик билан таҳлил қилинади. Шу асосда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Демак, бозор шароитида иқтисодий таҳлил воситасида барча жараёнлар аниқ фактлар билан аналитик усулда таҳлил қилиниб, уларни синтез йўли билан умумлаштириб тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда корхона фаолиятига таъсир ўтказилади.
Албатта, иқтисодий таҳлил бозор шароитида фақатгина ҳақиқий ҳолатни ўрганиб уни ижобий томонга ўзгартириш вазифасини бажарибгина қолмайди, балки унинг воситасида корхона фаолияти билан қизиқувчи ташқи шахслар учун ҳам зарур бўлган маъ1умот1ар тайёрланади. Бу билан корхонани молиявий ҳолати ҳамда иқтисодий имконияти тўғрисида ҳам тў1а тасаввур ҳосил қилинади. Натижа эса, корхонага кўплаб ҳамкорлар жалб қилиниш имконияти ошади.
Бозор муносабатлари соҳасида ҳар қандай хўжа1ик юритувчи субъектнинг ўз тасарруфıдаги барча ресурслар — молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъмин1аши зарур бўлади. Аммо, кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустақиллиқ ҳамда ички ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қў1га киритганларидан сўнг хўжалик юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди.
Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субъектларига фақат ахборотга эга бў1ишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бўлади. Самарали бошқаришда энг муҳими ахборот ва ундан фойдалана билишдир.
Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири уни таҳлил қилишдир. Таҳлил давомида хўжа1ик фаолиятини ўрганишда ҳамда хулосалар чиқаришда асос бў1адиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Иқтисодий таМилнинг икки хи1 йўна1ишини кўрсатиш мумкин:

      1. Саноат корхоналарининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;

      2. Иқтисодиёт тармоқларининг бошқа тармоқларини таҳлил қилиш.

Бунда иқтисодий районлар, ҳудудлар ва бутун иқтисодиёт тармоқларини таҳлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, иқтисодиёт тармоқларини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида
мустақил ўрин олмаган бўлиб, у сиёсий иқтисод ва тармоқлар иқтисодиёти курсларида ўрганилади. Ҳолбуки, корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш иқтисодий фанлар қаторидан ўзига хос мустақил ўрин олган.

Ҳозирги шароитда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришда, иқтисодиётдаги ноқулай йўоалиш1ами тез бартараф этишда иқтисодиётни бошқаришни тубдан қайта ислоҳ қилишни жадаллаштириш биринчи навбатдаги вазифадир. Иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг асосий йўналиш1ари иқтисодиётни бошқа- ришни қайта қуришнинг моҳияти ва уни амалга ошириш тамойиллари билан бевосита белгиланади. Иқтисодиётни бошқаришни тубдан қайта қуришнинг моҳияти — барча даражаларда асосан маъмурий раҳбарлик усулларидан иқтисодий усулларга, манфаатлар орқали бошқаришга, бошқаришни кенг демократиялашга, инсон омилини бутун чоралар билан кучайтиришга ўтишдир. Ҳозирги босқичда туб ислоҳотни амалга ошириш бозор иқтисодиёти афзалликларини мумкин қадар тў1ароқ рўёбга чиқариш имконини берадиган яхлит, самарали ва эпчил бошқариш системасини вужудга келтиришни тақозо қилади.
Хўжалик фаолиятини муваффақиятли бошқариш кўпгина таъсир этувчи омилларга, шартларга ва ҳолатларга боғ1иқ бў1ади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, корхоналар фаолиятини бошқаришда бошқарув фüнкцияси асосий мавқеини эгаллайди, шу билан бирга таҳлил ҳам. Ушбу функцияларнинг тўлиқ фаолияти ва даражаси кўп жиҳатдан уларнинг услубиятига боғ1иқ1иги билан, бундан ташқари бошқарув объектида фаннинг предметини ўз вақтида аниқ тушуниши билан ажралиб туради.

Бизга маъ1умки, одатда ҳар қандай фан ўз предмети орқали объектив борлиқнинг қайсидир томонлари ва қисмларини тушуна олади. Айнан битта объектни турли хи1 фанлар ўзининг ихтисослик томонларидан ёки алоқаларидан келиб чиқиб турлича қараши мумкин. Кўриниб турганидек, хўжалик фаолияти ўзининг мазмуни ва структураси жиҳатидан мураккаб объект эканлиги билан ажралиб туради.
Шу сабабли корхоналарнинг хўжалик фаолиятини кўпгина иқтисодий фанлар ҳамда бошқа фанлар ўрганиши мумкин.

Ҳар бир фан жамият, табиат ва идроклаш, тараққиёт ҳақида маъ1ум бир билим беради. Бундай билим беришда ёки ўрганишда табиат ва жамиятни ривожлантиришдаги умумий қонуниятларига, тамойилларига амал қилади.

Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling