Иқтисодий таҳлил фанининг вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналами бошқаришда иқтисодий таҳлилнинг роли кескин ошмоқда, чунки, бошқарув тизимида олдинги маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечилиб, янги, эркин иқтисодий механизмлар орқали бошқариш тизими шаклланмоқда. Режали иқтисодиётда таҳлил асосан режа кўрсаткичларини асослашга, унинг бажарилишини таъмин1ашга қаратилган бў1са, бозор иқтисодиётîда эса ҳар бир Хўжалîк субъекти, мулк шаклидан қатъий назар ўз фаолиятини юқоридан берилган буйруқни бажаришга қаратмасдан, балки, мустақил равишда ўзининг иқтисодий қудратини такомиллаштириш мақсадида эркин ҳошқаришга қаратади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий таҳлилнинг ролини янада оширади. Иқтисодий таҳлил орқали ҳар бир субъектда мавжуд бўлган ички ва ташқи имкониятлар аниқланади, уларни амалиётга сафарбар қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир фаннинг вазифаси иқтисодий шарт шароитга қараб белгиланиб борилади, лекин у олдига қўйи1ган вазифалари тў1иқ ва кенг ҳал этиш учун қатор услубларни қўллайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини таҳлил этишда иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари бўИиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ўрганилаётган объектга (ҳодисага) тўғри ва холисона баҳо бериш;
Корхонанинг бизнес режасини тузиш üчун тегишли ахборотлар билан таъминлаш,
Тузилган бизнес режаларнинг тўғри ва илмий асослари- ганлигига баҳо бериш,
Ҳар бир йўналишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш ва шҲ омилларни ишнинг самара- дорлигини оширишга сафарбар қилиш;
Бизнес режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субъектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташги имкониятларни ўрганиш;
Моддий, меҳнат ва молиявий бойликлардан самарали вД оқилона фойдаланганликка баҳо бериш;
Корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенциалига, унинг тўловга қобилиятлилигига баҳо бериш ҳамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни қўҲаш йўлларини ишлаб чиқиш;
Хўжалик ҳисоби тамойилларига, тижорат ҳисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;
Корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йўлида уларнинг имкониятларини аниқлаш;
Корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда унинг молиявий аҳволини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |