Режа: "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси
Download 32.37 Kb.
|
11-мавзу маъруза матни! (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Кончилик муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш
МАВЗУ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШРежа: 1. "Ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси. 2.Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари 3.Кончилик муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш4. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи "Ер ости бойликлари" деган ибора нисбий тушунча бўлиб, у меъёрий ҳужжатларда нафақат тупроқ остидаги, балки ер юзаси ва сув обектлари тубида, яъни ер қаърида жойлашган минерал моддаларни ҳам қамраб олувчи тушунчадир. Минерал моддалар – ер юзида ва қаърида физик ва кимёвий жараёнлар натижасида вужудга келган, кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари жиҳатдан деярли бир хил бўлган жинс (модда)1. Шундай қилиб, минералнинг тупроқ ёки тупроқ ҳосил қилувчи она жинсдан фарқи унинг кимёвий таркиби (кимёвий элементлар сони ва унинг ўзаро бирикмаси) ва физик хусусиятлари (сув ва температура режими, катта-кичиклиги, синиши, қаттиқлиги) билан фарқ қилади. Масалан, тошкўмир – 97% гача углероддан, қолгани эса учувчан моддалардан таркиб топган. Иссиқлик бериши 7200–8750 ккал/кг. Оҳактош – карбонли бирикма бўлиб, унинг физик хусусиятларидан бири сувда тез эрувчанлиги ҳамда катта миқдорда энергия ажратиб чиқаришлиги. Айрим мутахассислар2 ер ости бойликларини «ер ости қазилмалари» деб ҳам юритадилар. Лекин бу фикрга тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Чунки планетамизда учрайдиган 3 минг турдан ошиқ минералларнинг атиги 200–300 хил тури инсон фаолиятида «қазилма» бойлик сифатида ишлатилади, холос. Ундан ташқари, минераллар нафақат иқтисодий, балки экологик ва маданий-соғломлаштириш вазифаларини ҳам бажаради. Ер ости бойликларининг экологик функцияси – экологик тизимда турувчи, ер устининг табиий фундаменти, тупроқ ва уларни ҳосил қилувчи она жинсларнинг таркиб топишидаги минерал асоси эканлиги. Минерал моддаларнинг кимёвий, физик ва биологик емирилиши натижасида она жинслар ҳосил бўлади ҳамда организмларнинг фаолияти туфайли улар тупроққа айланади. Бундай табиий жараён орқали ер ости минераллари экотизимда модда ва энергия алманишувида иштирок этишини таъминлаб беради. Download 32.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling