Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪЛИМ ФАЛСАФАСИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ М.Қ. Ниязимбетов
Әдебиеттер
1. Назарбаев Н.А. Елбасының «Қазақстан – 2050» атты Қазақстан халқына жолдауы. –«Егемен Қазақстан» газетасы, 19 қаңтар 2014ж. 2. Бірәлі Г.А. Студенттердің ӛз бетімен жұмысын ұйымдастырудағы кӛркем мәтіннің рӛлі –Алматы, 2005ж. 82-87 б. 3. Тантыбаева Б.С., Маканов У. Студенттер білімінің сандық сипаты // Ізденіс. – Алматы, 2006. – № 1. – 313–318 бб. 4. Асанов Н. Ӛзіндік жұмыстардың ерекшеліктері. - Алматы, 2004ж 36-39бб. 5. Тантыбаева Б.С., Маканов У. Модульді рейтингті жүйе негізінде білімді бақылау // Ізденіс. – Алматы, 2005. – № 3. 119–123 бб. 6. Исмаилова Р.Б. Студенттермен жүргізілетін ӛзіндік жұмыстарды ұйымдастырудың ерекшеліктері.//Бастауыш мектеп- № 5,6-2012, 36-37бб. 7. Тантыбаева Б.С., Маканов У. Контроль знаний студентов в процессе обучения // Высшая школа Казахстана. – Алматы, 2004. – № 3. – С. 67–70 8. Абдукаримова У. Самостоятельная работа студентов. - Алматы, 1999г. 9. Тантыбаева Б.С. Методическое обеспечение и контроль самостоятельной работы студентов // Materialy V mezinarodni-praktika konference «Vêda a technologie: krok do budoucenosti – 2009». – Dil 7. Pedagogika: Praha. Publishing House «Education and Science» s.r.o., 2009. – St. 92–96. ТАЪЛИМ ФАЛСАФАСИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ М.Қ. Ниязимбетов - Нукус ДПИ, фалс.ф.д (DSc) Бугунги кунда глобал муаммолар кишилик жамияти, умуман инсоният мавжудлиги учун хавф солувчи техноген ҳалокатлар, терроризм, ҳарбий ва мафкуравий тазйиқлар сингари турли хатарлар билан биргаликда намоѐн бўлмоқда. Глобаллашув жараѐни оламдаги маданий, миллий хилма-хилликнинг сақланиб қолиши ҳақидаги қарашларни ҳам шубҳа остига қўймоқда. Бу жараѐн ўз навбатида таълим тизимини ҳам четлаб утмади. Эндиликда таълим тизимида янгича парадигмаларни ишлаб чиқишни тақоза этмоқда. Ушбу парадигмалар шахс онгида маънавий ва маданий кодларни мустаҳкамлашига хизмат этиши зарур. Бу таълим фалсафаси олдига ҳам янги вазифаларни қўймоқда. Ушбу мақолада таълим фалсафасининг айрим жиҳатлари таҳлил этилади. Грек файласуфи Платон таълим ҳақида, ўқувчиларга, уларга муносиб келадиган қобилиятларига қараб таълим бериш керак, уларнинг ҳаммасига бир хил таълим беришга бўлмайди деб олиб қарасалар, Аристотель таълимда ҳамма умумий тенгликга эмас, балки уларнинг ҳаммасига тенгдай имкониятлар бериш керак деган тамойилга асосланади. Эркин тараққиѐт ғояси йўналиши вакилларидан бири Мишель де Монтень ―Тажрибалар‖ меҳнатида тайѐр ҳақиқатлар болани ҳали уларнинг ишончлигини билмасданоқ ишонтиради, шу сабабдан инсонни оламни ўзи ўрганиши, олган тажрибалари асосида тафаккур юритишига, таққослашга, баҳолашга, мустақил факрлашаг йўналтириш,-деган фикрни айтади. Дж.Локк бўлса, болага таълим берганда конкрет индивидуал тажрибасига асослланилиши керак, сабаби улар эркин ва ранг баранг фаолиятга интилади деган 120 фикрни айтса, Жан-Жак Руссо фикрича, болага таълим ва тарбия берганда уларнинг шахсий хусусиятларини, эркинлигини ҳурмат этиш керак. Экспериментализм йўналиши вакиллари фикрича, агар бизлар таълимни табиятга ва бошқа инсонларга эмоционал ва ақлий муносабатларни шакллантириш жараѐни деб олиб қарасак, унда бутун фалсафани таълимнинг умумий назарияси деб ҳисоблашимизга бўлади. Таълим – ҳаѐтий тажриба жараѐнида олинган билимлар (Джон Дьюи). Ҳар қандай ҳаѐтий вазиятлар уникал характерга эга экан, умумийлаштиришлар, тасдиқлашлар, назариялар, шартли ва нисбийдир. Шу сабабдан ҳам, оламни ўрганишда инсоннинг шахсий тажрибасида ишлаб чиқилган назариялар фойдали ва зарурли. Эксперименталистлар учун таълимнинг бошли вазифаси болада оламга қараши ва шахсий фикрлари бўлишни шакллантиришдан иборат. Ҳозирги вақтда таълим тизимида таълим ва тарбиянинг бирлиги тамойили муайян аҳамиятга эга. Таълим ва тарбия бир-бири билан зич боғланган жараѐн. Таълим ва тарбиянинг бирлиги уларнинг бир мақсадга йўналганлигидан иборат. Тарбиянинг асосий мақсади, ҳар томонлама маънавий, ақлий ва жисмоний жиҳатдан етук шахсни тарбиялаш ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам таълим жараѐнида таълим аксиологияси масалаларини билиш мақсадга мувофиқдир. Қадриятлар перспектив стратегик мақсадлар ва ҳаѐт фаолиятининг бошли мотивлари функциясини бажаради. Улар аҳлоқий асос ва ҳулқ-атвор тамойилларини аниқлайди, шу сабабдан ҳам ҳар қандай жамият у ѐки бу ҳулқ-атвор тамойилларни шахсга сингдириши ва шу орқали инсон мақсадга йўналтирилган тарбиянинг объекти бўлиб ҳисобланишини диққатга олади. Шахсни шакллантиришда таълим фаолиятинда қадриятли ѐндашув педагогик фаолиятнинг энг асосий мазмунини ташкил этади. Шахс ўзининг қадриятларини сезиб, мақсадларини ҳам англайди. Таълим соҳасида қадриятларнинг кўп образлилигини ҳисобга олиб, уларни асосан икки гуруҳга ажратиб қарашимизга бўлади: ҳаѐтий тартибни сақлаш қадрияти ва уларни ўзгартириш қадрияти. Мазкур турларни шартли равишда парадигма жиҳатдан – қадрияларнинг консерватистик парадигмаси ва қадриятларнинг либералистик парадигмаси сифатида бўлиб кўрсатишимизга булади. Бизнинг фикримизча, таълимда консерватистик ва либаралистик усулларни мутлақлаштирмасдан, уларни диалектик бирликда олиб бориш ва шахсда мустақил таълим олиш куникмаларини ҳам эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. Таълим фалсафасидаги аксиологик аспект бўйича кўйидаги фикрларни беришни мақул курдик: Таълим жараѐнида инсон энг буюк қадрият сифатида эътироф этилиб, таълимда гуманистик тамойиллар олдинги планга чиқиши керак; Таълим шахснинг қадриятлар тизими мазмунини бойитиб, ўзининг ва жамият манфаатлари орасидаги гармонияни яратишга асосланиши керак. Таълимда шахс манфаатлари мақсад сифатида олиб қаралиши лозим. Агарда мақсад ва восита зиддиятли муносабатда бўлса, мақсаднинг воқеликга айланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида шахс манфаатлари мақсад сифатида олиб қаралади. Таълим жараѐнида шахс фақат объект эмас, шу билан бир қаторда субъект сифатида ҳам иштирок этади. Бу ўз навбатида ҳозирги замон педагогик фаолиятнинг диққат марказида турган масала ҳисобланиб, «субъект-объект» муносабати ўрнига «субъект-субъект» муносабити амалга оширилиши давом этмоқда. Фан ва техниканинг тезкорлик билан тараққий этиши таълимдаги аксиологик (қадриятли) мезонларнинг ўзгариши ҳақида футурологик (футурология – келажак 121 ҳақидағи таълимот) жиҳатдан қараганимизда «келажак мактаби» ҳақида қарашларни фалсафий-аксиологик-аҳлоқий томондан пухта уйлашимизни тақоза этади. Масалан, Айзек Азимовнинг «Ўқитувчи инсон бўлган экан...» номли ҳикояси қаҳроманлари «робот-ўқитувчи» ҳақида, унинг зерикарли муносабати, ва уларнинг тирик ўқутувчига булган қизиғиши ҳақида «... Ўқутувчилар ҳам инсон булган экан- да. Демак, у билан гаплашиш, маслаҳат олиш, ҳаттоки дўстлашиш мумкин булган... Мари шу вақтларда болалар ўз мактабларини қанчалик севганликларини уйлар экан, мактаб ҳам, ўқутувчи ҳам шунчалик яхши бўлиши мумкин экан-да!» -дейди. Бу асардан хулоса шуки, ҳар қандай техника таълим ва тарбияда инсончалик ўрин боса олмаслигини айтиб утиш ўринли. Хулоса қилиб айтганда, жамиятимизнинг маънавий юксалиш йўлида таълимни қадрият сифатида олиб қарасак, шундагина биз олдимизга қуйган комил инсон, баркамол авлод масаласини ечган бўламиз. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling