Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҨАМИЯТИ Г.Т.Боймуродова
Ádebiyatlar
1. Безруких М.М., Ефимова С.В. Как помочь детям с трудностями обучения? // Начальная школа. 1990. № 10 (стр. 11-16). 2. Психические особенности слабоуспевающих школьников / Под ред. И.Ломпшера. М.: Педагогика, 1984). ПЕДАГОГЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҨАМИЯТИ Г.Т.Боймуродова – Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, п.ф.д (DSc) доцент Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаѐтган туб ислоҳотлар негизида мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайѐрлаш жараѐнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, халқаро тажрибаларга таянган ҳолда илғор таълим технологияларини амалиѐтга жорий қилиш устивор вазифа сифатида қаралмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев таъкидлаганларидек ―Умуман, ҳар қандай жамият тараққиѐтида унинг келажагини таъминлайдиган ѐш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли биз ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ѐшларимизга таянамиз.‖. Шу нуқтаи назардан билимлар ва инновацияларни ўзлаштириш асосида ўқитувчилар фаолиятида янги педагогик лаѐқатлар ва вазифалар ҳосил бўлади. Билимлар ва инновацияларни ўз тажрибасига сингдириш ўқитувчиларнинг ўзлаштириш жараѐни маҳсули ҳисобланади. Маълумки, педагогик психология мураккаб ҳодиса бўлиб, бугунги кунда тафаккур психологияси, хотира психологияси, тасаввур ва идрок психологияси, ҳис-туйғулар ва кечинмалар психологиясидан ўқитувчиларни узлуксиз касбий ривожлантириш жараѐнида фойдаланиш эҳтиѐжи мавжуддир. Чунки уларнинг ҳар бири ўқитувчиларнинг янги педагогик билимлар ва инновацияларни ўзлаштириш жараѐнларининг муайян йўналишларини назарий-амалий жиҳатдан асослашга хизмат қилади. Дидактикага оид ѐндашувларда ўзлаштириш эгаллаш билан бир хил маънода талқин этилади. Билим, кўникмка ва малакаларни ўзлаштириш тушунчаси кенг ѐйилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу ўринда асосий эътибор билиш жараѐнлари натижасини мувофиқлаштиришга қаратилади. Эслаб қолиш эса мустаҳкам ўзлаштириш билан ҳамоҳанг тарзда тушинилади. Ўзлаштиришни билимларни эгаллаш билан айнан бир хилда тушуниш тўғри эмас. Масалан, предметларни ўзлаштириш мумкин эмас, уларни эгаллаш керак. Янги билимлар ва инновацион технологияларни эгаллаш ўзаро узвий алоқадорликка эга бўлган бир неча босқичларда амалга оширилади. Бунинг учун ўқитувчиларнинг муайян изчилликка эга бўлган фаолиятларини ташкил этиш лозим. Янги билимлар ва инновацион технологияларни ўзлаштиришнинг биринчи босқичи – 68 майлларни ҳосил қилиш босқичи деб номланади. Бу ўринда ўқитувчиларнинг билиш фаолликлари ўқиш-ўрганиш майли сифатида намоѐн бўлади. Янги билимлар ва инновацион технологияларни ўзлаштиришнинг иккинчи босқичи – ўқитувчиларни янги касбий билимлар ва инновацион технологиялар, уларнинг назарий асослари билан таништириш босқичи ҳисобланади. Ўқитувчилар касбий ривожланишнинг учинчи босқичида амалда бажарадиган вазифалар – улардан амалий ҳаракатларни талаб қилади. Ҳаракатларни бундай тарзда амалга ошириш янги тушунчалар, ахборотлар ва инновацион технологияларни ўзлаштириш ва уларни амалда қўллаш қоидаларини ўрганишни талаб қилади. Ўқитувчилар материалларни ташқи кўринишига кўра ўзлаштирадилар. Янги билимлар ва инновацион технологияларни ўзлаштиришнинг тўртинчи босқичи эса, ташқи нутқий ҳаракатларни бажаришга бағишланади. Бешинчи босқичда ўқитувчиларнинг таклифларини тинглаш асосида муҳокама қилинади, ҳаракатларининг тўғрилиги асослаб берилади. Янги билимларва инновацион технологияларни ўзлаштиришнинг олтинчи босқичида эса, ўқитувчилар ҳеч қандай ѐрдамчи воситаларсиз якка тартибда фаолият кўрсатиш асосида инновацион технологияларни ўзлаштиришга киришадилар. Ўзлаштириш ўқитувчилар томонидан янги билимлар ва инновацион технологияларни эгаллаш жараѐни сифатида алоҳида ўзига хос педагогик фаолиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. Педагогик фаолиятнинг кенгайишида инновацион технологиялар муҳим ўрин эгаллайди. Чунки педагогик фаолият назарияси барча инновацион билимлар ва технологияларнинг асосини ташкил этади. Чунки педагогик фаолият ўқитувчи касбий ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучидир. Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари унинг фаолияти таркиби, қурилиши, усуллари нуқтаи назаридан ѐндашган ҳолда ўрганилиши лозим. Педагогик фаолият таркибининг асосий элементлари унинг мақсади, мазмуни, шакллари ва методларидан иборат. Шунингдек, педагогик фаолиятнинг мақсади, усуллари, воситалари ҳамда ўқитувчининг иродасини ҳам ўз ичига олади. Ҳар қандай педагогик фаолият ўзининг мантиқий- психологик таркибига эга. Тўлақонли касбий ривожланиш нуқтаи назаридан ѐндашган ҳолда ўқитувчининг фаолияти босқичма-босқич мураккаблашиб борувчи фаолият сифатида қаралади. Ўқитувчининг педагогик фаолияти таркиби бир қатор элементларни ўзида қамраб олади. Жумладан, педагогик фаолиятни амалга оширишга ундовчи майллар, натижага эришиш мақсади, воситалар каилардан иборат. Ўқитувчининг янги педагогик билимлар ва инновацияларни ўзлаштириши мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш жараѐни сифатида ѐндашиш мумкин. Мазкур вазиятда ўзлаштириш педагогик ҳаракатлар мажмуи сифатида муайян мақадга йўналтирилган, режали ва босқичли кетма-кетликка асосланган ҳаракатларни ўз ичига олади. Ўқитувчиларнинг янги педагогик билимлар ва инновацияларни ўзлаштириш жараѐни ўзининг муайян мазмунига эга. Бу мазмун тўлақонли, касбий аҳамиятли, аниқ далилларга асосланган, нисбатан қисмларни ўз ичига олган ва тўлиқ бўлмаган фаолиятдир. Ҳаракатнинг бажариш усулларига кўра майлларга эга бўлган, унумли, интеллектуал, чуқур ўйланган, танқидий, ҳиссий, ижодий, ихтиѐрий, формал жараѐндир. Бажарилиш шаклига кўра эса, жамоавий, ташкил этилган ва ўз-ўзидан вужудга келган ҳаракатлар мажмуидир. Ўзининг сифатига кўра натижаланган, маҳсулдор ҳамда самарали фаолият тарзидир. Янги касбий билимлар ва инновацион технологияларни ўзлаштириш жараѐнини иккига бўлиш мумкин: а) назарий билимларни ўзлаштириш жараѐни; б) амалий тажрибалар ва технологияларни ўзлаштириш жараѐни. Назарий билимларни 69 ўзлаштириш жараѐни ўқитувчиларнинг фикрлаш, англаш, чуқур ўйлаш, баҳолаш, умумлаштириш, асослаш, муҳокама қилиш жараѐнлари билан боғлиқ. Инновацияларни амалий ўзлаштириш эса, уларни эгаллаш ҳаракатларини ўз ичига олади. Янги педагогик билимлар ва инновацияларни ўзлаштириш тушунчаси ўзида учта асосий ҳолатни мужассамлаштиради: Янги ахборотларни қабул қилишга йўналтирилган билиш фаолияти, бу жараѐнда улар янги ахборотларни ўз олдиларига қўйилган вазифаларни ечишга мослаштирадилар, вазиятларни назорат қиладилар ва баҳолайдилар; Билимлар ва амалий тажрибаларни босқичма-босқич мустаҳкамлашга йўналтирилган узоқ муддатли узлуксиз ўзлаштириш жараѐни такомиллашади; Ўқитувчиларни касбий-шахсий шаклланиш жараѐни сифатида мунтазамлилик таъминланади. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling