1-мавзу. Фалсаф


Download 1.52 Mb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1545339
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.


1-мавзу. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.

Мақсад ва вазифалар:

Талабаларда фалсафа фани ҳақида, унинг ижтимоий гуманитар фанлар тизимида тутган ѝрни ҳақида, фаннинг асосий вазифалари ҳақида, мустақилликка эришганимиздан кейинги даврда янгича миллий тафаккурга эга бѝлган баркамол авлодни шакллантиришда фалсафа фанининг ѝрнини очиб бериш.


Амалий машғулот-2соат РЕЖА:

1. Фалсафий билимлар тизими ва унинг ғоявий илдизлари.


2. Ижтимоий гуманитар фанлар тизимида фалсафанинг ѝрни. 3. Фалсафанинг асосий функциялари.
4. Ўзбекистон мустақиллиги даврида фалсафий билимларнинг асосий йѝналишларини ѝрганиш ва ѝргатиш вазифалари.

Адабиѐтлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. «Ўзбекистон», 2009. 2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т. «Маънавият», 2008.
3. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т. «Ўзбекистон», 2010.
4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т. «Ўзбекистон», 1998.
5. Axmedova M.A., Xan V.S., Alimova L.F. Falsafa. (Darslik). Т. «Шарқ», 2006. 6. Фалсафа: қисқача изоҳли луғат. Т. «Шарқ», 2004.
7. Фалсафа. Ўқув қѝлланма. –Т. «Шарқ», 1999.
8. Фалсафа. Маърузалар матни. Т., Молия институти 2000.
9. Фалсафа асослари. (Дарслик ва ѝқув қѝлланма). Т. «Ўзбекистон», 2005. 10. Гуннар Скирбекк, Нилс Гилье. Фалсафа тарихи. Т. 2002.
11. Алимасов В. Фалсафа ѐхуд фикрлаш лаззати. Т. Маънавият, 2001.

Мавзунинг қисқача баѐни:
1-савол. Фалсафий билимлар тизими ва унинг ғоявий илдизлари.
Биринчи масала мазмуни ѐритишда бизнинг назаримизда устоз ва талабалар шу нарсага диққатларини қаратишлари лозимки, мустақиллик бизга нафақат сиѐсий эркинликни, балки, миллатимизга миллатдек, халқимизга халқдек яшаш, мустақил фикрлаш эркинлигини ҳам берганлигини, шу туфайли биз фалсафани, унинг тарихини,

дунѐвийлик, инсонпарварлик нуқтаи-назаридан ѝрганиш имкониятига эга бѝлганлигимизни эътироф этмоқлари лозим. Мамлакат ҳаѐтини демократлаштириш жараѐни қанчалик кенгайса ва чуқурлашса, фуқароларимиз фалсафий иқтидорига бѝлган талаб шунча ошиб боради. Бундан ташқари фалсафа илмининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у қанчалик ѝзлаштирилса, ѝзлаштирувчи ѝз олдига яна янги-янги муаммоларни қѝяверади, қѝйилган ҳар бир муаммонинг ечими янги бир муаммонинг дебочаси ҳисобланади.


Фалсафа фанини ѝрганиш жараѐнида талабалар фалсафий атамалар билан ишлаш кѝникмасини ҳосил қилишлари лозим. Шу нуқтаи назардан аввало, фалсафа ўзи нима, деган масалага тѝхталиб ѝтайлик. Фалсафа асослари баѐн қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «phileosophia» сѝзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» («фило» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. Бу - ушбу сѝзнинг, атаманинг луғавий маъноси бѝлиб ҳисобланади. Асрлар давомида философия сѝзининг маъно-мазмунига хилма-хил қарашлар, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги ѝрнига нисбатан турлича муносабат ва ѐндашувлар бѝлган, бу атаманинг моҳият-мазмуни ҳам ѝзгариб борган.
Фалсафа табиат, жамият ва инсоннинг моҳияти ҳақидаги энг умумий билимларни ѝзида ифодалаб, инсонни борлиққа бѝлган муносабатининг методологик асосларини белгилаб беради, табиат, жамият ва тафаккур тараққиѐтининг энг умумий муаммоларини ѝрганади ва фалсафий дунѐқарашни шакллантиради. Фалсафий билимлар тизими ва унинг ғоявий илдизлари ҳақида талабаларда тѝлиқ тасаввур ҳосил бѝлиши учун, фалсафа бундан 3 минг йил илгари фан сифатида пайдо бѝлганлигини фаннинг тарихий тараққиѐт босқичларини иккинчи мавзудаги материаллар асосида олиш мумкин.
Фалсафа фан сифатида борлиқни, яъни табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккури тараққиѐтининг энг умумий муаммоларини ѝрганади. Бундан келиб чиққан ҳолда фалсафий билимлар доираси ҳам жуда кенг бѝлиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:

гносеология – борлиқни билиш муаммолари



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling