Кейснинг таълимий мақсади: транспорт турларининг асосий техник-эксплуатацион кўрсаткичлари асосида транспорт танловини амалга оширишни ўргатишдан иборат.
1. Ташкилий таъминот
1.1. Вазият: Юк тури, ташиш масофаси ва транспорт турларининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари асосида транспорт турини танлаш.
Вазиятнинг тавсифи
Маълумки ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини логистика тамойиллари асосида ташкил қилиш мақсадида ортиқча харажатлардан воз кечиш, истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш сифатини таъминлаш масалаларини устувор йўналиш қилиб белгилайди. Бу мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарган маҳсулотларининг ўз эгаларига тез, кам харажатлар ва юқори сифат билан етказиб учун энг маъқул бўлган транспорт турини танлашни амалга оширадилар.
1.2. Муаммо. Юк тури, хажми, ташиш масофасига кўра энг қулай ва арзон транспорт турини танлаш
1.3. Вазифалар.
1. Берилган масофага юкни автотранспортда етказиб бериш харажатларини аниқлаш;
2. Берилган масофага юкни темир йўл транспортида етказиб бериш харажатларини аниқлаш;
3. Берилган масофага юкни иккита транспорт туридан фойдаланиб етказиб бериш харажатларини аниқлаш;
4. Юк ташиш схемасини чизиш;
5. Танловни асослаш ва хулоса қилиш;
1.4. Маслаҳатлар, тавсиялар
1. Юк турлари рўйхати билан танишиб чиқинг
2. Юк турига мос келадиган автотранспорт типини танланг. Сизга муҳим бўлган маълумотларни ажратиб олинг.
3. Вазиятни тавсифлашга ҳаракат қилинг. Унинг асосий аҳамияти ва аҳамиятсизлигини аниқланг.
4. Ушбу муаммога оид барча маълумотларни эътиборга олиб қўйинг.
5. Хулосани тўғрилигини асослаш учун мезонларни ифодаланг.
КЕЙСНИНГ ПЕДАГОГИК ПАСПОРТИ
Кейснинг педагогик паспорти, бу унинг ташкилий-услубий таъминотидир. У қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
педагогик аннотация;
талабага услубий кўрсатмалар;
ўқитувчи – кейсологнинг кейсни ҳал этиш варианти;
таълим технологияси.
Кейснинг педагогик паспортини компонентлари бўйича кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |