2-маъруза. Метеорологик маълумотлар режа
Download 87 Kb.
|
СМ 2 Мавзу Метеорологик маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
2-маъруза. МЕТЕОРОЛОГИК МАЪЛУМОТЛАР РЕЖА: 1. Метеорологик маълумотлар ва уларни тақдим этиш усуллари. 2. Синоптик таҳлилда ва об-ҳаво прогнозида қўлланиладиган метеорологик маълумотлар. 3.Метеорологик маълумотлар турлари. Метеорологик маълумотлар аниқлиги. Метеорологик маълумотларга қўйиладиган асосий талаблар. 4. Метеорологик маълумотлар манбалари. 5. Синоптик станциялар тармоғи. 6. Аэрологик станциялар тармоғи. 7. Метеорологик маълумотларни тўплаш ва тарқатиш тизими. 8. Жаҳон об-ҳаво хизмати. Бутун Жаҳон Метеорологик ташкилоти. 9. Ўзбекистон Республикасида об-ҳаво хизмати. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: Синоптик, метеорология, тадқиқот, усул, қисқа муддат, об-ҳаво, прогноз, ривожланиш, босқич, камчиликлари, халқ хўжалиги, даврий, нодаврий, карта, аэрологик, тўплаш тарқатиш, тизим, Метеорологик маълумотларнинг турлари ва манбалари, уларга қўйиладиган талабларАтмосфера жараёнлари таҳлилининг тўғрилиги ва тузилаётган прогнозларнинг муваффақиятлиги метеорологик маълумотларнинг ўз вақтида етиб келишига ва унинг сифатига боғлиқ. Атмосфера ёки алоҳида кўрилаётган метеорологик катталикларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар мажмуи метеорологик маълумот деб аталади. Метеорологик маълумотлар икки турга бўлинади: 1. Бевосита метеорологик кузатишлар натижасида қабул қилинган об‑ҳаво тўғрисидаги бирламчи маълумотлар; 2. Иккиламчи маълумотлар – бу турли жадваллар, синоптик хариталар, аэрологик диаграммалар, вертикал қирқимлар, ер сунъий йўлдошларидан қабул қилинган булутлар хариталари кўринишида кузатилаётган об‑ҳаво тўғрисидаги метеорологик маълумотлардир. Булар об‑ҳавони олдиндан айтиб бериш ва таҳлил қилишнинг воситаларидир. Метеорологик прогнозлар тузишда атмосферанинг ҳолати бир қатор параметрлар билан характерланадиган мураккаб тизим сифатида қаралиши керак. Бу параметрларнинг комплексига атмосфера босими, ҳавонинг ҳарорати ва намлиги, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, булутлилик, ёғинлар, туман ва турли атмосфера ҳодисалари (чақмоқ, чангли бўрони ва ҳ.к.) киради. Об‑ҳаво хизмати учун кузатишлар зичлигини ва оптимал тезлигини аниқлаш муҳим масала бўлиб, бунда ўлчаш тармоғининг зичлиги кўзда тутилади. Бундай ўта мураккаб масаланинг ечими асосида бошланғич маълумотлар, бизни қизиқтирадиган атмосфера жараёнларининг вақт ва фазо бўйича тузилиши, прогнозларнинг даври ва уларнинг олдиндан айтиб берилиши, техник ва иқтисодий имкониятлар ётади. Бу омилларни таҳминан ҳисобга олиниши шуни кўрсатадики, қисқа муддатли метеорологик прогнозлар (1‑2 сутка) тузишда таҳминан 107 км2 га тенг бўлган майдонда, кузатиш зичлиги 200‑300 км ва бир суткада 4‑6 марта ўлчанган маълумотлар бўлиши керак. Об-ҳаво ҳизматида қўлланиладиган бирламчи метеорологик маълумотлар баъзи умумий талабларга жавоб бериши керак. Бу талаблар, биринчидан, атмосфера жараёнларининг тузулиши ва ривожланиши қонуниятлари, таҳлил ва прогноз усуллари билан, иккинчидан, метеорологик маълумотларга истеамолчи томонидан билдирилган истаклар билан белгиланади. Шу талабларга биноан метеорологик маълумот глобал, уч ўлчамли, комплекс, синхрон, мунтазам ва оператив бўлиши лозим. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу талаблар мажмуада бажарилиши керак, чунки улардан биронтасининг бажарилмаслиги келган маълумотларнинг қимматини анча пасайтиради. Метеорологик маълумотнинг глобаллиги бу маълумот қитъа ва океанлар билан, баъзида яримшарга тенг бўлган худдудлардан олинишини англатади. Метеорологик маълумотнинг уч ўлчамлиги бу маълумот нафақат Ер сирти яқинидан, балки атмосферанинг юқори қатламларидан ҳам олинишини билдиради. Метеорологик маълумотнинг комплекслиги бу маълумот барча метеорологик катталиклар ва ҳодисаларни қамраб олиши лозимлигини билдиради. Метеорологик маълумотнинг синхронлиги дейилганда, барча метеорологик станцияларда кузатишлар бир хил вақт моментида олиб борилиши тушунилади. Метеорологик маълумотнинг мунтазамлиги кузатишлар мунтазам равишда олиб борилишини англатади. Метеорологик маълумотнинг оперативлиги кузатиш натижалари мумкин бўлган қисқа вақтда истеъмолчига етказиб берилишининг зарурлигини билдиради. Метеорологик маълумотларга қўйилган талабларнинг бажарилиши мураккаб масаладир. Уларни бажариш учун ҳалқаро миқёсда ташкил қилинган ва мукаммал метеорологик маълумотларни кузатиш тизими мавжуд бўлиши керак. Ҳозир метеорологик маълумотларни олишнинг қуйидаги тизимлари мавжуд: Ер усти синоптик станциялари тармоғи; Ер усти аэрологик станциялари тармоғи; Кемаларда ўрнатилган, стационар ва эркин сузувчи автоматик денгиз гидрометеорологик станциялари; Метеорологик радиолокацион станциялар; Космик метеорологик тизим; Об-ҳавони авиацион кузатиш. Метеорологик маълумотларнинг асосий манбаларини ва турларини кўриб чиқамиз. Download 87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling