Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига кириш. Кимёнинг асосий тушунчалари. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари


Download 121.49 Kb.
bet1/24
Sana22.09.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1684221
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
маъруза-1


Маърўза: №1
Мавзу: ” Умумий ва анорганик кимё ” фанига
кириш.Кимёнинг асосий тушунчалари.
Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари

Режа:
1 Кириш а) Кимё фани ва унинг предмети Б) Кимё фанининг ривожланиш тарихи В) Ўзбекистонда кимё саноатининг ривожланиши. Ўзбек кимёгар олимлари 2. Кимё фанининг асосий тушунчалари: А) Атом, атом масса. Нисбий атом масса Б) Молекула, малекуляр масса, нисбий мол масса В) Кимёвий элемент 3. Анорганик бирикмаларнинг асосий синфлари А) Оддий моддалар Б) Мураккаб моддалар
Адабиётлар

  1. Ахмеров О. Жалилов А. Сайфуддинов Р. АкбаровА. Туробжонов С.М.

“ Умумий ва анорганик кимё “ Т.2017 йил.Ўзбекистон.Дарслик.

  1. Ахмеров О. Жалилов А. Сайфуддинов Р. “ Умумий ва анорганик кимё “ Т.2006 йил.Ўзбекистон.Дарслик

  2. 3. Ахмеров О. Жалилов А. Сайфуддинов Р.“ Умумий ва анорганик кимё “ Т.2003 йил.Ўзбекистон.Дарслик

Қўшимча адабиётлар



  1. Парпиев .Н.А., Рахимов Х.Р., Муфтахов А.В. “Умумий ва анорганик кимёдан лаборатория машғулотлари “ Т.2007 й.

  2. Ахметов Н.С “Лабораторные и семенарские занятий по общей и неорганической химии “ Учебное пособие.М., “Высшая школа“1999г. 2000г.

  3. Гурова Н.Я. .“ Неорганическая химия в таблицах “Учебное пособие. 4-е изд, Че Ро, 2002г.

Кимё фани моддаларни ва улар асосидаги ўзгаришларни чуқур ўрганади. Кимёнинг мустакил фан сифатида ўрганилаётганига 200 йилдан ортди. Кимё- сўзи қуйиш, тиндириш маъносини беради. Бу сўз қадимги шарк табиблари -фарматсевтларини ўсимликлар асосида дори моддалари тайёрлаш жараёнларида ал-кимёгарлар томонидан тилга олинган.


Бошкача фикрларга кўра , алкимё сўзининг илдизи “кхем” ёки “чеми” балки “чима”- “кора тупрок” ёки “кора юрт” маъносини англатган. Қадимги Мисрда кимёгарлар олтин оладиган усталар деб юритилган.Уларни рудалардан турли металлар оладиган сеҳргарлар деб атаганлар. Қадимда кимёгарлар ўз фаолиятларини ер бойликларини ўрганишга (лотинча хумус-ер) бағишлаганлар. Шунинг учун хам кимё ер тўғрисидаги санъат деб қаралган. Кимёгар эса ердан турли металлар оладиган санъаткор деб хисобланган.
Инсонлар жуда қадимдан олтин, кумуш, мис, темир ва металларни ажратиб олишни билганлар. Мусаллас, сирка, дори-дармон, тери ошлаш, матоларни бўяш, бўёқлар тайёрлаш, кулолчилик билан шуғулланганлар , бўларнинг асосида кимё элементлари ётади. Аммо назарий кимё аввал грек философлари асарларида, кейинчалик араблар асарларида пайдо бўла бошлади. Араб олимлари ва кимёгарлари амалий кимёни анча бойитдилар. Жабр ибн Хаён, ар-Разий,ўзбек олимлари ал-Фаробий, Беруний, ал-Хоразмий, ибн Сино бутун дунёга танилган олимлар хисобланади. Улар турли минераллар, кимёвий моддалар, ўсимликлар асосидаги турли ажратмалар ва хайвонлар махсулотини ажрата билишган ва ўз асарларида ана шундай моддалар олинишини баён этганлар.
IV асрдан ХVI асрнинг ўрталаригача бўлган давр алкимё даврига киритилади. Бу даврда турли металлардан олтин ва кумуш олиш асосий мақсад қилиб олинган.Симоб ва олтингугурт хар қандай металлни олишга асос бўлади деб хисобланган.
ХVII асрдан бошлаб кимёда флогицон(флогицон грекча ёнувчанлик)
назарияси ҳукм сурган. Немис олими Г.Штал ёниш, оксидланиш, қайтарилиш- жараёнларини тушунтириш учун бу назарияни яратди. Бу назарияга кўра металл ёнса флогицон ажралади, шу туфайли оғирлашади. Кўмирда флогицон кўп бўлади ва у занг билан қиздирилса уни металлга айлантиради. Аммо кейинчалик бу назария нотўғри бўлиб чикди.
Швед кимёгари К.Шееле (1742-1786 ) лимон, олма, вино, сут, ва бошка кислоталарни лаборатория шароитида олди. Унинг энг мухим кашфиётларидан бири кислород ва азотнинг кашф этганлидир.
ХVIII  аср бошларида рус олими М.В.Ломоносов моддалар массасининг кимёвий жараёнда ўзгармаслигини исботлаб, флогицон назарияси нотўғрилигини исботлади.
Немис олими Ю.Маер (1814-1878) ва инглиз олими Ж.Жоул иш ва энергиянинг бир бирига  айланиш жараёнларини текширдилар. Ю. Маернинг термодинамиканинг I қонунини кашф этганлиги оламшумул воқеа бўлди. Кейинчалик францўз олими А.Лавуазье металл қиздирилганда хаводаги кислород билан таъсирлашишини исботлади. У ёниш, оксидланиш жараёнларини тўғри ифодалади. Дж.Далтон ўз тажрибаларига асосланиб атомистик назарияни яратди ва бирикмаларда кимёвий элементлар қандай нисбатда бўлишини тўғри кўрсатди.
Францўз биологи Луи Пацер(1822-1895) бижғиш жараёнларининг самарадорлигини оширадиган усулларни ишлаб чиқиди
1869й. Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системасини яратганлиги кимёнинг ривожланишида катта ахамиятга эга бўлди.
Кейинчалик Ўрта Осиёда кимёнининг ривожланишида ўзбек олимлари академиклар С.Ю.Юнусов, О.С.Содиков, М.Н.Набиев, Х.У.Усманов, К.С.Ахмедов, М.А..Аскаров, А.С.Султонов, Н.А.Парпиев, Б.М.Беглов, С.Т.Тўхтаев, Ш.С.Намозов, А.А.Акбаров,Т.Азизов,М.Ф.Обидова, С.Ш.Рашидова, З.С. Салимов, С.И.Искандаров, Ю.С.Тошпўлатов ва бошкаларнинг хизмати катта бўлди.
Ўзбекистон фанлар Академияси умумий ва анорганик кимёси институти кимё фани бўйича йирик тадқиқотлар олиб борилаётган фан ўчоқларидан биридир. Бу даргохда электрокимё, катализ, силикатлар, сийрак-ер элементлари, минерал сорбентлар ва қатор йўналишлар бўйича анорганик кимё сохасида илмий изланишлар олиб борилади.



Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling