Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet1/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ




ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒАТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ҚОРИ НИЁЗИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒАТИ


Тошкент – 2008
Тузувчи муаллифлар:


П.ф.д., проф. Р.Х.Джураев, п.ф.д. Ў.Қ.Толипов,
п.ф.д., проф. Р.Ғ.Сафарова, т.ф.д., проф. Х.О.Тўрақулов,
п.ф.н. М.Э.Иноятова, п.ф.н. М.С.Диванова


Т а қ р и з ч и л а р:
С.НИШОНОВА - педагогика фанлари доктори, профессор
Э.О.ТУРДИҚУЛОВ - педагогика фанлари доктори, профессор

Педагогик атамалар луғати 2000 га яқин таълим-тарбияга оид тушунчаларнинг қисқача шарҳини ўз ичига олган бўлиб, унда сўнгги йилларда педагогика фанида кенг қўлланилаётган янги атамалар изоҳини беришга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур луғат мутахассис олимлар таълим тарбиянинг барча бўғинларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар, таълим муассасалари раҳбарлари, изланувчилар, докторант ва аспирантлар, талаба ҳамда ўқувчилар учун кўмакчи, дастурул амал бўлиб хизмат қилади.




СЎЗ БОШИ

Сўз тушунчанинг нутқдаги ифодасидир. Шунга кўра сўзларда турли даражадаги тушунча ва атамаларнинг маъноси ифодаланади. Педагогик атамалар луғатида бугунги кунда педагогика фани ва таълим тарбия соҳасида қўлланиладиган турли сўз ва атамаларнинг мазмуни изоҳланади. Уларнинг соҳа доирасида ифодалайдиган маънолари очиб берилади. Педагогик атамалар луғатини тузишда аниқ шархлаш, изчиллик, кетма-кетлилик тамойилларига амал қилинди. Луғатда фақатгина педагогик маънога эга бўлган сўзлар танлаб олинди ва атамаларнинг педагогик маъноларигина шарҳланди. Луғатнинг характерли жиҳатларидан яна бири, унда сўзларнинг замонавий педагогик маънолари шарҳланганлигидадир. Сўзлар ёки атамалар муаян соҳага ихтисослашган бўлади. Улар луғатларда муайян тартибда жойлаштирилади. Тавсифланувчи педагогик атамалар, уларнинг маънолари, ёзилиши ифодаланган китобдир. Педагогик атамалар луғати педагогика илмининг ривожланиши ва оммалашувида муҳим ўрин эгаллайди. Унда педагогика фанида барқарорлашган ва шакллана бошлаган билимлар акс этади. Мазкур луғат илмий, ижтимоий, педагогик вазифаларни бажаради: луғатхонга муайян педагогик ҳодиса ҳақида маълумот беради; уларни педагогика соҳасидаги сўз ва атамалар билан таништиради. Мутахассиснинг педагогика ва таълим тарбия соҳасидаги сўз бойлиги ва билим доирасини оширади. Мазкур луғат ҳозирги вақтда педагогика ва таълим тарбия соҳасида маълумот, ахборот тўплаш ва уни мутахассисларга етказишда муҳим илмий амалий аҳамиятга эга. 1925 йилдан бугунги кунга қадар Республикамизда 50 дан ортиқ соҳа бўйича 140 тага яқин атамалар луғати нашр этилган бўлиб, улар орасида педагогик атамалар луғати мавжуд эмас. Бугунги кунга келиб педагогика илми, таълим тарбияни тез суръатлар билан ривожланиши натижасида педагогик атамалар луғатини яратишга кучли эҳтиёж вужудга келди. Педагогик атамалар луғатининг вазифа доираси жуда кенгдир.


Мазкур луғат мутахассис олимлар таълим тарбиянинг барча бўғинларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар таълим муассасалари раҳбарлари, ўқувчи ҳамда талабалар, изланувчилар, аспирант ва докторантлар учун кўмакчи, дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling