Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

Ислом Ьзримов, Ватан саждагоҳ каби м>'қадяасдир. Асарлар, 3- 
жилд, Т , оЎабекистон», 1996 й., 3!4-б.
# / / / 1 6 2


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
ликларга барҳам беришга асосланган ёндашувни алоҳида 
ажратиб кўрсатади, Монетар ёндашувга баҳо берар экан, 
унинг чуқур иқгисодий қайта ўзгаришларни таъминламас- 
лигини, аксинча, кўп ҳолларда ишлаб чиқариш ҳажми 
камайиши, инвестиция фаолияти тўхтаб қолишига сабаб 
бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Иккинчи ёндашувда бир меъёрда қаггиқ молиявий ва 
пул-кредит сиёсати ўтказилиши, уни товар (хизмат) би- 
лан қоплашнинг иложи бўлмаган ортиқча талабларни^чек- 
лаш билан биргаликда олиб борилиши қайд этилади. Ўзбе- 
кистон шароитида эса ижобтга натижага «фақат ишлаб 
чиқаришга таянган ҳолдагина, моддий бойликларни бе- 
восита яратаёттанларга суянган ҳолдашна эришиш мум- 
кин»1, дейди давлатимиз раҳбари.
Монетар ендашувнинг талабларидан бири инфляция- 
ни жиловлаш учун пул айланмасини қатьий назорат 
қилиш, ортиқча эмиссияга йўл қўймаслик ҳисобланади. 
Товар ва хизмат билан қопланмайдиган бир тийин ҳам 
муомалага чиқмаслиги керак. Бу, аслида, иқшсодиётнинг 
ўзак талабларидан бири. Молия-кредит масаласи ва пул 
муомаласи монетар сиёсат деб аталмиш назариянинг асо- 
сини ташкил этади.
Режали иқтисодиётдан бозор иқгисодиетига ўтишнинг 
дастлабки 2~3 Йилида собиқ совет республикаларида ин- 
фляция суръатлари жуда юқори бўлди. Уни жиловлаш 
мақсадида монетар сиёсат қарашларидан келиб чиқиб, 
Россия ва кўпчилик МДҲ мамлакатлари барча усуллар 
ёрдамида пул массасини камайтиришга ҳаракат қилинди. 
Савдо-сотиқца архаик натурал айирбошлаш бартер шак- 
лида, йирик пул суммасининг турли эквивалентлари — 
векселъ ва облигациялар шаклида қўллана бошлади. Яъни, 
МДҲнинг айрим мамлакатларида шошма-шошарлик би- 
лан ўтказилаёттан ислоҳотлар, ривожланган бозор талаб» 
ларини ва назарий тамойилларини кўр-кўрона қўллаш 
натижасида монетар сиёсат ўзининг диалектик тескари- 
сига айланиб, архаик ва баъзи консерватнв усулларнинг 1
1 Ўша асар, 317-6.
163 Y\%


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
жовданишига олиб кедди. Лекин монегаристик уриниш- 
лар инфляцияни жиловлашга жиддий гаъсир кўрсатмади. 
Аксинча, турли чайқовчилик мазмунидаги ўйинлар, ўзаро 
тил бириктиришлар, бир-бирини алдашлар, ноқонуниЙ 
катта бойлик тўплаш ва уларни криминал усулларда қайта 
тақсимаш каби салбий воқеалар кўпайиб кетди, Чунки 
бартер ва векселлар ички бухгалтерия ҳужжатларида тўлиқ 
ҳисобга олинмас, нарх-наво ва пул курси барқарор бўлма- 
гани учун бартер операция-тари ҳар хил талқин ва сохта- 
лаштиришларга йўл қўяр эди. Нархлар ҳам бозор талаби 
ва таклифи асосида эмас. балки маҳсулот алмашаётган 
томонларнинг ўзаро келишуви орқали белгиланарди.
Пул массасини чеклаш ўз-ўзидан кугилган самарани 
бермайди. Бозорда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи қўлида 
пул массаси оптимал миқдорда бўлиши лозим, Агар пул 
бозор талабига нисбатан муомалада кам миқцорда юрса, 
унда жисмоний шахсларнинг маҳсулот ва хизмат харид 
қилиши қийинлашади, ишлаб чиқариш субъектларининг 
эса айланма маблағлари етарли бўлмай, хом ашё ва бошқа 
ресурслар сотиб олишга қийналади ва натижада ишлаб 
чиқариш ҳажми камая бошлайди. Пул миқдори бозор та- 
лабларидан ортиқча бўлса, пул қадрсизланади, инфляция 
ўсади, қггмматчилик юз беради. Шу боис пул микдори 
доимо оптимал ёки унга яқин бўлиши зарур.
Тўғри, ҳеч қачон пул муомаласи идеал равишда кеч- 
майди. Одамлар ойликдан ойликкача бор лулини юз фоиз 
сарфлаб қўймайди. Улар ҳар эҳтимолга қарши маълум сум- 
мани қўлларида сақлаб қолади. Бундан ташқари, кимдир 
ўзига ёки рўзғорига керакли бирор буюм олиш ёхуд маро- 
сим ўтказиш учун маълум миқдорда пул тўплайди. Нати- 
жада банқцан ташқари аҳоли қўлида маълум миқцордаги 
пул доимо сақтанади. Бу инфляциянинг ҳам узлуксиз бўли- 
шини белгилайди. Фақат унинг йиллик ўсиш суръатлари 
имкон қадар паст бўлиши, I фоизга етмаслиги керак. 
Йиллик инфляция даражаси 2 фоиздан ошмаса, аҳоли тур- 
муш даражаси ва иқгисодиёт барқарорлигига сезиларли 
салбий таъсир кўрсатмайди.
Айни пайтда эсдан чиқармаслик керакки, инфляция 
' # / / . 164


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
иқшсодиёт ўсишига таъсир кўрсатувчи ягона ва \ал қилув- 
чи омил эмас. Иқтисодиётга кўпитаб омиллар таъсир кўрса- 
тади, улар орасида ҳал қилуъчи таъсир кўрсатадиган омил 
- бу ишлаб чиқариш ва алмашув, яъни мақсулот реализа- 
иияси. Улар муттасил ўсса, инфляция доирасида ҳам иқги- 
содий ривожланиш юз беради. Мисол тариқасида Япо- 
ния, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа қатор мамлакаг- 
ларни келтириш мумкин. Ўз вақтида уларда инфляция 
даражаси жуда юқори эди.
Маълумки, иқгисодий ҳаёт ўзаро узвий боғланган тўрт 
бўғиндан иборат: ишлаб чиқариш, тақсимот (ишлаб чи- 
қариш муносабатларининг асоси), алмашув ва истеъмол. 
Солиқ-бюджет ва молия-кредит тизимлари иқтисодий 
ҳаётнинг зарур инфратузилмасидир.
Солиқ-бюджет тизими давлат ҳокимиятининг мо;
1
ия- 
вий харажатларини таъминлаш орқали мамлакатнинг иқти- 
содий ҳаётини ички ва ташқи таҳцидлардан ҳимоя қила- 
ди: Давлат эса қонунлар ёрдамида меҳнат ва иқтисодий 
муносабатларни тартибга солади, кадрлар тайёрлаш. илм- 
фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, патент- 
лаш, зарур ҳолларда йирик лойиҳаларни молиялаштириш 
ва инвестиция фаолиятида қатнашиш, иашаб чиқаришни 
рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари бериш, монополия- 
ларни чеклаш сингари ижтимоий ҳимоя ва кафолатларни 
амалга ошириш орқали иқтисодий тараққиётга таъсир 
кўрсатади. Солиқ-бюджет тизими амалда миллий даро- 
мадни давлат томонидан қайта тақсимлашнинг кўриниш- 
ларидан биридир. Умуман, тақсимотда ижтимоий адолат- 
га риоя қилиниши, меҳнатга тўланадиган минимал иш ҳақи 
миқдори, истеъмол корзинаси ва қагишоқлик чегараси бел- 
гиланиши. ишсиз ва муҳтожларни, ногирон ва беморлар- 
нинг кафолатли минимал ҳимоя қилиниши давлат зим- 
масидаги вазифа ва миллий даромадни, бюджетни тақ- 
симлаш орқали амалга оширилади.
Тақсимог фақат юқоридагилар би.тан чегараланиб қол- 
майди. У энг аввало корхона даромадини мулкдор (иш 
берувчи) ва ишловчилар (елланувчилар) ўртасиаа тақсим- 
лашдан (ким қанча ойлик маош ёки диведендлар олиши)
165 Л %


ЎЗБЕШСТОН ЙЎЛИ
бошланади. Тақсимот иқгисодий ҳаётнинг энг му?дим бўғин- 
ларидан бири. Arap увда адолатдан жуда йироқдашилса, 
одамларнинг норозилиги кучаяди, иш ташлашлар юз 
бераци, ижтимоий-сиёсий барқарорлик бузилади. Лекин 
тақсимотни оптимал амалга ошириш осон масала эмас. Ев- 
ропанинг қатор мамлакатлари, айниқса, Греция, Испания, 
Исландия, Португалия, айрим собиқ социалистик мамла- 
катлар жаҳон молиявий-иқгисодий инқирози туфайли оғир 
аҳволга тушиб қолди. Улар бюджет харажатларини, ойлик 
маошлар, пенсияларни қисқартиришга, яъни тақсимотни 
қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Молия-кредит тизими иқтисодий ҳаётни ҳаракатга 
кеятирувчи ички қувватдир. Ишлаб чиқарувчи хом ашё, 
бутловчи қисмлар олиш учун, ишчи-хизматчиларга маош 
тўлаш учун банклардан маблағ олади. Банк орқали ўз 
мижозлари билан ҳисоб-китоб қилади. Ишлаб чиқариш 
қувватларини янгилаш, корхонани қайта жиқозлаш, модер- 
низация қилиш учун ҳам кредит керак ва ҳ.к. Садцо таш- 
килотлари ва истеъмолчиларга қам маҳсулот олиш учун 
маблағ зарур. Хуллас, ишлаб чиқариш, алмашув ва 
истеъмолнинг замонавий шакллари молия-кредит тизи- 
мисиз фаолият юрита олмайди. Ҳозирги замон иқгасоди- 
ётида молия-кредит тизимининг аҳамияти шунчалик ул- 
канки, тизимнинг ўзи иқгисодиётнинг муҳим, нисбатан 
мустақил тармоқиаридан бирига айланган. Шу сабабдан 
монетар сиёсат назарияси ҳатто бу тизим зиммасига бу- 
тун иқтисодиётни олға бошловчи локоматив вазифасини 
юклаш тарафдоридир.
ЗамонавиЙ иқгисодиётга ҳар томонлама комплекс ёнда- 
шиш керак. Унинғ фақат бир бўғинига, тармоғига ёки 
соҳасига эътибор қаратиб, иқғисодиётни уйғун ривожлан- 
тириб бўлмайди. Индустриал жамиятда эркин бозор му- 
носабатлари ҳали тўлиқ қарор топмаган, уларнинг шакл- 
ланиши давом этаётган шароитда товар ишлаб чиқариш, 
саноатни экстенсив ривожлантиришга устувор аҳамият бе- 
рилган. Натижада ишлаб чикдриш анархияси, маҳсулот- 
ларни талабдан am a ортиқ ишлаб чиқариш ҳолатлари тез- 
тез такрорланиб турган.
#// 166


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
Аста-секин жамият товар ишлаб чиқаришни ўстириш 
билан бир қаторда уни сотиш, реализация қилиш ҳам жуда 
муҳим эканлигини тушуниб етган. Шу тариқа бозор конъ- 
юнктурасини ўрганиш, талаб ва таклифни ҳисобга олиш 
лозимлиги, маркетология амалиёти вужудга келган. Янги 
классик сиёсий иқтисод таълимотлари таъсирида иостин- 
дустриал жамият иқгисодиётида энди устувор аҳамият иш- 
лаб чиқаришга эмас, биржаларга, яъни бозорга, савдо- 
сотиққа берилган. Турли-туман биржалар гуркираб ўсган. 
Нафақат хом ашё ва тайёр маҳсулотлар, шунингдек, иқти- 
содиётнинг барча унсурлари - ишлаб чиқариш қувватлари, 
корхоналар, уларнмнг акштялари, технологиялар, лицензия- 
лар, янги ғоялар - барча-барчаси савдо-сотиқ предметига 
айланган. Лекин ]929 йилда АҚШда биржа инқирозидан 
бошланган Буюк Депрессия бундай ёндашув ҳам бир 
ёқлама эканини кўрсатди.
Монетар сиёсат камчиликлари тўғрисида юқорида га- 
лирдик. Монетар сиёсат назариясн ҳам, Ғарбдаги бошқа 
замонавий назариялар ҳам ривожланган бозор муносабат- 
лари ва ривожланган иқтисодиёт шароитида вужудга ке- 
либ, улардағи мавжуд тенденцияларни акс эттираци. МДҲ 
мамлакатлари мисолида ривожланаётган иқтисодиёт ва 90- 
йиллар бошида энди шаклланаётган бозор муносабатлари 
шароитида улар тескари самара бериши ҳам эҳтимоддан 
холи эмас эди. Амалда шундай бўлди. Ушбу масалага 
кейинги бобда яна қайтамиз.
Президентимиз собиқ Иттифоқ мамлакатлари икки-уч 
йиллик тажрибасини танқидий таҳлил қилиб, ислоҳотлар 
учун бир ёқлама монетар ёндашув тўғри келмаслиги тўғри- 
сида хулоса қилади1. Монетар ёндашув тарафдорлари 90- 
йиллар бошида бозорда натурал айирбошлаш, ҳагго иш 
ҳақини натура билан тўлаш усулларини кенг қўллашни 
ёқлаб чикди. Уларнинг фикрича, натурал айирбошлаш пул- 
нинг қадрсизланишига чек қўйиб, ишлаб чиқаришни жон- 
лангиради, Аммо амалда бу исботланмади. «Бу — ғирт бе-
1 Ислом Карнмов. Ватан сажаагоҳ каби муқаддасдир. Асарлар, 3- 
жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й,, 318-6.
167 \\\%


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
маъниликдир. Ишлаб чиқаришни пулнинг қадрсизланиши- 
га қарама-қарши қўйиб бўлмайди»1, ёзади Ислом Каримов.
Фақат иқғисодиётни таркибий қайта қуриш билан боғлиқ 
ҳолатдагина ишлаб чиҳаришнинг пасайишига йўл қўйиш 
мумкин, аммо уни иэдан чиқариб юбормаслик керак. Ўзбе- 
кистон айнан шунга интилди. Натижада юртимиз МДҲ 
мамлакатлари орасида ялпи маҳсулот ҳажми 1991 йилга 
нисбатан энг кам микдорда пасайган ва энг тез тикланиб 
барқарор ривожланиш йўлига кирган республика бўлди. 
Бу муваффақиятларга айнан ўша пайтда асос солинган эди,
Ислом Каримов давлат ўз иқгисодий сиёсатини иш- 
лаб чиқиш ва амалга оширишда устувор, катта истиқбол- 
га эга бўлган тармоқ ва корхоналарни (ёнилғи-энергети- 
ка, ғалла етиштириш, пахтани қайта ишлаш) ҳар томон- 
лама қўллаб-қувватлаш орқали иқгисодиётни таркибан 
қайта ташкил қш
1
иш бўйича изчил сиёсат ўтказиши ке- 
рак1
2, деб ҳисоблайди.
Агар устувор тармоқлар белгилаб олинмаса, бозорга 
ўтиш шароитида уларга ёрдам кўрсатилмаса, иқгисодий 
стратегия бой берилиши, ишлаб чиқаришни қайта таш- 
кил этишнинг мантиқий изчиллиги таъмин этилмаслиги 
тўғрисида фикр билдиради. Муайян тармоққа, соҳага ус- 
тувор аҳамият бершшши энг аввало унга кўпроқ сармоя 
ажратилишини, инвестиция киритилишини, янги жиҳоз- 
лар ва асбоб-ускуналар олиниб, технологиялар янгилани- 
шини англатади. Улар бошқаларга нисбатан кжсакроқ 
суръатларда ривожланади. Бундай шароитда макроиқгисо- 
дий мувозанатга, яъни тармоқзараро, соҳалараро мувозанат- 
га эришиш бир оз чўзилиши мумкин. Лекин оеққа туриб 
олган устувор соҳалар эртами-кечми локомотив сингари 
бошқа соҳаларни ортидан тортиб, мамлакат иқтисодиети 
ривожланишини таъминлайди. Макроиқгисодий мувоза- 
натга эришиш қанчалик муҳим бўлмасин, у ислоҳстлар- 
нинг бирдан-бир мақсади эмас. «Биз тараққиётнинг усту-
1 Ислом Каримов. Ватан саждатоҳ каби муқадцасдир. Асарлар, 3- 
«Ўзбекистон», 1996 й., 314-6.
2Ўша асар, 314-6.
# / / , 168


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
вор йўналишларини макроиқгисодий мувозанатга қурбон 
қилиш ниятида эмасмиз. Биз ислоҳотлар ўгказиш билан 
бир вақгда давлат мустақиллиги ва иқгисодий мустақил- 
ликни таъминлашга ҳаракат қиламиз»1, деган фикрларни 
ўқиймиз китобда.
Президентимиз ўз фикр-мулоҳазаларини жамлаб, иқги- 
содий барқарорликка эришишнинг қуйидаги асосий ме- 
зонларини белгилайди:
— ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига, агар у 
таркибий ўзгаришлар ва корхоналарнинг техник қайта 
жиҳозланиши билан боғлиқ бўлмаса, йўл қўймаслик;
— устувор тармоқлар корхоналарида қулай шароитлар- 
ни яратиш, ички резервлардан фойдаланиш, иқтисодиёт- 
ни ичдан ривожлантириш;
— давлат бюджети ва корхоналарнинг молиявий бар- 
қарорлигани имкон қадар таъминлаш;
— инфляцияни жиловлаш, миллий валютани мустаҳ- 
камлашга эришяш;
— тўлов баланси ва давлат валюта резервлари ҳолати- 
ни яхшилашнинг барча чораларини кўриш;
— ижгимоий аҳволни барқарорлаштириш, аҳоли турмуш 
даражасини мумкин қадар сақлаб туриш ва яхшилаш.
Юқорида келтирилган мезонларга амал қилган ҳолда, 
иқгисодиётни барқарорлаштириш учун ислоҳотларнинг 
иккинчи босқичқца, энг аввало, давлат бюджетидаги ка- 
момадни чеклаш учун қатгиқ молиявий сиёсат олиб бо- 
риш лозим эди. Бу борада қуйидаги вазифалар қўйилди:
1. 
Бюджет интизомига сўзсиз риоя қилиш, давлат хара- 
жатларини қисқартириш, бюджетдаги мувозанатни сақлаш.
«Давлат харажатлари, уларнинг таркиби шундай таш- 
кил этилиши керакки, улар ана шу мақсадларга (зарур 
таркибий ўзгаришларга ва ишлаб чиқаришнинг орқага 
кетишига барҳам беришга -

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling