Кириш магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 0.77 Mb.
bet1/26
Sana09.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1344074
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
O\'zbekistonda-ijtimoiy-iqtisodiy-rivojlanishining-asosiy-makroiqtisodiy-ko\'rsatkichlari


МУНДАРИЖА

КИРИШ


Магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар ва улар ўзгаришини прогнозлаш масалалари бугунги куннинг долзарб мавзуларидандир. 2015 йилнинг 23 январида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг тақдим этилиши фикримизнинг ёрқин исботидир. Қабул қилинган қонун ҳужжатларига таянган ҳолда, 2015 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш – Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
“Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. 
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир”1.
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор давлат дастурлари амалиётга татбиқ этилмоқда. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг тoбoра юксалиб бoраётгани, кейинги пайтларда ишга туширилган янги замoнавий қувватлар, ишлаб чиқариш ва ижтимoий инфратузилманинг ривoжланиши, тизимли равишда амалга oширилаётган ислoҳoтлар ва иқтисoдиётнинг эркинлаштирилиши, мамлакатимизда яратилган ниҳoятда қулай инвестиция муҳити бизга янада кўпроқ имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Президентимизнинг 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг мантиқий давоми бўлди. Ушбу Фармон асосида мамлакатимизда бир қатор дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳаларнинг ҳар бирида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича мақсадли дастурлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилди.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling