1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Download 403.33 Kb.
bet3/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

Маркетинг соҳаси. Маркетинг инглизча "маркет" (бозор) сўзидан олинган бўлиб, бозор, савдо соҳасидаги фаолиятни англатади. Маркетингда энг асосийси, бозорни, харидорлар талаб ва эҳтиёжларини чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш ва ишлаб чиқаришни шунинг асосига қуриш, иккинчи томондан эса бозорга, мавжуд талаб ва эҳтиёжга таъсир кўрсатиш, харидорларнинг муайян товарларга бўлган талабларини шакллантириш, бошқа вилоят (туман, шаҳар)даги бозор нархларини ўрганишдан иборат.. Маркетинг соҳасини компьютер ва ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин, айниқса, қиматли қоғозлар бозорини.
Таълим-тарбия соҳаси. Таълим соҳасида асосий воситалардан бири бу дидактик таъминотдир. Дидактик таъминотга ўқув материалининг ўзгарган шакллари – слайд, диаграмма, жадвал, тест, виртуал лаборатория ва бошқалар киради. Бундай таъминотларни яратишда компьютердан фойдаланишнинг имконияти кенг ва келгусида бу материалларни ўзгартириб, такомиллаштириб бориш ҳам мумкин. Бундан ташқари ахборот технологиялари масофадан таълим олиш, мустақил ўрганиш каби имкониятларни ҳам яратиб беради.
Ишлаб чиқариш соҳаси. Ишлаб чиқаришнинг деярли барча соҳаларида компьютерлар қўлланилиб келмоқда. Компьютерлар кўпгина технологик жараёнларни бошқариши, улар ёрдамида янги маҳсулотнинг чизмасини яратишдан тайёр маҳсулот бўлиб ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларни автоматлаштириши мумкин. Бундан ташқари маҳсулотни ишлаб чиқариш учун керакли барча қурилманинг имкониятлари, унга кетадиган сарф-харажатларни ҳисоб-китоб қилишда ҳам компьютер энг яхши ёрдамчидир. Маҳсулотни ишлаб чиқаришда ахборот асосий компьютердан ишлаб чиқариш линияларига етказилади. У ерда ахборотни қабул қилишга тайёр турган роботлар компьютер узатган дастур асосида маҳсулотни йиға бошлайди. Тайёр маҳсулотлар эса роботлар ёрдамида текширилиб, омборларга жўнатилади.
Тиббиёт соҳаси. Компьютерларнинг шифохоналарда пайдо бўлиши кўп нарсаларни, жумладан, юқоридаги муаммоларни ҳам тубдан ўзгартириб юборади. Сиз тўғридан-тўғри шифокор ҳузурига йўл оласиз. Унинг иш столида одатдаги медицина иш қуролларидан ташқари компьютер ҳам жой олган: унинг хотирасида барча беморларнинг касаллик тарихи ёзиб қўйилган. Агар сиз олдин ҳам мурожаат этган бўлсангиз, сиз ҳақингиздаги маълумот ҳам бўлади. Биринчи бор мурожаат этаётган бўлсангиз сиз ҳақингиздаги барча ахборотни шу ернинг ўзида шифокор компьютерга киритиб қўяди. Касаллигингиз ҳақидаги барча маълумотлар компьютерга киритилгач, сизнинг касаллигингиз бўйича тез ва аниқ ташхис компьютер томонидан таклиф этилади ва чоп этиш қурилмаси ёрдамида дорилар учун рўйхат ҳам чоп этиб берилади. Дорилар рўйхатини олиб, бошқа компьютер ёрдамида ушбу дориларни қайси дорихоналардан топиш мумкинлигини ҳам билиб олиш мумкин. Компьютер медицинада бошқа ишларга ҳам қодир. Масалан, томограф – яъни силжиб ҳаракатланадиган рентген аппарати инсоннинг ихтиёрий органи ҳақида тўлиқ маълумот олиши, улардаги микроскопик дефектлар, ёт жинслар (масалан, буйракдаги тош) ҳақида маълумот бериши мумкин ва уларнинг ҳаракатли кўринишини сақлаш, томограф узатган ахборотни тезда қайта ишлаш ва экранда кўрсатиш қулайликлари ҳам бор.

Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling