9-мавзу: ишлаб чиқариш омиллари бозори: меҳнат бозори режа: Рақобатлашган меҳнат бозори


Download 0.87 Mb.
bet1/7
Sana17.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1205241
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу Ишлаб чиқариш омиллари бозори Меҳнат бозори

  • 9-мавзу: ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОМИЛЛАРИ БОЗОРИ:
  • МЕҲНАТ БОЗОРИ
  • РЕЖА:
  • 1. Рақобатлашган меҳнат бозори.
  • 2. Меҳнат қилиш ва дам олиш ўртасидаги боғлиқлик. Минимал иш ҳақи.
  • 3. Меҳнат бозорида монопсония бўлган ҳол ва монополистик меҳнат бозори.
  • 4. Иш ҳақи ставкалари дифференциацияси (табақалашуви). Иқтисодий рента.
  • 1. Рақобатлашган меҳнат бозори.
  • Меҳнат бозори деганда меҳнат ресурслари бозори тушунилади. Меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф истеъмол товарлари бозори таъсирида шаклланади. Шунинг учун ҳам ресурсларга бўлган талаб ҳосилавий талаб бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмига ва унинг харажатларига боғлиқ.
  • Ишчи кучига бўлган талабни алоҳида фирма учун қараймиз. Бозор (тармоқ) талабини аниқлаш учун тармоққа қарашли фирмалар талаблари йиғиб чиқилади. Фараз қилайлик, фирма ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқаради. Бошқарувчи фирмага яна қўшимча қанча ишчи кучини ёллашни аниқламоқчи. Бунинг учун фирма ҳар бир қўшимча ишчи кучини ёллашдан қанча даромад олишни ва ёлланган ишчи кучидан фойдаланиш учун қанча харажат кетишини билиши керак бўлади. Қўшимча ёлланган битта ишчи кучидан олинадиган қўшимча даромад меҳнатнинг чекли даромадлилиги дейилади ва у MRPL орқали белгиланади.
  • Меҳнатнинг чекли даромадлилиги MRPL нинг иқтисодий маъноси шундан иборатки, яъни у қўшимча бир бирлик ишчи кучидан фойдаланиб қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини MPL, қўшимча бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинадиган қўшимча даромад MR га кўпайтириш орқали аниқланади: MRPL = MPL  MR
  • Рақобатлашган бозор шароитида чекли даромад (MR) бозор нархига (P) тенг бўлгани учун, чекли меҳнат даромадлилиги қуйидагича аниқланади:
  • MRPL = MPL  P

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling