Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


Download 0.77 Mb.
bet1/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1-мавзу


Маъруза № 3.1 . Иситиш асбобларининг классификацияси.
Режа :

        1. Иситиш тизимнинг конструктив элементлари.Замонавий иситиш асбобларига бўлган талаблар.

        2. Иситиш асбобларининг турлари ва конструкциялари.Иситиш асбобларини иссиқлик ҳисоби.Иситиш асбобларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш. Қувурлар ва арматуралар.Иситиш тизимидаги асосий элементларни жойлаштириш ўрнатиш ва монтаж килиш.

        3. Иситиш тизимини эксплутация килишда асосий йўлланмалар.Сувли иситиш тизимларида исимасликни бартараф килиш.Иситиш тизимларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш.

Таянч сўз ва иборалар:иситиш асбоблари,радиацион асбоблари,чўян қовурғали асбоблар,иситиш секциялар.
12.1.Иситиш тизимнинг конструктив элементлари.Замонавий иситиш асбобларига бўлган талаблар.
Барча иситиш асбоблари иссиқлик бериш услуби жиҳатидан уч гуруҳга бўлинади:
1. Радиацион асбоблар, улар умумий берилган иссиқликдан 50% ни иссиқлик нурланиши орқали беради (шифтга ўрнатилган иситиш панеллари ва иссиқлик нурлантирувчи асбоблар).
2. Конвектив-радиацион асбоблар, улар умумий иссиқлик миқдоридан 50% дан, 75% гачасини конвекция орқали беради (секцияли чўян, панелл ва текис қувурлардан ясалган асбоблар).
3. Конвектив асбоблар, булар умумий иссиқлик миқдоридан 75% ни конвекция ёрдамида беради (конвекторлар ва чўян қо­вурғали қувурдан иборат асбоблар).
Иситиш асбобларининг иссиқлик бериши услуби жиҳатидан уч тури мавжуд бўлса, уларнинг ташқи қўриниши жиҳатидан беш гуруҳга ажратиш мумкин: секцияли радиатор, панелли ва силлиқ қувурли асбоблар, (бу уч хил асбоблар сирти силлиқ юзадан иборат), конвекторлар ва қовурғали қувурлардан ясалган асбоблар (ташқи сирт юзаси қовурғали). Ташқи сирт юзаси қо­вурғали бўлган асбобларга калориферларни ҳам қўшса бўлади.
Шунингдек, иситиш асбобларига бериладиган иссиқлик ташувчиларининг турларига қараб катта зичликка эга бўлган ташувчилар таъсирида (сув), кичик зичликка эга бўлган иссиқлик ташувчилар (буғ, иссиқ ҳаво) таъсирида ишлайдиган асбобларга ажратиш мумкин. Иситиш асбобларидан фақат конвекторларгина иссиқ ҳаво таъсирида ишлайди.
Бундан ташқари, иситиш асбобларини тайерланишида қандай хом ашё ишлатилганлигига қараб ҳам уларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин: металлардан, нометалл ва комбинациялаштирилган иситиш асбоблари.
Комбинациялаштирилган иситиш асбоблари учун иссиқлик ўтказувчан хом ашёлар бетон ёки сополлар танланиб, уларнинг ичига пўлат ва чўяндан ясалган иситувчи элементлар ўрнати­лади. Бундай иситиш асбобларини панелли иситиш асбоблари дейилади.
Металл бўлмаган иситиш асбоблари сопол, шиша, фаянс ва пластмассалардан тайерланиши мумкин бўлиб, бундай иситиш асбоблари алоҳида ўрин тутадиган ва юқори даражали талаблар қўйиладиган биноларга ўрнатилиши мумкин.
Металлдан иборат иситиш асбоблари асосан қўнғир чўян ва пўлатдан ясалади. Бундан ташқари мис қувур, қуйма алюминий ва бошқа металлар ҳам ишлатилади.
Иситиш асбобларининг баландлигига кўра ҳам уларни қуйи­даги турларга ажратиш мумкин: баланд бўйли (650 мм дан баланд), ўртача бўйли (400 дан 600 мм гача) ва паст бўйли (200 мм дан 400 мм гача). Агар бўйининг баландлиги 200 мм ва ундан кичик бўлса бундай баландликка эга бўлган иситиш асбобларини плинтусли иситиш асбоблари дейилади.
Иситиш асбобларини ўрнатишда, асбоблар билан девор оралиғи ўртасидаги масофага қараб, кичик чуқурликка жойланувчи (120 мм гача), ўрта чуқурликка жойланувчи (120 мм дан 200 мм гача) ва катта чуқурликка жойланувчи (200 мм дан ортиқ) иситиш асбоблари деб айтилади.
Ниҳоят иссиқлик инерциясининг катталик миқдорига қараб ҳам иситиш асбоблари икки турга бўлинади: кичик ва катта инерцияларга эга бўлган иситиш асбоблари.
Кичик инерцияга эга бўлган иситиш асбобларига иссиқ сув сиғими ва массаси кичик бўлган иситиш асбоблари киради. Бундай кичик диаметрли иситувчи қувурларга ўрнатилган иссиқлик берувчи элементлари эса металл пластинкалардан ясалиб (конвекторлар) улар иссиқликни тез қабул қилиш билан биргаликда тезлик билан совиш қобилиятига эга, яъни берилаётган иссиқ­ликни бошқариш қулай ҳисобланади.
Катта инерцияга эга бўлган иситиш асбоблари катта вазнга эга бўлиб, сиғими ҳам анча катта бўлади (бетон ёки чўян радиаторлар).

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling