1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти
Ахборот технологияларнинг ривожланиш тенденциялари
Download 403.33 Kb.
|
Маъруза 1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич.
3. Ахборот технологияларнинг ривожланиш тенденциялари
Ахборот технологияси - бу ахборотни бир кўринишдан иккинчи, сифат жиҳатидан янги кўринишга келтириш, ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишнинг усул ва воситалари мажмуасидан фойдаланиш жараёнидир. Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади инсоннинг талабини қондирадиган янги маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Ахборот технологиясининг мақсади эса инсоннинг бирор-бир ишни бажариши учун зарур бўлган, уни таҳлил этиш ва у асосида қарор қабул қилиши керак бўлган янги ахборотни ишлаб чиқаришдан иборат. Турли технологияларни қўллаб, битта моддий ресурслардан турли маҳсулотлар олиш мумкин. Худди шу нарсани ахборот технологияларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. Масалан, математикадан назорат ишини бажарганда ҳар бир ўқувчи бошланғич ахборотни қайта ишлаш учун ўзининг билимини қўллайди. Масаланинг ечими бўлган янги ахборот маҳсулоти, ўқувчи танлай олган масалани ечиш технологияси, усулига боғлиқ. Ишлаб чиқаришда турли махсус жиҳозлар, ускуналар ва бошқалар ишлатилади. Ахборот технологиялари учун ҳам ўзининг ускуналари, воситалари мавжуд. Бу воситалар орқали ахборотга ишлов берилиб, ўзгартирилади. Ҳозирги пайтда ахборотга ишлов бериш учун компьютерлар ва компьютер тармоқлари кенг қўлланилмоқда. Ахборот технологиясида компьютерлар ва компьютер тармоқларининг қўлланишига урғу бериш мақсадида кўпинча компьютер ва коммуникацион технология ҳақида гапиришади. Ахборот технологияси ўзи учун асосий муҳит бўлган ахборот тизимлари билан бевосита боғлиқдир. Чунки ахборот технологияси ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотлар устида бажариладиган турли хил мураккабликдаги амаллар ва алгоритмларни бажаришдан иборат бўлган тартиблаштирилган жараёндир. Ахборот технологиясининг вужудга келиши ва ривожланишини белгиловчи ички ва ташқи омиллар мавжуд. Ички омиллар – бу ахборотнинг пайдо бўлиши (яратилиши), турлари, хоссалари, ахборотлар билан турли амалларни бажариш, уларни жамлаш, узатиш, сақлаш ва бошқалар. Ташқи омиллар – бу ахборот технологиясининг техник-ускунавий воситалар орқали ахборотлар билан турли вазифаларни амалга ошириш воситалари. Ахборот технологиялари жамият ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг энг муҳим усулларидан бири бўлиб, ҳозирги вақтга қадар бир неча эволюцион босқичларни босиб ўтди. Ана шу босқичларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Биринчи босқич. XIX асрнинг иккинчи ярмигача давом этган. Бу босқичда "қўл" ахборот технологиялари тараққий этган. Унинг воситалари: қалам, сиёҳдон, қоғоз. Коммуникация, яъни алоқа одамдан одамга ёки почта орқали хат воситасида амалга оширилган. Бу ахборот технологияси инсоннинг ақли ривожланиш даврида пайдо бўлган. Download 403.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling