Мавзу юзасидан маъруза матнлари II мавзу: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви режа


Download 442.83 Kb.
bet1/10
Sana23.02.2023
Hajmi442.83 Kb.
#1225638
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу


МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
II МАВЗУ: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви


РЕЖА:
1. Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат.
2. Конституциявий комиссия ва унинг фаолияти.
3. Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси. Конституциянинг қабул қилиниши.
4. Конституцияда жаҳон конституциявий ривожланиш тажрибалалари ҳамда миллий қадриятларнинг акс этиши.
5. Конституциянинг тузилиши.
6. Конституцияга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш зарурати ва тартиби.


1. Конституциянинг яратилишига бўлган зарурат

Х Х асрнинг 80 – йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб, Совет Иттифоқи ҳудудида қайта ўзгаришлар учун шароит келиб чиқа бошлади. Коммунистик партиянинг кўп йиллик ҳукмронлиги дарз кета бошлади.


Профессор Говард Дж. Шерманнинг таъкидлашича, Собиқ Совет жамиятида ҳукмрон синф ва унинг сиёсий-иқтисодий тузилмаларда акс этиши тараққиётни бир қанча йўналишларда ортга суриб юборди. Биринчидан, ҳокимиятнинг ошиқча марказлашуви маҳаллий корхоналарга нотўғри ва самара бермайдиган буйруқларни беришга олиб келди. Иккинчидан, диктатурага асосланган ва марказлаштирилган режали сиёсат Совет жамияти бошқарувчилари ва ишчилари учун етарлича рағбатлантириш бера олмади1.
Партиявий бошқарув ишлаб чиқаришни ривожлантириш ўрнига, ривожланишга тўсқинлик қила бошлади. Иқтисодий инқироз халқнинг турмуш шароитига ўз салбий оқибатларини кўрсата бошлади. Марказ зулми кучайиши натижасида иттифоқдаги халқлар азият чекди, “порлоқ келажакка” ишончсизлик, турли миллатларни камситиш ҳолатлари кучайди. “Пахта иши”, “Ўзбек иши” деб уюштирилган компанияларда барча баравар (гуноҳсиз ҳам, айбдор ҳам) бирдек тазйиққа учради. Аёллар, ёш болалар хўрланди, миллий, диний, тарихий қадриятлар оёқ ости қилинди. Натижада иттифоқ таркибидан чиқиш, мустақил давлат қуриш ҳаракати кучайди ва бу ҳаракат реал воқейликка айланди. Айниқса мустақилликка бўлган интилиш Болтиқбўйи республикаларида кучли намоён бўлди.
Коммунистик партия, унинг шу вақтдаги раҳбарлари иттифоқни, мавжуд тузумни сақлаш учун қаттиқ ҳаракат қилдилар.
Коммунистик партия ҳокимият бўғинлари орқали бевосита ва билвосита жамият аъзолари учун ҳаёт фалсафасини белгилаб берар ва барча назоратни ўрнатган эди. Мустақил судлар ва профессионал адвокатлар жамиятда ўз ўрнига эга эмас эди2.
Янги иттифоқ шартномаларини тузиш, шу орқали иттифоқни сақлаш учун катта уринишлар бўлди. Лекин Тбилиси, Вилнюсда бўлиб ўтган воқеалар, қон тўкилишлар бу мақсадни зўравонлик позицияси, иттифоқни сақлаб қолиш хом хаёл эканлигини кўрсатди.
Совет Иттифоқида сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, вакиллик органларининг янги турларини яратиш, сайлов тизимини янгилаш ишлари олиб борилди. СССР ҳудудида Халқ депутатлари съезди деган энг юқори вакиллик органи ташкил этилди. Шу органга бўладиган сайловлар биринчи марта муқобиллик асосида ўтди. Унинг натижасида эса (1988 йилги сайлов) шу органга халқ дардини очиқ айтадиган, ҳақиқатни, кўз бўямачиликдан устун қўядиган кўплаб кишилар сайланди. Съезд Иттифоқ миқёсидаги масалаларни ҳал қиладиган органдан кўра, иттифоқдаги муаммоларни очиқ-ойдин кўтариб чиқадиган, турли халқ ва миллатлар ўз муаммоларини яққол айтадиган минбарга айланди. Турли фикрлилик вужудга келди. Натижада коммунистик партия ўз мавқеъини йўқота борди. Биринчи бўлиб айрим мамлакатлардаги коммунистик партиялар, совет иттифоқи коммунистик партияси таркибидан чиқққанлиги эълон қилинди, кейинчалик республиклар мустақиллигини эълон қила бошлади.
Совет Иттифоқини сақлаб қолишга бўлган охирги жиддий уриниш бу 1991 йил 19 августда Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасини (ФХДҚ) ташкил қилиш бўлди. Мамлактнинг амалдаги Президенти касаллиги сабаби кўрсатилиб вазифасидан четлатилди ва президент вазифасини вице-президент эгаллади. У бир гуруҳ кишилар билан бирга ФХДҚ га бошчиилк қилди. Қўмита барча қўлга киритган ютуқларни йўқ қилишни мақсад қилиб қўйди. Москвага танк ва ҳарбий қўшин киритди. ОАВ таъқиқланди. Москва аҳолисининг олиб борган қаттиқ ҳаракати натижасида, бу фавқулодда орган тезда 21 августда тугади.
Иттифоқ марказида бўлган воқеалар, тоталитар тузимни тиклашга, демократик ютуқларни йўқ қилишга бўлган уринишлар иттифоқ республикаларида бундан кейин қайси йўл билан бориш кераклигини ҳал қилиш зарурлигини кун тартибига қўйди.
1991 йил 31 августда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақиллигини эълон қилди. Бундай хабар кўпчилик депутатларни лол қолдирди. Чунки кўпчилик мустақилликни орзу қилсада, уни очиқ баён қила олмас эди, унинг оқибати нима бўлишини тасаввур қила олмас эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўсатдан мустақилликни эълон қилишини, унинг жасорати натижаси, ҳамда президентлик фаолияти давридаги энг катта хизмати деса бўлади.
Мустақиллик эълон қилинди. Бу дегани ҳамма нарса бир зумда ҳал бўлди дегани ёки бўлади дегани эмас. Чунки мустақилликка эришиш, ривожланиш, тараққиёт, халқнинг фаровон турмушини таъминламасдан аксинча, турмуш тарзи ниҳоятда ёмонлашувига олиб келган ҳолатлар тарихда учрайди.
Шунинг учун албатта мустақилликни олий неъмат, буюк ҳодиса дейиш, уни эълон қилиш осон кечди дейиш мумкин, лекин мустақилликни сақлаш, ундан фақат ижобий фойдаланиш жуда мушкул ва масъулиятли ишдир.
Мустақилликка эришгандан кейин жуда кўп масалаларни энди ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳал қилишга тўғри келар эди. Биринчи навбатда фуқароларнинг тинчлигини, уларни муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш, бунинг учун мамлакат хавфсизлигини таъминлаш зарурати вужудга келади. Мустақилликдан сўнг қайси йўл билан боришни аниқлаб олиш зарур бўлади, бу кейинги ишларни тўғри ҳал қилишга асос бўлади.
Шунинг учун Ўзбекистон раҳбатияти, атрофда, халқаро майдонда бўлаётган воқеалардан келиб чиқиб, халқ хоҳиш-иродасига таяниб, мамлакатни демократик йўлдан боришга, ривожланишга, демократик мамлакатларда эътироф этилган принципларни қўллаш мақсадга мувофиқлигини, демократик давлат қуриш йўлини танлади.
Бунинг учун демократик талабларга ва принципларга жавоб берадиган давлат ҳокимиятини ташкил этиш; бозор муносабатларига асосланган иқтисодни ташкил этиш; фуқаролар манфаатига мос келувчи фуқаро, жамият, давлат муносабатини ўрнатиш, унда фуқаро манфаатларининг устунлигини таъминлаш, инсон, унинг ҳуқуқи, эркинлиги, қадр-қиммати, шаънини олий қадрият даражасига кўтариш; мамлакатда яшовчи барча миллатлар манфаатларини бирдек таъминлаш; мамлакат хавфсизлигини бирдай таъминлашни назарда тутувчи ташқи сиёсат олиб бориш вазифасини кўзловчи ташқи сиёсат олиб бориш мамлакатимиз олдидаги энг муҳим вазифалар сифатида майдонга чиқди.
Бу вазифага эришиши учун эса юқоридагиларни биринчи навбатда, ҳуқуқий асосини яратиш, уларни ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамлаш зарурати пайдо бўлди ва шу вазифани бажариш учун мамлакатимизда биринчи марта мустақил Конституция ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Шундай қилиб Конституция қабул қилиш зарурати нима деган саволга, Ўзбекистон мустақиллиги ва ана шу туфайли вужудга келган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурлигидир дейилса хато бўлмайди.



Download 442.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling