1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Download 403.33 Kb.
bet6/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

Иккинчи босқич. XIX асрнинг охири, унда "Механик" технология ривож топган. Унинг асосий воситалари ёзув машинкаси, арифмометр кабилардан иборат.
Учинчи босқич. ХХ аср бошларига мансуб бўлиб, "Электромеханик" технологиялар билан фарқ қилади. Унинг асосий воситалари сифатида телеграф ва телефонлардан фойдаланилган. Бу босқичда ахборот технологиясининг мақсади ҳам ўзгарди. Унда асосий урғу ахборотни тасвирлаш шаклидан, унинг мазмунини шакллантиришга кўчирилди.
Тўртинчи босқич. ХХ аср ўрталарига тўғри келиб, "Электрон" технологиялар қўлланилиши билан белгиланади. Бу технологияларнинг асосий воситаси ЭҲМлар ва улар асосида ташкил этиладиган автоматлаштирилган бошқариш тизимлари ва ахборот излаш тизимларидир.
Бешинчи босқич. ХХ аср охирига тўғри келади. Бу босқичда "Компьютер" технологиялари тараққий этди. Уларнинг асосий воситаси турли мақсадларга мўлжалланган дастурий воситаларга эга бўлган шахсий компьютерлардир. Бу босқичда кундалик турмуш, маданият ва бошқа соҳаларга мўлжалланган техник воситаларнинг ўзгариши рўй берди. Локал ва глобал компьютер тармоқлари ишлатила бошланди.
Ахборот технологияларининг узоқ йиллик эволюцион ривожланиши уни бир неча турларга бўлиниб кетишига сабаб бўлди.
Ахборот технологиялари бир неча турларга бўлинади:
1. Маълумотларга ишлов берувчи ахборот технологиялари. Улар маълум аниқ алгоритмлар бўйича бошланғич маълумотларга ишлов берувчи масалаларни ечишга мўлжалланган. Масалан, ҳар бир ташкилотда ўзининг ходимлари ҳақидаги ахборотга ишлов берувчи.
2. Бошқаришнинг ахборот технологиялари. Уларнинг мақсади иш фаолияти қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлган инсонларнинг ахборотга бўлган талабини қондиришдан иборат. Масалан, бошқаришнинг ахборот тизимлари ташкилотнинг ўтмиши, ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақидаги ахборотни берувчи.
3. Ташкилот ахборот технологияси. Автоматлаштирилган ташкилот замонавий ахборот технологиялари бу – ташкилот ичидаги ва ташқи муҳит билан коммуникацион жараёнларни компьютер тармоқлари ва ахборотлар билан ишловчи бошқа замонавий воситалар асосида ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Бунинг учун махсус дастурий воситалар ҳам ишлаб чиқилган. Улардан бири Microsoft Office дастурлар мажмуасидир. Унинг таркибига матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот муҳаррири, маълумотлар омборини бошқариш тизимлари киради.
Ҳозирги пайтдаги компьютерлар учун кўплаб дастурий воситалар мавжудки, улар барча турдаги ахборот технологияларини таъминлай олади. Уларнинг айримлари билан кейинчалик қисқача танишиб чиқамиз.

Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling