15-мавзу. Геоэкология ва амалиёт


Download 116.74 Kb.
bet1/7
Sana25.02.2023
Hajmi116.74 Kb.
#1231534
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-мавзу. Геоэкология ва амалиёт. 240522130941

15-мавзу. Геоэкология ва амалиёт.

Режа:

1.Геотизим турларини асослаш.

2.Геоэкологик ёндашув тизимли ёндашувнинг бир тури сифатида.

3.Лойиҳалашнинг геоэкологик асослари.

4.Табиий-техник геотизимлар ҳудудий лойихалаш ва режалаштиришнинг асосий объекти.

Геотизим турлари.

Геотизим бир неча турда бўлади. Табиий геотизим, хақиқий табиий ҳолдаги геотизим табиатда кам сақланиб қолган, чунки инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида табиий муҳит кучли равишда ўзгариб бормоқда. Бироқ геотизимлар инсон таъсирида бўлсалар ҳам табиий қонунлар асосида тараққий қиладилар, модда ва энергия алмашуви табиий жараёнлар ҳаракатига бўйсинади.

1.Интеграл геотизим –

Интеграл геотизим – бу мураккаб ҳудудий-вақтли хосила бўлиб, табиат, аҳоли ва хўжалик кичик тизимларидан иборат. Бир томондан, табиий хсусусиятларини сақлаб қолган ҳолда табиий қонунлар асосида яшайди, бошқа жиҳатдан эса – уларда ижтимоий ва жамият сифатларига ҳам эга, уларни бу хусусиятлари жамият қонунлари негизида ривожланади. Интеграл геотизимнинг глобал миқиёсдаги шакли «табиат-жамият» супертизимига мос келади. Ҳудудий ёки махаллий миқёсдаги интеграл геотизимга ишлаб чиқариш, рекреация, табиий-техник, табиий-хўжалик геотизимларини киритиш мумкин. Кейинги вақтларда «табиий-антропоген тизим, антропоген-техноген тизим» ва бошқалар таркиб топди, улар интеграл геотизимларни синоними деб қаралади.

2.Табиий-техник геотизим.

Бу вариантда табиат билан техника биринчи ўринга чиқади. Геотизимларда алоқа анча кучли, лекин хар доим ҳам бу алоқа барқарор эмас. Аввало техник блок табиатга мос келиши даркор, унда бошқарув самарали бўлади, ўз навбатида табиат техникага ҳам таъсир этади, бу ҳолда акс таъсир натижасида турли нохуш ўзгаришлар таркиб топади.

Геоэкологик ёндашув тизимли ёндашувнинг бир тури сифатида.


Download 116.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling