25. Fisher nazariyasini tushuntiring va misollar yozing.
. Фишер назарияси 1894 йил (“қаттиқ матрица" “қулф-калит” модели –
ферментнинг фаол маркази субстратнинг конфигурациясига қатъий мос
келади ва у билан бирикганда ўзгармайди. Ушбу модел фермент ва
субстратнинг мутлоқ спецификлигини тушунтуради.
Ушбу назария фермент таъсири қуйидагича хусусиятларга эга:
- Фаол сайт қаттиқ шаклга эга
- Фақат мос келадиган шаклга эга субстратлар рекцияга кириша олади
- субстрат-фаол сайтнинг қулфига мос калитдир
Бу эскирган модел ҳисобланиб барча ферментлар учун ишламайди ( Qulfkalit modeli ) .
26. Fermentlarni ko’p funksional moddalar bilan polimerizatsiyalash va polimerlarni birlashtirish usullari bilan immobillash usulini yozing.
Кўп функционал моддалар билан полимеризациялаш
Фермент молекуласи оқсилларга (масалан альбумин) ёки бир- бирига боғланиши маълум бўлган реагентларга уланади. Глутаральдегид кўпинча шундай реагент сифатида ишлатилади. Полимерларни бирлаштиш
Ушбу усулда фермент полимерга бириктирилмайди, лекин унинг ичида сақланади ва полимер фермент атрофини ўраб туради.
27. Immobillangan fermentlarning ishlatilishi sohalarini misollar bilan yozing.
Фармацевтика
Медицина (Сунъий буйрак, сунъий жигар)
Биотехнология
Қишлоқ хўжалиги
Саноат
Озиқ-овқат
28. Fermentlarni immobillashda ishlatiladigan tashuvchilar turlari va ahamyatini yozing.
Табиий полимерлар (хитин, коллаген, желатин, целлулоза, пектин)
Синтетик полимерлар (Диэтиламиноэтилцеллюлоза, Поливинил хлорид, Полиэтиленгликол)
Анорганик материаллар (циликагель, шиша,)
Ферментларни ташувчиларга иммобиллаш уларнинг фаол гурухларининг (амино, карбоксил, гидроксил, сульфгидрил ва х.к.) ўзаро таъсирлашуви асосида амалга ошади. Полиакриламид гель кимёвий таъсирларга жуда чидамли
Полиамид ташувчилар жуда қизиқарли гуруҳни ташкил этади. Бу такрорланувчи амид гуруҳига -С(О)-NH- эга бўлган турли хил гетерозанжирли полимерлар гуруҳларидир.
Масалан, N-винилпирролидон асосидаги полимерлар организмда секин парчаланиш хусусиятига эга бўлган иммобилланган ферментларни олиш учун ишлатилади. Бундан ташкари, улар биологик инерт бўлиб, тиббий мақсадларда кенг қўлланилади. Иммобилизация жараёнида "ташувчи" сифатида ишлатиладиган сорбентларга қуйидаги талаблар қўйилади:
кимёвий ва биологик мўътадиллик;
механик мустахкамлик;
фермент ва уни субстрати учун ўтказувчанлик;
технологик жараёнлар учун зарур бўлган шаклда олиш мумкинлиги;
фаол гуруҳларни юзасида мавжудлиги (гранула, мембрана, кукун ва бошқа ҳолатларда юзасида гуруҳлар бўлиши)
реакцион мухитда ўзгармаслиги;
юқори гидрофиллиги (иммобилизация жараёнини сувли мухитга ўтказиш учун);
арзонлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |