ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: _______________
ҚОРАЕВА ЛАЙЛО ХАЗРАТҚУЛ ҚИЗИНИНГ
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИДА ЭМОЦИОНАЛ БАРҚАРОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
70310901-психология (фаолият турлари бўйича) магистр академик даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий раҳбар: ___________п.ф.д., профессор Д.Г.Мухамедова
Тошкент-2022
МУНДАРИЖА
КИРИШ...................................................................................................................3
I Боб. Таълим менежменти тадкикотнинг негизи сифатида
1.1. Таълимда бошқарувнинг мазмуни ва аҳамияти..........................................6
1.2. Таълимни бошкариш назарияси ва амалиётида менежментининг шаклланиши ва ривожланиши.............................................................................12
1.3. Таълим менежменти ва унинг олий таълим муассасаларини бошкарувидаги урни.............................................................................................16
ХУЛОСА...............................................................................................................21
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.............................................................22
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида юксак шиддат билан амалга ошаётган давлат ва жамият қурилишидаги ўзгаришлар, таълим сохасида тубдан янгича ёндашишни талаб қилмоқда ҳамда масъулият ҳиссини ошириш вазифасини юкламоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг барча маърузалари ва чиқишларида кадрлар муаммосига, таълим бошқарувига тааллуқли ғоялар, таклифлар мужассамлашгандир.
Ўзбекистон Республикасида Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига багишланган маросимдаги маърузасида мамлакатимизниг бугунги кундаги ва истиқболдаги устувор вазифалари хақида тухталиб, қуйидагиларни таъкидлади: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бугинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни узимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”. Шуни алохида таъкидлаш жоизки “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”1 доирасида ишлаб чиқилган тўртинчи устувор йўналиш таркибида таълимга оид, яъни таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш вазифалари белгиланди.
Таълим менежментида қарорларнинг қанчалик самарали булиши куп жихатдан муассасадаги бошқарув жараёнини, натижаларини уз вақтида хар томонлама объектив бахолаш билан боглиқ. Бунинг учун эса замон талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасалари бошқаруви жараёни, унинг самарадорлигини бахолашда замонавий усул ва услубларни қуллашни тақазо қилади.
__________________________________________________________________ 1 Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони. 2017 йил 7 феврал. //Xалк сўзи.- 2017.- №28. 8 феврал. 1 б.
Хозирги вақтда таълим менежментида эмоционал барқарорликни шакллантиришда турли характердаги муаммоларни аниқлаш, тахлил қилиш ва бахолашга қаратилган энг мақбул қарорга келишни таъминлайдиган куп мезонли комплекс тахлил қилиш ва бахолаш методларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида самарали қуллаш узининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлиги билан ажралиб туради. Таълим менежментида эмоционал барқарорликни шакллантиришнинг ижтимоий – психологик хусусиятларини урганиш хар бир таълим муассасаси фаолиятига самарали таъсир курсатади ва долзарблигини юқорида келтирилган мулохазалар асослайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |