ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Гидрометеорология факультети Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги кафедраси
Мавзу: Кўлларнинг ҳарорат режими
Маърузачи: Саидова Д.А.
Тошкент - 2023
Режа: - 1. Кўллар ҳарорат режимига таъсир этувчи омиллар;
- 2. Кўлларнинг иссиқлик баланси ва иссиқлик заҳираси;
- 3. Кўлларда сув ҳароратининг чуқурлик бўйича ўзгариши;
- 4. Кўлларни ҳарорат режимига кўра таснифлаш;
- 5. Кўлларда музлаш ҳодисалари;
- 6. Ўрта Осиё кўлларининг ҳарорат режими.
1. Кўллар ҳарорат режимига таъсир этувчи омиллар - Кўлларнинг иссиқлик режими қуйидаги омилларга боғлиқ:
- 1) кўлнинг географик ўрнига;
- 2) метеорологик шароитга;
- 3) кўлдаги сув массалари динамикасига;
- 4) оқимнинг кирим ва чиқим қисми элементларининг миқдорий қийматларига;
- 5) кўл косасининг ўлчами ва шаклига.
- Кўллар оладиган иссиқликнинг асосий қисмини Қуёш радиацияси ташкил этади. Шу туфайли Қуёш радиациясининг кўл юзасига тушган ва ундан қайтган қисмларини ўрганиш устида қисқача тўхталамиз.
Сув юзасига тушаётган тўғри радиация миқдори қуйидагича аниқланади (актинометрик кузатишлар бўлганда): Сув юзасига тушаётган тўғри радиация миқдори қуйидагича аниқланади (актинометрик кузатишлар бўлганда): J = J0 pм Sin h0 (кал/см2 мин), (1) бу ерда: J0-қуёш доимийлиги бўлиб, ўртача 1,88 кал/см2мин; h0-горизонтга нисбатан қуёшнинг баландлиги; p–атмосферанинг тиниқлигини характер- лайдиган коэффициент; м – h0 га боғлиқ бўлиб, h0 = 900 бўлганда м = 1; h0 = 00 бўлганда эса м = 35 га тенг бўлади. Актинометрик кузатиш маълумотлари бўлмаса, Қуёш радиацияси миқдорини Н.Н.Калит, Т.Г.Берлянд карталаридан ёки П.П.Кузьминнинг қуйидаги эмпирик ифодасидан фойдаланиб аниқлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |