1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Download 403.33 Kb.
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

Назорарт саволлари – 1.1.

  1. Технология нима?

  2. Ахборот технологияси нима?

  3. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари функциялари

  4. АТ қайси белгиларига кўра тасифланади?



2. Рақамли иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва вазифаси
Бугун жамиятда рақамли технологияларнинг аҳамияти тобора ортмоқда. Уларнинг кенг жорий қилиниши ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари ҳозирги замонда ҳар бир давлат учун жиддий ҳаётий масалага айланган. Экспертлар фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўрни ахборот технологиялари ёрдамида яратилади.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Шунингдек, 2020 йилнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинганлиги бежиз эмас.
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги олдида ўта муҳим ва долзарб вазифалар қўйилган.
Рақамли иқтисодиёт коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт”дан холи ҳудудда ишлаш имкониятини яратади. Чунки рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди. Керак бўлганда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирор маълумотни беркитиш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи бўлмайди. Бунинг натижасида эса иқтисодиётга йўналтирилган қонуний маблағлар жой-жойига сарфланади. Айниқса, солиқларнинг ўз вақтида тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, бюджет тақсимоти ошкоралиги, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар, мактаблар, шифохоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ ўз манзилига мақсадли етиб боришига замин яратилади. Шу боис, рақамли технологияларни бизни тараққиётга элтадиган энг қисқа ва тўғри йўл, дейиш мумкин.
Робототехника соҳаси. Маълумки, "робот" сўзи бизнинг тилимизга илмий фантастикадан кириб келган бўлиб, "қул" деган маънони билдиради. Биринчи бор бу сўзни олтмиш йил олдин таниқли Чех фантаст ёзувчиси Карл Чепек ишлатган. Аммо "механик одамлар" ундан олдинроқ ҳам маълум эди. Ўрта асрларда инсон истеъдодларига эга бўлган мусиқачи ёки рассом қўғирчоқлар пайдо бўлганлиги маълум. Компьютер асри бошланиши билан инсонни оғир ва зарарли меҳнатдан озод этадиган роботлар пайдо бўлди. Улар гарчи одам қиёфасида бўлмаса-да, кўплаб функцияларни бажара оладилар. Масалан, саноат корхоналарида кўплаб пайвандлаш, монтаж-йиғув илари роботлар томонидан бажарилади. Бугунги кунда роботлар машинасозлик заводларида, пўлат қуйиш цехларида, кимёвий лабораторияларда, қурилишда кенг қўлланилмоқда. Роботларни яратиш билан шуғулланадиган техниканинг махсус шаҳобчаси – робототехника пайдо бўлди. Роботлар орасида кенг тарқалгани бу робот манипуляторлардир. Манипуляторлар – ўта сезгир ва кучли механик қўлдир. Роботларни компьютер бошқариб туради, яъни компьютер роботнинг "мияси"дир, улар телекамералар орқали "кўриб", микрофонлар ёрдамида "эшитадилар", яъни ахборот қабул қиладилар. Махсус воситалар "сезги" органи вазифасини ўтайди.

Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling